127
Шлицаларни сиқиб чиқариш У6 ёки У7 маркали пўлатдан ясалган
роликлар билан амалга оширилади. Бундан
олдин шлицалар юмшатилган
бўлиши керак. Сиқиб чиқариш ейилган юзасининг четидан ёки бўртманинг
икки четидан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида
шлицаларнинг кенглиги 0,5-1 мм. га ортиши мумкин. Пўлат фланеслар,
гупчаклар ва бошқа деталлардаги ейилган шлицалар чўктириш йўли билан
таъмирланади.
Диаметри 50 мм. дан кичик бўлган
валларнинг шлицаларини
таъмирлашда қўлда ёки вибра ёй воситасида эритиб қоплаш усули
қўлланилади, бунда суюқлантирилган метал қатламлари шлицалар бўйлаб
навбатма-навбат
шлица
ариқчаларига
қопланади.
Бунда
қўлда
суюқлантириб қоплашда ОЗН-300У, ОЗН- 350У, Э42А ва ЭУ6
маркали
электродлардан, вибраёй воситасида суюқлантириб қоплашда эса Нн=30
электродидан (совитувчи суюқлик қўлланилган ҳолда) фойдаланилади.
Диаметри 50 мм. дан ортиқ бўлган валларнинг ейилган шлицалари флюс
қатлами остида автоматик пайвандлаш ёрдамида суюқлантириб қопланади,
бунда СвЗОХГСА электроди қўлланилади.
Ейилган шпонкали бирикмаларни тузатишда ишдан чиққан
шпонка
янгисига ёки каттароқ ўлчамдагисига алмаштирилади. Валдаги ейилган
шпонка
ўриндиқлари
каттароқ
шпонкага
мослаб
10-15%
га
кенгайтирилади; бузилган ўриндиқда нисбатан 90° ёки 120° фарқ қилувчи
бошқа жойда номинал ўлчам бўйича янги шпонка ўриндиғи фрезерланади.
Айрим деталларда шпонка ўриндиғини ўзгартириб
фрезерлаш усулини
қўллаб бўлмайди (масалан, газ тақсимлаш валининг тақсимлаш шестерняси
ўрнатилган жойдаги шпонка ўриндиғини). Бундай деталларининг шпонка
ўриндиқларини таъмирлашда эритиб қоплаш ва номинал ўлчам бўйича
ишлов бериш усули қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: