126
5.5. Резбали, шллицали ва шпонкали бирикмаларни таъмирлаш.
Резбали бирикмаларнинг асосий нуқсонларига
резбанинг ейилиши,
узилиши, синиб қолиши, эзилиши киради. Ейилган ички резбаларни
катталашган ўлчамда
янги резба очиш, қўшимча детал ўрнатиш ёки
пайвандлаб, сўнг номинал ўлчамда янги резба очиш усуллари билан
таъмирлаш мумкин.
Ейилган ташқи резбалар эритиб қоплаш ва номинал ўлчамда янги
резба очиш билан таъмирланади.
Катталашган ўлчамдаги болт талаб қилинганлиги сабабли тешикларга
янги резба очиш усули ҳар доим ҳам маъқул бўлавермайди,
чунки бунда
ўзаро алмашинувчанлик бузилади ва деталларни кейинги таъмирлаш
ишлари мураккаблашиб кетади.
Янги (қўшимча) деталлар ўрнатиш усули билан таъмирлашда ейилган
резбага тешик қўшимча янги детал ўлчамига тўғри келадиган каттароқ
ўлчамда тешилиб, унга резба очилади. Мазкур детал тешикка тўлиқ
киргунча буралади ва штифт билан қотирилади. Сўнгра номинал ўлчамдаги
резба очилади (5.14-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: