1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


 Занжирли ва тасмали узаталарни таъмирлаш


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

5.4. Занжирли ва тасмали узаталарни таъмирлаш. 
Занжирли узатмалар. Узатма етакчи ва етакланувчи юлдузчали 
ғилдирак ҳамда уларга ўрнатилган занжирдан ташкил топган бўлади. 
Юлдузчалар ва занжирнинг тахтача (пластина)лари 45, 40Х русумли 
пўлатдан, занжирнинг бармоқ, ичқўйма (вкладиш) ва роликлари эса 15, 20, 
20Х русумли пўлатлардан ясалади. 
Занжирли узатмада асосан юлдузча тишлари, занжирнинг деталлари 
(ролик, ичқўйма, бармоқ ва втулкалар) ейилади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.12-расм. Ўқларнинг паралеллиги 
(а) ва кўчишини (б) аниқлаш:
1,3-юлдузчали ғилдиракчалар 2- 
чизғич. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.13-расм. Тасмаларни боғлаш 
усуллари: а- елимлаш, б- болтли 
бирикма, махсус ип билан 
тиклаш, 
е- 
металл 
ошиқ- 


125 
мошиқли, 1- тасма, 2-металл 
тахтача, 3- болт, 4- гайка, 5- 
махсус ип, 6- чангак, 7-пруток. 
Ейилган юлдузча тишлари ҳамда занжирнинг ролик ва втулкалари, 
электр ёйли пайвандлаш (эритиб қоплаш) йўли орқали қайта тикланади. 
Яроқсиз бўлган деталлар янгиси билан алмаштирилади. Қайта тикланган 
занжир мойга солиниб қайнатилади. 
Юлдузча ўқларининг параллелиги (а) ва кўчишини (б) аниқлаш учун 
чизғич 2 юлдузчали ғилдирак 1 нинг сиртига параллел (вал ўқига 
перпендикуляр) қилиб ўрнатилади. Шунда юлдузчали ғилдирак 3 нинг 
юқори учи чизғичга тегиб, иккинчи пастки учи чизғичдан 5 га силжиган 
бўлса, уларнинг ўқлари параллел эмаслигини билдиради. Юлдузчанинг 
кўчган (силжиган) е-масофаси ҳам чизғич ёрдамида, уни худди 
олдингидаги каби юлдузчали ғилдирак 1 га қўйиб аниқланади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling