1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Спининг ѐки сайкл рибок – бу мода америкалик Джонни 
Голдбернинг ихтироси бўлиб велосипедда (силжимайдиган, ўрнатилган) 
турли хилдаги динамик режим билан машқ қилишни видеофилм томоша 
қилиш билан қўшиб олиб борилади. Атиги 45 минут давомида, руҳингизни 
бирдамлаштирувчи мусиқа садоси остида, кўкаламзорлар, сой, анҳор бўйи 
бўйлаб, паст-баландли жойлар, адирлик ѐки саҳро ѐки чўлда ―сайр‖ қилиб 
яхшигина терлаб ортиқча вазнингизни пасайтиришингиз, қўл оѐқлар 
мушакларини, қорин пресси, тос қисмини мустаҳкамлаб олам-олам қувонч 
олиш мумкин. 
Акробатика, Рок-н-Ролл, Армреслинг, Хатха-йог Йог, Асана, Бейсбол, 
Джаз – гимнастика, Дисмко-гимнастика, Карате,Ушу, Кураш ва бошқа қатор 
Шарқ якка кураши машғулотлари мамлакатмиз жисмоний маданият 
тизимида оммавий соғломлаштириш ва оммавий спорт турлари қаторидан ўз 
ўрнини эгаллади.Улардан мамлакатимиз талаба ѐшлари орасида оммавий 
спорт тури сифатида оммалашганлари деб юқорида қайд қилинган 15га яқин 
туридан кундалик турмушда фойдаланилмоқда. Уларнинг қатор турлари 
юртимизнинг энг чекка қишлоқларида ҳам оммавийликка эришди. 


84 
Лекин, бошқа қатор хориж мамлакатларининг миллий спорт турлари 
ҳозирча оммалашиш арафасида.Улар:
Японларнинг бирнеча йиллик тарихга эга бўлган миллий спорт тури Сумо 
(рақибини белгиланган сатхдан суриб сиқариш, кўтариб улоқтириш, танасини 
бирор қисмини чагарадан ташқари жойга текказиш) билан ғолиб аниқланади; 
Треккинг–альпинистлар райони бўмаган жойлар бўлиб, нисбатан 
қийинчилиги мавжуд 3000-6000 м.ли музликларни ўтишдек походлар тарзида 
юрилади;
Триатлон (уч кураш)- таркибига сузиш, велосипедда кросс ва югуриш 
киритилган. Мусобақа турлар орасида танаффусиз бир кунда ўтказилади. Халқаро 
спорт амалиѐтида қўлланиладиган классик триатлон ўз таркибига: сузиш – 3,8 
км.га, велокросс – 180 км.га, югуриш 42 км (классик марафон масофаси) киради. 
Кўпроқ тарқалган мусобақа дастури 1 км.га сузиш, 50 км.га велокросс, 25 км.га 
югуриш ѐки сузиш – 1,5 км., велокросс – 40 км., югуриш – 10 км.дан иборат;
Ушу– 
қадимги 
Хитой 
гимнастикаси, 
қатор 
соғломлаштириш 
комплексларидан бошлаб то жанг санъатигача бўлган стиллари мавжуд. Ушу 
Хитойнинг мактаб таълими тизими дастурига киритилган, айрим олий ўқув 
юртларида ҳам ўқитилади. Ушбу турли хил кўринишдаги машқларни ўзида 
мужассамлаштирган, уларни қурол билан, қуролсиз, шериги билан – жуфт бўлиб, 
ўзи алоҳида бажариши мумкин. Икки хилдаги ушу мактаблари мавжуд – ташқи 
ва ички мактаблар. Ташқи мактаблар қаттиқ ва куч ҳаракатлари, тезлик 
реакцияси, эгилувчанлик, реактив сакрашлар машқ қилинади. Ички мактаблар 
майин, маҳобатли, сокин ҳаракатларни бажаришни, улар ўйинлар (рақслар)га 
яқин бўлиб, машғулотлар мазмунининг асосини ташкил қилади. Изометрикка 
машқлари тарзида бажариладиган машқлар - маромли, сокин ҳаракатлар ҳозирги 
кунда ғарб мамлакатларига кенг тарқалди; 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling