1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФИТНЕС-АЭРОБИКА
СКЕЙТБОРДИНГ – ролик ўрнатилган тахтада юриш. Машғулотлар
асфальт ѐтқизилган ѐки сатҳи текис майдонларда, албатта пастлик ва баландлиги, 82 кескин бурилишлари, сакраш, ҳавода турли хил ҳаракатларни бажариш имконияти бўлган жойлари бўлса мақсадга мувофиқ. Скейтбординг тизза бўғинлари, товон бўғинларини, мустаҳкамлайди, мувазанат сақлаш, ҳаракат координацияси, чаққонликни, эгилувчанлик, танани ўзини, унинг қисмларини бошқариш, куч, чидамлилик, ҳаракат тезлигини ривожлантиради. Ўқувчи, талаба-ѐшлар кун тартибида соғломлаштириш машғулотлари ѐки соғломлаштириш тренеровкалари тарзида жойлаштирилиши ҳозирги кун талаби. СТРЕТЧИНГ – чўзилиш, узайтириш, кенгайтириш. Турли хил ҳолат (поза)ларда туриб мушакларни, бўғинларни тортиб, эзиб, осиб узайтириш чўзишдек комплекслари бўлиб, уларни бажаришда қуйидаги талабларга риоя қилиш талаб қилинади; қайси гуруҳ мушаклари устида ишлаш аниқ қилиб белгилаб ѐки локаль ажратиб олиниши; машқни бажаришда қизга нисбатан эгилувчанлиги яхши дўстингиз бажарганини бажараман деб унга тақлид қилмаслик, барча ҳаракатлар ўзининг чегарасида бажарилиши, ўзингизнинг шахсий ҳаракат диапазонингизни, бўғинлар, боғламаларингизникини секин, озгина чўзиш; статик босим ҳисобига ҳаракатланмай ўз чегарангизни топиш ва ундан оширмаслик; машқ бажариш пайтида сокин, осойишта ва бир хил ритмда нафас олиш ва чиқариш; ўткир оғриқ, санчиқ пайдо бўлиши билан машқни бижаришни кескин тўхтатиш. Бундай гимнастика машқлари спорт, соғломлаштирш жараѐнида қўшимча восита сифатида фойдаланилади. ФИТНЕС-АЭРОБИКА. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича фитнес- аэробикаси инсонни жисмоний ва ментал саломатлигига олиб борувчи ҳаѐт тарзи деб тушунилади. Аэробика фитнеснинг бир қисми ҳисобланади. Ҳозирги замон аэробикаси йўналишларининг турли ҳиллиги билан фарқланади. 1. ―Тана скульптураси‖–резина ленталар билан ўйинга тушиш машғулотларидир. 2. ―Кардиофанк‖–юракни мустаҳкамлаш (мослама)лардаги махсус машғулотлар. 3. ―Степ‖ – махсус платформа (мослама)лардаги махсус машғулотлар. 4. ―АКВА‖ – сувда машқ қилиш; Джасесайз – джаз ритмидаги рақслар. 83 5. «Каланетика» - статик режимда бажариладиган жисмоний машқлар комплекси. Машқнинг учдан бир қисми умуртқани чўзиш, орқасига қайириш, белнинг ва оѐқнинг орқа қисмидаги мушакларни чўзиш, тортишга бағишланган машқлар. Юқорида қайд қилинган турли хилдаги соғломлаштириш тренировкалари қаторига охирги йилларга келиб, қатор фитнес-янгилик қўшилди, улар: 1. Памп – вазни 2 кг.дан 18 килограммча бўлган штанга билан куч аэробикаси. Машқ мусиқа ритми остида тўхтамасдан 45 мин. давомида бажарилади. Ўйин элементлари комплекслар таркибида мавжудлиги истисно эмас. Машқланиш эффекти бу аэробикада юқори бўлишига қарамай, бундай тренировкалар фақат жисмоний тайѐргарлиги юқори саналган, ҳисобланганлар учунгина рухсат этилади. 2. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling