1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Буюм ѐки кийимдаги 
нуқсон 
Нуқсонни 
ҳосил 
бўлиш сабаблари 
Нуқсонни 
тузатиш 
усуллари 
 
 
 
4.Пазандачилик асослари бўйича унинг тараққиѐти, миллий 
пазандачилик ва ўзбек ҳалқининг миллий таомларини тайѐрлаш усуллари 
тўғрисида тўла тушунча берилади. (олдинги маърузаларда берилган) уларнинг 
баъзиларини тайѐрлашни ўргатиш лозим. Ўқувчилар пазандачиликда 
ишлатилинадиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар уларнинг вазифаси ва 
ишлатилинишини билиши лозим. Ўқувчилар ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги ва 
овқатланиш гигиенаси тўғрисида маълумотга эга бўлишлари керак. Қуйида 
ўзбек миллий таомларидан палов тайѐрлаш усулини кўрсатиб ўтамиз.
Палов – одамларни яқинлаштирувчи таом ҳисобланади, уни йил бўйи 
истеъмол қилиш мумкин. Палов тайѐрлаш учун гуруч, думба ѐки ўсимлик ѐғи, 
пиѐз, майиз, нўхат, саримсоқ пиѐз, беҳи, қази, гўшт, сабзи зарчавалар ва 
зарурий зироворлар ишлатилинади.
Тайѐрлаш усули. Палов тайѐрлаш жараѐнини уч қисмга бўлиш мумкин; 
маҳсулотларни тайѐрлаш, ѐғни эритиш (ўсимлик ѐғини доғлаш) ва пиѐз, гўшт, 
сабзини қовуриш, гуруч солиш ва пишириш. Дастлаб сабзи, пиѐз, гўшт 
тайѐрланади. Сабзи совуқ сувда ювилади, тозаланади, сомонча қилиб 
тўғралади. Пиѐз юбқа ҳалқа шаклида тўғралиб, олдиндан ювилган гўшт майда 
бўлакчаларга ѐки бир нечта катта бўлакларга бўлинади. Гуруч солиш 20-30 
дақиқа олдин ювилади ва солингунга қадар сувда қолдирилади, сўнгра суви 
тўкилади. Агар гуруч ивитишга бардош бера олмаса, ювулгандан кейин дарҳол 
солинади. Ёғни эритиб қиздириш палов тайѐрлашнинг муҳим ва ҳал қилувчи 
жараѐни ҳисобланади. Тоза ювилган қозонга керакли миқдорда ѐғ солинади ва 
кучли оловда мунтазам ковлаб туриб эритилади. Жизза тайѐр бўлганда кабгир 
билан олинади ва озгина туз сепилади, пиѐз солиниб исътемолга тайѐрланади. 
Ёғга майда туз сепилганда кучли чирсиллаш ҳосил бўлса ва ѐғнинг юза 
қисмида қора тутун пайдо бўлса, қозонга суяк, пиѐз солиниб қизил ранг пайдо 


163 
бўлгунча қовурилади. Мунтазам ковлаб туриб сабзи солинади. Ва у ярим тайѐр 
бўлгач 200-300 гр илиқ ѐки қайноқ сув қуйилади ва 2-3 дақиқа баъзан кўпроқ 
паст оловда қайнатилади ва гуруч солинади. Гуруч нави ва намлигига қараб
гуруч юзасини 2-3 ѐки 3-4 см қалинликда қоплайдиган қилиб сув қуйилади, 
табга кўра туз солинади ва бир текисда қайнатилади. Гуруч барча сувни шимиб 
шишгандан кейин, махсус таѐқча билан қозондаги массани бир неча жойи 
тубигача тешилади. Қозондаги ортиқча сув тез қайнаб чиқиши учун шундай 
қилинади. Барча сув қайнаб чиқса, қозон тагида қайнаѐтган ѐғ тешикларда 
шовфоф кўринишни олади шунда ѐқилаѐтган ўтин олиб ташланади( газ 
минимумга пасайтирилади) шундан сўнг гуруч қозон ўртасига теппа қилиб 
тўпланади, буғ чиқиб кетмаслиги учун қозон зич қилиб беркитилади. 20-30 
дақиқадан сўнг палов тайѐр бўлади сўнгра қозон очилиб масса 
аралаштирилади ва дастурхонга тортилади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling