Тушунчалар, атамалар
1. Мотивация – фаолиятга моиллик, онгланган эҳтиѐж
2. Ҳаракат фаоллиги – индивиднинг жисмоний фаоллиги
3. Жисмоний камолот – организмни жисмоний сифатлари тарбияси ва
функциясини ривожлаганлигини мукаммалликка яқинлашганлиги
4. Спорт формаси – организмни танланган спорт тури бўйича
функционал ҳолатини энг яхши натаижалар кўрсатишга қодирлиги ҳолати
5. Разминка – махсус танланган машқлар комплекси, спортчи
организмини фаолиятга тайѐрлайди, ишга киришишини йўлга қўяди
6. Адаптация – организмни муҳитни ўзгарувчан шароитларига, ишлаб
чиқариш, хужайра, орган тузилмларни мослашуви тушинилади.
7. Жисмоний юклама – организм имкониятлари ва жисмоний ҳолатидан
келиб чиқиб, унга бериладиган жисмоний машқлар. Меъѐрли, меъѐрдан юқори ва
катта жисмоний юкламалар деб фарқланади.
8. Актив дам – организмни сарфлаган энергиясини тиклаш учун
амалгаошириладиган фаолият( жимоний ҳаракатлар орқали юзага келган толтшни
йўқотиш, иш қобилиятини ошириш. Чарчаш руҳий ҳолат натижаси.
9. Пассив дам – организмни ҳеч қандай юкламаларсиз (ақлий, жисмоний)
айтарли даражада энергия сарфламай, мушакларни бўшаштириш билан дам олиш.
10. Медитация – шарқ жисмоний маданияти мактабига мансуб жисмоний
машқлар мажмуи бўлиб, инсон жисмоний тарбия тизимлари ичида ҳар бир шахс
мустақил ѐки шу тизим ишқибозлари алоҳида гуруҳларга ажралиб
шуғулланадиган машғулотлар тушунилади.
11. Соғломлаштириш тренировкалари –саломатликни мустаҳкамлаш,
жисмоний сифатларни ривожлантириш, эришилган жисмоний тайѐргарлик
даражасини пасайишини олдини олиш машғулотлари.
12.
Организмнинг функционал заҳиралари – орган ѐки функционал
тизимлар ишини тинч ҳолатидаги мавжуд заҳиралари мажмуйи. Организмни
хизматини уч хил гуруҳга ажратиладиган заҳиралари гуруҳи мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |