1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   62
Хулоса қилиб шуни такидлашимиз жойизки, Президентимиз фармони 
орқали ―Жисмоний маданияти ва оммавий спортни янада ривожлантириш давлат 
дастури” (2017,июнь) мамлакат оммавий соғломлаштириш спортини на фақат 
ўқувчи талаба ѐшлар орасидагина эмас, жамиятимиз аъзоларининг барча 
ѐшдагиларининг оммавий жисмоний маданияти ва спортини концепциясининг 
яратилишига асос бўлди.
―Оммавий спорт ва оммавий комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, уни 
тизимини янада яхшилаш, такомиллаштириш ва улар орқали иқтидорлиларни 
танлаш, 
саралаш 
ва 
тарбиялаш‖ 
вазифалари 
Ш.М.Мирзиѐевнинг 
мамлакатимизнигина эмас жаҳон спорти, миллат оммавий спорти моҳиятини 
мукаммал фойдеворини яратишга хизмат қилади. (1,3). 
 
1.3. Талабаларга оммавий соғломлаштириш спорти жисмоний 
юкламаларнинг мушаклар зўриқишида намоѐн
бўлишининг назарий асослари. 
 
Соғломлаштириш машғулотлари, айниқса,уларнинг оммавийларида 
жисмоний юкламани тўғри танлаш,уни бошқариш ва фаолият жараѐнига 
тўғри тақсимлаш ўзининг қонуниятлари билан чегараланган. Уларни ўринли 
қўллаш мушаклар фаолиятида ортиқча зўриқишларни, улардан келиб 
чиқадиган нохушликларни олдини олиши, шуғулланувчиларнинг оммавий 
тадбирларга муносабатини шакллантиришнинг етакчи омили эканлигини 
махсус адабиѐтларнинг тахлили орқали аниқладик. 
 Машқларни такрорлаш миқдори. Ҳар бир машқни такрорлаш миқдори 
қанча кўп бўлса, унинг юкламаси ҳам шунча кўпаяди ва аксинча. Бу ҳаракат 
активлиги меъѐрини ўзгартиришнинг энг оддий усули ҳисобланади. 
Машқларни бажаришда қатнашадиган йирик ѐки майда мускуллар 
гуруҳининг ҳажми ва сони. Машқларни бажаришда мускулларнинг кўпи 


30 
қатнашса ѐки қанчалик йирик мушаклар иштирок этса жисмоний юк ҳам 
шунчалик салмоқли бўлади ва бу юклама дозасини белгилаш ҳамда 
мускулларни кетма-кет ишлаш принципига риоя қилиш имконини беради. 
Аввалига майда мушаклар, сўнгра ўрта ва ниҳоят, йирик мускулларга юклама 
беришга ѐки ўша мушаклар иштирок этадиган жисмоний ишларни 
бажаришга одатланинг. 
Машқларни бажариш суръати. Суръат оҳиста, ўртача ва тезкор 
бўлиши мумкин. Бироқ, тезкор суръат ҳар доим ҳам сизнинг катта салмоқли 
юклама 
олаѐтганингизни 
билдиравермайди. 
Баъзан 
мус-кулларни 
зўриқтирмаслик эвазига ҳам машқни бажариш осон кўчади, унда – кам 
мускуллар қатнашади. Оҳиста суръат туфайли кўпинча юкламани енгиш 
учун бирон-бир аъзо мускулларидан анчагина куч сарфлаш талаб этилади, бу 
эса жисмоний юкламанинг кўпайиб кетишига олиб келади.
Машқни бажариш суръатини тезлиги майда ва ўрта мускул 
гуруҳларини машқни бажаришини қийинлаштиради, бунда йирик мускуллар 
гуруҳларини тренировка қилдириш анчагина осон. Агар киши маълум 
ҳаракатларни ўртача суръатда бажаришга одатланган экан, у ҳолда оҳиста 
ритмлар нерв системасига кучлироқ таъсир кўрсатади. Масалан, киши секин 
юрганда одатдагидан ортиқроқ толиқади. Оѐқларни жуфтлаб ѐтган ҳолатдан 
тез ўтириб олиш оҳиста ўтиришга нисбатан осондир. Чўккалаб ўтирган 
ҳолатдан оҳиста туриш, тез туришга нисбатан анча қийинроқ. Демак, оҳиста 
суръат-даги куч талаб қиладиган машқлар одам организмига кўпроқ таъсир 
кўрсатади: улар мускул толаларининг ривожланишини стимуллайди, юрак 
мускули, томирлар, нафас аппаратларига актив таъсир қилади. 
Ҳаракатлар амплитудаси (оғиши). Ҳаракатлар амплитудаси ошганда 
организмга тушадиган умумий юклама ҳам кўпаяди. Аммо ундан мустасно 
ҳолатлар ҳам бор. Масалан, чалқанча ѐтган жойда оѐқларни кўтариб, улар 
орасини очиб, бирлаштириб тушириш маш-қини 90 градусда бажариш анча 
осон. Лекин, шу машқни 45-60 градусда бажариш, яъни ҳаракатлар 
доирасини 1,5-2 марта кам бўлган ҳолатдаги амплитудада бажариш анча 


31 
қийинроқ. Бироқ умумий принцип шундай. Куч сифатларини оширадиган 
тренировкалардаги ҳаракатларни тўла бўлмаган амплитудада бажарган 
маъқул, бора-бора мускуллар кучи ошгани сари ҳаракатлар амплитудасини 
ошириш, уларни физиологик имконияти даражасигача етказиш мумкин. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling