80
гимнастика семизликдан қутилишнинг
энг яхши воситаси эканлиги
исботланган далил.
КАРАТЭ – кўҳна Шарқнинг қадимий ҳарбий санъати. Ҳозирги кунга
келиб якка курашларнинг бир тури тарзида жаҳон спорт майдонига тарқалди.
Аслида бу якка курашнинг асосий мазмуни
жанг техникасини намойиш
қилиш мақсадида беллашувлар холос. Қўл ва оѐқ билан қиличбозлик бўлиб,
зарбаларни одам танасининг ҳаѐтий-зарурий нуқталарига беришдан иборат
ҳаракатлар
мажмуидир.
Унинг
айрим
техник
элементларидан
соғломлаштириш машғулотларида фойдаланиш мумкин.
Бу якка кураш жангчининг маҳорати уни қайд қилинган точкаларидан
бирига ўта тезлик билан зарба бериш ва ўша точкага зарбани етказмай,
қандайдир миллиметрли масофада ҳаракатини кескин тўхтата
олиш ва
зудлик билан зарба беришдан олдинги дастлабки ҳолатга қайтаришдир. Энг
асосийси – тезлик ва кучни зарба берадиган жойга максимал даражада тўплай
олиш. Рақиб танасига ҳар қандай даражада, ҳатто энг оз даражада тегиш ҳам
қаттиқ жазоланади. Каратэ таълимининг асоси – максимал даражадаги
интизом, спортчининг ўзини ҳаракатларига бўлган тўлиқ,
муфассал назорат
қилишга ўргатиш.
ПАУЭРЛИФТИНГ – бу уч кураш, штанга билан ўтириб туриш, ѐтган
ҳолатда ―жим‖ қилиш ва штангани тортиш. Бу бўйича уч курашнинг Ҳалқаро
федерацияси 1975 йилдан буѐн жаҳон чемпионатини ўтказади. Собиқ Иттифоқ
жамоаси илк бор бу чемпионатда 1990
йили иштирок этиб, фахрли III-ўринни
эгаллаган. Жамоа ғолиби 11 вазннинг 6 та спортчисининг натижаларига кўра
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: