1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Сифат кўрсаткичлар - фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, фойда, меҳнат унумдорлигини ифодалайди


Download 348.77 Kb.
bet85/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Сифат кўрсаткичлар - фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, фойда, меҳнат унумдорлигини ифодалайди.
Корхоналарнинг алоҳида жараёнлари ва кўрсаткичлари аудитнинг объектлари ҳисобланади.

  1. Korxonada buxgalteriya hisobining tashkil etilishini o’rganish.

(moliya xo’jalik faoliyati, hujjatlar aylanishi, schyotlar korresiandensiyalari, tashkiliy tuzilma, vazifalar, qonunlar, standartlar, nizom).
Аудитор бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ҳамда ҳолатини текширишда қуйидагилардан фойдаланади:
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларнинг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом, юқори ташкилотларнинг йўриқнома, Низом ва кўрсатмалари; Корхонанинг ҳисоб юритиш сиёсати.
Ҳукумат, молия ва статистик органларининг меъёрий ҳужжатлари билан бир қаторда, ўрганилаётган соҳадаги текширилаётган корхоналарнинг хусусиятларини ифодалайдиган таъсис ҳужжатларига алоҳида аҳамият берилади.
Мазкур масала бўйича аудитор қуйидагиларни текшириши лозим:
Бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва юритишга доир йўриқномалар ва кўрсатмалар счётлар режасини қўллашнинг тўғрилиги: ҳисобнинг журнал-ордер ёки жадвал-автоматлаш-тирилган шаклларидан қўлланиладиган шаклни юритиш қои-даларига риоя қилиниши; дастлабки ҳужжатларнинг бухгалтерияга ўз вақтида келиб тушиши ва ҳужжатлар оборотининг ташкил этилиши: ҳисоб регистрларининг ўз вақтида ва тўғри қўлланилиши синтетик ҳисоб маълумотларининг аналитик ҳисоб маълумотларига мос келиши: дастлабки ҳужжатларга автоматлаштирилган ишлов бериш усулларининг қўлланили-ши (иш ҳақи, материаллар, ишлаб чиқариш харажатлари ва ш. к.) ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг тўғ-рилиги; давр сарфларини ҳисобга олишнинг тўғрилиги; ишлаб чиқаришга сарфланган материалларни баҳолашнинг тўғ-рилиги; балансдаги барча моддаларнинг инвентаризация қи-линишини тўғри ташкил этилиши, шунингдек, инвентаризацияни ва унинг натижаларини ҳисоб ва ҳисоботда ўз вақтида ҳамда тўлиқ акс эттирилиши: бош бухгалтер томонидан материаллар, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг қону-нийлиги устидан назорат ўрнатилиши; банкларга, солиқ органларига, акциядорларга ва бошқаларга тақдим этиладиган баланс ва бошқа ҳисобот шаклларига бухгалтерлик ҳисоби маълумотларининг тўғри келиши; бюджет билан ҳисоб-китоб-ларнинг тўғрилиги ва ўз вақтидалиги; фойда (даромад)ни аниқлашнинг тўғрилиги; фойдани тақсимлаш ва резервлар яратишнинг тўғрилиги.
Булардан ташқари аудитор қуйидагиларни ҳам текшириши зарур:

  • бухгалтерия аппарати ишининг тўғри ташкил этилганлиги;

  • бухгалтерия ходимлари лавозим йўриқномаларининг мавжудлиги;

  • бажарилган иш учун ҳар бир ходим жавоб берадиган қилиб, хизмат вазифаларининг бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимланганлиги;

  • аудиторлик текшируви ўтказилаётган ташкилот (фирма) раҳбарияти томонидан ишни бажарувчи мансабдор шахслар, омбор мудирлари, механиклар ва бошқалар)нинг дастлабки ҳисоботлар ва ҳужжатларни тақдим этиш графигининг тасдиқланганлиги, графикка риоя қилиш устидан назорат ўрнатилиши ва уни бузган айбдор шахсларга нисбатан интизом чоралари ва бошқа чораларнинг қўлла-нилиши; бухгалтерия ичида айрим иш турларининг бажарилиш муддатлари кўрсатилган, ҳужжатлар айланиши гра-фигининг борлиги (иш ҳақи ҳисоб-китоби ведомостлари, моддий қийматликлар ҳаракатининг йиғма ведомости, асосий воситалар ва номоддий активларга эскириш ҳисоб-лаш ведомости, ҳисоб регистрларини якуний (йиллик) ҳи-соботлари тузиш); бухгалтерия ходимлари жорий иш жараёнида зарур бўлган, тегишли қўлланмалар, йўриқнома-лар ва ҳисоб-китоб жадваллари билан таъминланганлиги;

  • бош бухгалтер томонидан унга тўлиқ берилган молиявий назоратчилик ҳуқуқларининг амалга оширилиши, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботига доир бош бухгалтернинг фармойишлари, шунингдек, хусусан молия-хўжалик муомалаларини расмийлаштириш ва талаб қилинадиган ҳуж-жатлар ва маълумотларни бухгалтерияга тақдим этиш, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурийлиги каби корхонадаги ички тартибга риоя қилиниши, юқорида кўр-сатилган ҳисоб, ҳисобот ва молиявий назорат масалаларига доир бош бухгалтер фармойиши ва кўрсатмаларининг бажарилмаганлиги ёки бузилганлиги учун айбдор ходимларга нисбатан аудит ўтказилаётган корхона раҳбарияти томонидан хайфсан ёки мукофотдан (тўлиқ ёки қисман) маҳрум этиш чораларининг қўлланилиши; бухгалтерия ходимлари билан бошқа бўлинмалар ўртасида ўзаро муносабатларининг тўғри йўлга қўйилганлиги, бош бухгалтер бошқа бўлинмалар раҳбарлари билан ҳамкорликда аудит ўтказилаётган корхона молиявий хўжалик ҳисоби, ҳисобо-ти маълумотларига асосан таҳлил қилиши;

  • баланснинг асосий материаллар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоб моддаларини инвентаризация қилиш; бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилиниши; ўтказил-ган инвентаризация ва унинг сифати қандайлиги, инвентаризация натижасида барча баланс моддалари ҳаққоний-лигининг таъминланганлиги;

  • бухгалтерлик ҳисоби ва назоратнинг ташкил этилиши пул маблағлари ва материал қийматликлар камомади, етишмовчилиги ва ноқонуний сарфланиши ва бошқа камчилик ҳамда суистеъмол қилишларнинг олдини олишни таъминлаши, дастлабки ҳужжатларни сифатли расмийлаштириш ва уларнинг ишонарлилиги устидан пухта назорат ўрна-тиш; хўжалик муомалаларини, пул маблағлари ва мулклар, материал қийматликлар мавжудлиги ва сақланишини даврий инвентаризацияси ва тўсатдан ўтказилган текширишлар натижалари ва шу кабилар;

  • тузилган даврий ва йиллик ҳисоботлар маълумотларининг бухгалтерлик ва статистик ҳисобот маълумотларига тўғри келиши.

Ҳар бир аудитор, гарчи битта аудиторлик текширувида тўлиқ иштирок этган бўлса ҳам, бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш ва солиққа тортишнинг мавжуд тизимида исталган хўжалик юритувчи субъект бухгалтерлик (молиявий) ҳисо-ботининг у ёки бу даражадаги хатоларга йўл қўймаслиги ўта мураккаб эканлигини тушуниб етади.
Аудитор бундай хатоларни аниқлаганида қуйидаги вазифаларни ҳал этиши лозим:

  • бухгалтерлик ҳисоботидаги хатоларнинг баёнини ёзиш;

  • бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ҳамда юритишнинг қонунчилик билан белгиланган қоидалари хўжалик юритувчи субъект ходимлари томонидан билмасдан ёки атайлаб бузилган ҳоллар аниқланганида аудиторлик ташкилоти қандай иш тутиши хусусиятларини аниқ-лаш;

  • бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилигига таъсир қилади-ган хатолар аудитор томонидан аниқланганлиги муносабати билан хўжалик юритувчи субъект ва аудиторлик ташкилоти масъулиятларини бир-биридан ажратиб белгилаш;

  • бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботнинг бузиб кўрсатилиш хавф-хатари омилларини аниқлаш.





  1. Download 348.77 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling