1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)
Мавзунинг адабиѐтларда ўрганилганлиги даражаси
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзунинг адабиѐтларда ўрганилганлиги даражаси. Мамлакат
оммавий спорти мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг,ҳамда хукуматимизнинг эътиборида ва у диѐримизда давлат сиѐсати даражасигача кўтарилган. Қуйидаги фармон ва қарорлар фикримиз далилидир. Улар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ 4947-сонли Фармони, 2017 йил 3 июньдаги ‖Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида Қарори‖, 2017 йил 30 сентябрдаги ‖Ўзбекистон Республикаси ҳалқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида‖ги ПҚ 33-04-сон Қарори, 2018 йил 5 сентябрдаги ―Ҳалқ таълимини бошқариш тизимининг такомиллаштириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида‖ги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасида ―Мамурий ислоҳатлар концепцияси‖да белгиланган вазифалар ижроси тарзида, 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли ―Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони, 2018 йил 5 сентябрдаги ―Ҳалқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини татбиқ қилиш чора тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-4038-сон Қарорлари,2019 йил 4 сентябрдаги ―Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар‖га оид видиоселектордаги нутқи, ―Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни 2019-2023 йиллар учун мўлжалланган концепцияси‖, 2020 йилнинг 20 январидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисидаги фармони ҳамда бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.(1,2,3,4,5,6,7,8,9) 7 Мавзунинг ―Спорт‖ тушунчаси махсус классик адабиѐтларда Юнонлар тилида ―куч синашаман‖, ―мусобақалашаман‖ деган маънолар нини беради ва унга ―ўқув предмети‖,‖оммавий соғломлаштириш спорти‖,‖катта спорт‖деб қараш қабул қилинган (1,3,47,51). Лекин, ―Болалар спорти‖(болалик ва иккинчи болалик даври спорти)га,‖Ўсмирлар спорти‖ҳам иккига бўлинади (илк ўсмирлик ва ўсмирлик спортига;)―, ―Ёшлар спорти‖ҳам(иккига, илк ѐшлик даври спорти ва ѐшлик даври) ундан сўнг ―Соғломлаштириш спорти‖ тушунчаси истилоҳи ўтган асрнинг иккинчи ярмидан, бошлаб ижтимоий- фалсафий фанларнинг таркибида кенг талқин қилина бошланади(диссертациямиз нинг иккинчи бобида берамиз (18,40). Тушунчалар тарзидаги, эволюцияси дастлаб Шарқ мамлакатлари ижтимоий-фалсафий, аҳлоқий-эстетик фикрлари мазмунида, кейинчалик, тушунчанинг негизи (асоси) антик давр фалсафасида ифодасини топганлиги, кўп учраганлигига асосли далиллар мавжуд (66). Муаммонинг тарихига эътибор берсак ҳозирги замон спорти аввалига гимнастик тарзида мақсадли шуғулланиш асосан ўз тарихини ўйғониш давридан бошланганлиги ҳақидаги маълумотларни беради. XV асрнинг иккинчи яримининг дворян ѐшлари мактабларида гимнас тиканинг айрим анжомлари пайдо бўлди ва улар билан машқ қилиш аста секинлик билан урф бўла бошлади. Кейинчалик қайд қилинган шаклдаги дарслар ҳозирги замон спорт гимнастикаси машғулотлари, таълим муассаса ларидаги гимнастика дарсларига асос бўлган деб ѐзади М.Л.Укран (1962) жисмоний тарбия институтларининг талабалари учун дарслигида (67). XVI асрга келиб жимоний тарбия ва унинг машғулотларига оид асарлар ѐзилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд (24). Бу даврнинг гуманист ѐшлари ҳар томонлама, жумладан, жисмоний жиҳатдан ҳам ривожланган бўлишга уриниш бошлаганлар. Масалан, Фаранг гуманист ѐзувчиси Франсуа Робленинг (1494-1553) ‖Гаргантюа ва Пантагрюэль‖ асарида тарбияланувчилар турли машқлар билан, шу жумладан турникда, ѐғоч конда машқ қилганликлари, арқонга тирмашиб 8 чиқиш, акробатика машқларини бажариш билан машғулотлар ўтказганликлари ҳақида маълумотлар мавжуд(68). Жисмоний маданият дарси сифатида дарс мазмунига киритилишининг тарихи буюк славян мутафаккири, файласуф, педагог, синф-дарс тизимнинг асосчиси Ян Амос Каменский (1592-1670) фаолияти даврига бориб тақалишини гувоҳи бўлдик. Ҳали таълим тизими мазмунига сингиши учун илк қадамлар қилаѐтган спортнинг онаси гимнастикани ўзининг ―Великая дидактика‖, ―Законы благоустроенной школы‖ асарларида мактаб таълими машғулотларининг дарс шаклини назарий асослади (24). Ўрта аср ўзининг ҳарбий амалий жисмоний тайѐргарлиги билан тарихда ўз ўрнига эга. Қадимги Рим ва қатор Европа мамлакатлари ѐғоч от(конь), нарвонлар (қала деворларини забт этиш)да тирмашиб чиқиш ва тўсиқлардан ошиш ва бошқа ҳарбий ҳаѐтий - амалий машқларни ўзлаштириш учун машғулотлар ташкиллай бошладилар. Секин аста замонавий спортимизнинг етакчи турлари - гимнастика, қиличбозлик, отда чопиш, ўйин машғулотлари ва уларнинг машғулот шаклларининг схемалари юзага келди.(27). XVI асрга келиб тан тарбиясига оид қатор асарлар ѐзилди. Уларнинг энг машҳури И. Меркуриалиснинг ―Гимнастика санъати ҳақида‖асари бўлиб, гимнастикани уч гуруҳга - ҳарбий гимнастика, даволаш гимнастикаси, атлетик гимнастикага ажратди. Машғулотларнинг мазмуни ва қўйилган мақсадига кўра қайд қилинган тан тарбияси машғулотлари, жисмоний тарбия дарсларининг шаклланиши ва юзага келишига туртки бўлди (24). Таълимнинг вазифалари, воситалари, услубиѐтларини аниқлаштиришда XVII срнинг охири ва XVIII асрнинг бошларида Европада юзага келган инглиз файласуфи ва педагоги Джон Локк (1632-1704), машҳур француз маорифчиси Ж.Ж.Руссо (1712-1778), таниқли швецариялик демократ-педагог И.Г.Песталоцци (1746-1847) ларнинг асарларидаги прогрессив ғоялар синф- дарс тизимини такомиллашишида муҳим рол ўйнади (24). 9 Ж.Ж.Руссо ва И.Г.Песталоццининг педагогик ғоялари таъсирида Германияда ―филантропинлар‖ деб номланадиган янги типдаги ‖инсонларни севувчилар‖ буржуа мактаблари очилиб, илк бор бу мактабларда жисмоний тарбияга аҳамиятли даражада ўрин ажратдилар. Филонтропинларда аста секинлик билан немислар гимнастикасини кенг ѐйила бошлади. Асосчилари Фридрих Людвиг Ян (1778-1852) Ф.Л.Ян ва унинг касбдошлари гимнас тикани мактабдаги умумий таълим фанларига аҳамиятли даражадаги ―қўшимча‖ деб ҳисобладилар (24,51). XVIII-XIX асрлар фанда ―янги давр гимнастикаси‖ деб ном олган машғулотларни юзага келтирди ва улар ҳозирги жисмоний маданияти ва спорти машғулотларининг мавжуд шакли ва мазмунини айрим элементларини ўзида мужассамлаштирди (40). XIX асрнинг ўрталарига келиб қатор Европа мамлакатларида, жумладан Россияда ҳам Мирослав Тырш асос солган ―Соколь гимнастикаси‖ кенг оммалашди. Соколь гимнастикаси дарси ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, эстетик ва аҳлоқий тарбиялаш вазифаларини ҳал қилишга йўналтирилиб тайѐрлов, асосий ва якунлов қисмларни ўз ичига олиб давом этиш муддати қаттъий белгиланиб, катталар учун 90 дақиқали машғулотларни ўта бошладилар давом этган. (39,44). Атоқли Француз физиологи ва педагоги Жорж Демени (1850-1917) оригинал жисмоний тарбия машғулоти мазмунини ишлаб чиқди ва амалиѐтга тадбиқ этди. Оммавий гимнастика машғулотларида анатомия, физиология, гигиена ва педагогиканинг ютуқ ларидан кенг фойдаланди. У тавсия қилган дарс 7 бўлимдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бир бўлими таркибида уч компонентни(вазифа, восита ва меъѐр)ни мужассамлаштирди ва ўзининг сафдоши Эбер билан мактабларда очиқ ҳавода ҳар куни 60 минутли машғулот ўтказишни тавсия қилди. (12,20). Атоқли рус олими Петр Францевич Лесгафт (1837-1909) – анатом, биолог, педагог ва жамоат арбоби, илк бор болалрни ўз ҳарактларини таҳлил 10 қилишга ўргатиш ва уларга ―жисмоний билимлар бериш‖ назариясини илгари сурди. Ҳозиргача унинг ғояси ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ. Кейинчалик Е.Н. Мединский у ҳақида ―Лесгафт ―Жисмоний билимлар‖ ва ―Оила жисмоний тарбияси назарияси‖ ни мукамаллаштирган XIX асрнинг рус педагоги деб баҳолади, рус педагогикасининг пойдеворини Герцен ва Белинский, биноси ва деталларини Чернышевский, Добролюбов, Толстой ва Ушинскийлар қурган‖ деб ѐзади (24,51). Мустақиллигимиз даврида юқорида қайд қилинган спорт турлари қаторида ―соғломлаштириш спорти‖ деб номланган, асосий вазифаси мамлакатимизнинг аҳолисини барча қатламидагиларни соғлом турмуш тарзига сингдирилиши давлат сиѐсати даражасигача кўтарилди. Соҳанинг биз кўтарган муаммосига оид тадқиқотлар мамлакатимиз олимлари Т.И.Искандаров, В.И.Исхаков, Н.Ўринбоев, О.А.Рихсиева, Д.Д.Шарипова, Т.С.Усманходжаев, М.С.Абрамов, Ф.Н.Насриддинов, Р.У.Арзиқулов, Ш.Х.Ханкельдиев, А.Абдуллаевларнинг тадқиқотларида, таълим тизимида саломатлик, уни асраш жараѐнига оид билимларни бериш шу кунларнинг зарурати эканлиги, аслида,узоқ, соғлом умир кўришнинг манбаъи саломатлик - энг аввало ―Таълимий маданият феномени, уни ривожлантириш миллат, мамлакат бойлиги‖ эканлиги илмий асослаб бўлинди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлтги (МДҲ) мамлакатлари олимлари К.Купер, Л.П.Матвеев,В.К. Бальцеевич, В.И Козлов, М.Я Студенткин, В,И.Брехман, А.Д.Тиселько, Ю.И.Евсеев, А.А.Бишаева, Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов ва бошқаларнинг тадқиқотлари соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятининг таълимини шакллантириш, уни мазмуни, воситалари, методлари, катта ѐшдагилар ѐки айрим касб эгаларини тизимга солинмаган спорт машғулотларининг назарияси ва методик усуллари, айрим спорт утрларининг таълими техникаси ва тактикасининг такомиллаштириш муамоларига бағишланган (16,17). Хориж мамлакаталар олимлари академик Н.М.Амосов, И.В.Муравовларнинг соғломлаштириш спорти, жисмоний тарбия машғулотларини организмга ижобий 11 таъсири методикасига оид тадқиқотлари (18), Ю.И. Евсеевнинг урфга айланаѐтган ―ноанъанавий соғломлаштириш жисмоний машқлари‖,‖оммавий ноанъанавий спорт турларини ѐшлар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини шакллантириш турмуш тарзи жисмоний маданияти машғулотларини ташкиллашда фойдаланишига оид (18), Е.Р. Брауннинг АҚШлари аҳолисининг миллий саломатлик дастури, Британиялик Л.Хейнинг ―Соғлом ҳаѐтга йўл‖ мавзусидаги тадқиқотлари мавжуд жамиятларнинг фақат жисмоний сифатини эмас, аҳолисини жисмоний маданияти, спортини оммалаштириш масалаларига бағишланган (20). Биз кўтарган муаммо – ―Оммавий соғломлаштириш спорти‖ жисмоний машқлар билан шуғулланиш назарияси ва услубиѐти таълимига оид билимларни қисман, ѐшларнинг ―хобби‖си тарзида шуғулланишларини таъкидлаганлар холос. ХIX ярмигача спортга кўнгил очиш тадбирлари деб қаралганлиги профессор В.М.Выдрин (1980) нинг ―Спорт в современном обществе‖ номли монографиясида спортнинг ижтимоий, психологик, физиологик муаммолари, унинг ривожланишида илмий техник революциянинг таъсирига кенг ўрин берилган (18). Муаллиф жисмоний маданият ва спортни риыожланишининг сурати ва кўлами Оммавий спорт муаммоларига оид адабиѐтлар Л.П.Матвеев (1991), И.Т Ованесьянинг(1989) тадқиқотларида эътиборга лойиқ даражада илмий назарий материаллар берилганлигини гувоҳи бўлдик. Академик Л.П Матвеев Олий ўқув юртлари учун дарслигида спорт терминини ҳам тор ,ҳам кенг маънода ўринли ишлатилмаѐтганлиги айрим ҳалқлар уни таркибига олимпиада ўйинларини, карта ўйини мусобақаларини, шунингдек дарѐ,денггизда қайиқлардаги кўнгил очиш саѐҳатларини ҳам киритиб юборилаѐтганлигини такидлаб, спортни тор маънода ―инсонни мусобақа фаолияти‖ деб қараш лозим деб айтади. Кенг маънода эса спорт бу инсонни имкониятлари деб қараш кераклигини айтади (16). Мустақил давлатлар ҳамдўстлтги (МДҲ) мамлакатлари олимлари К.Купер, Л.П.Матвеев,В.К. Бальцеевич, В.И Козлов, М.Я Студенткин, В,И.Брехман, А.Д.Тиселько, Ю.И.Евсеев, А.А.Бишаева, Ж.К.Холодов, В.С.Кузнецов ва бошқалардан ташқари мамлакатимиз мутахасислари томонидан спорт назариясига оид фундаментал тадқиқотар ўтказилмаганлигини аниқладик 12 Соғломлаштириш спорти машғулотлари тарзида ўзининг шаклланган мазмуни, тузилиши восита, услубиѐтларига эга. Лекин, уларнинг мазмуни, тузилишидаги инновациялар, машғулот воситала рини шуғулланувчи организмига таъсири, машғулотларни ташкиллаш, ўтказишдаги ноанъанавий усуллар, ва уларнинг хилларини - классификациясининг турли туманлиги, ҳамда унинг назарий асосларидаги илмий-назарий янгиликларни амалиѐтга татбиқ этишни тизимга солиш, дарс назарияси асосларига янгича, қайта қараш (аспектлари) орқалигина илмий асослашни тақазо этмоқда. XIX аср охири ва XX аср бошларида жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари билан назарияси билан, жисмоний маданият назарияси педагоглари, тиббиѐт ходимлари-гигиенистлар, психиологлар, социологлар, тарихчилар, биологлар ва бошқа мутахассислар ҳам шуғуллана бошладилар. Л.П.Волков(1994), Б.А.Ашмарин(1998), В.К.Бальсеевич(1999), Ю.Д.Железняк(2005), Б,Ф.Курамшин (2007), Н.Ж.Холодов(2008), А.К.Эштаев (2009), М.Н.Умаров(2010)ларнинг изланишлари орқали ҳозирги замон оммавий спорти машғулотларига янгича ѐндашиш, керак бўлса мавжуд шаблонлардан воз кечиш, кескин ўзгаришлар қилиш давр талаби эканлигини таъкидлаб қуйидаги таклифлар билан чиқдилар, (10,22,26,51). Улар: а) оммавий спорти машғулотларининг машқлари соғломлаштиришга йўналтирилган бўлса уларнинг техникасини мукаммал ўрганишни мақсад қилмаслик; б) бажарилаѐтган машқларини ҳаѐтий-зарурий ҳаракат малакаларини ҳосил қилиш ѐки организмнинг айрим аъзоларини фаолиятини яхшилашга оид амалий малакалар ва назарий билмиларга эга бўлиш; в) актив дам олиш машқларини рекреация(тикланиш),релаксация (тинчлантириш,бўшаштириш) мақсадида қўллашга оид малакаларини шакллантириш; 13 г) кўр кўрона, моҳиятини тушунмай,бошқаларга тақлид қилиб, ўзида синаб кўрилмаган машқларни бажариш одобидан воз кечиш,юкламаларни мутахасислар билан маслаҳатлашиш; д) организмнинг заҳиралари адаптациясига оид назарий ва амалий билимлари банкини доимий бойитиш дек мақсадли ва манзилли билимлар соҳибига айланиш. А.М.Шлемин (1973), И.А.Кошбахтиев (1993,1996), Ж.А.Акрамов (2009), М.Н.Журавинлар (2008)лар ўзларининг тадқиқотлари орқали жисмоний оммавий соғломлаштириш машғулотларининг машқларнинг юкламаларини меъѐрлашга аниқ чегаралар белгиланмаганлигини, унга оид назарий билимлар турли ѐшидагиларнинг анатомо-физиологик ҳусусиятлари келиб чиқиб режалаштириш билан боғлиқ изланишларига бағишланган (30,33). Оммавий соғломлаштириш спорти машғулотларининг дидактик вазифаларини қуйидагича қилиб белгиладик: - шуғулланувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш; - организмини жисмонан ривожланиши ва жисмоний тайѐргарлигига, чиниқишига тўғри таъсир этиш; - ҳаѐтий зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмаларини эришилган даражасини ушлаш, жисмоний имкониятига қараб уларни такомиллаштириш; - коллектив-жамоатчилик манфаъатини устун қўювчи, меҳнатга ва жамоатчилик мулкига яхши муносабатда бўлишдек хислатларни шакллантириш, тарбиялашдек дидактик взифаларнибелгиладик. Бу вазифалар мамлакатимиз таълим тизимининг жисмоний тарбия ва оммавий спорти таълими дастурларида, директив, инструктив ҳужжатлар ва методик қўлланмалар, дарсликлар мазмунида ўз ифодасини топган ва ҳозирги кунда ҳам уларгни амалга ошириш бош вазифа ҳисобланади.(24). Юқоридагилардан келиб чиқиб оммавий соғломлаштириш жисмоний маданияти ва спорти машғулотларининг мазмуни, шакллари, воситалари, 14 мавжуд методларига инновацияларни олиб киришга янгича қараш, яъни аспектларини тадқиқ қилиш муаммоси устида ишлаш вақти етиб келди деб ҳисоблаймиз. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling