57
фаолиятларини тўғри йўналтиришга қаратилган. Демак, йўлланма дарснинг бир
қисмидир. Йўлланма жараѐнида таълимнинг ҳар хил методларидан
фойдаланиш, йўлланма мазмунини ўқитувчи асослаб беради. Йўлланманинг
тўлалиги ва
элементларга ажратилиши, йўлланмада шундай кўрсатмалар
бўлиши керакки, ўқувчи улар ѐрдамида ўз фаолиятини мухокама қила олиши
керак. Йўлланма уч хил бўлади: кириш, жорий ва якуний.
Кириш йўлланмаси—бажариладиган
ишнинг характери, меҳнат
усулларини нормал бажариш қоидалари, ўз-ўзини мухокама қилиш
белгиларини, аниқ меҳнат вазифаси қўйишни ўз ичига олади.
Жорий йўлланмасида—меҳнат усулларини бажаришдаги хатоларини
тузатади. Бунда ўқувчилар ишни тўхтатиш хатога йўл қўйган ўқувчини ишига
эътибор бериш, ундан нотўғри ишланганлигининг
сабабини тушунтириб
беришни талаб қилиш, тартибда ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади.
Ўқитувчининг хулосаси: ўқитувчининг тўғри усулларни кўрсатиши ва
ўқувчиларга ишни давом эттиришга руҳсат беришдан иборатдир.
Якунловчи йўлланма—сифатли бажарилган ва нотўғри бажарилган
буюмларни
намойиш
қилишни,
ўқувчилар
ишининг
умумий
характеристикасини, ўқувчилар йўл қўйган хатоларни таҳлилини, ўқувчилар
ишини баҳолашни ва уйга вазифа беришни ўз ичига олади.
Меҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш меҳнат
таълими
методикасида жуда муҳим ўрин тутади. Унинг асосини йўлланма ва машқлар
каби метод ташкил қилади. Ўқувчиларнинг меҳнат кўникма ва малакаларни
шакллантириш асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
Топшириқнинг аниқлиги, унинг мақсади ва
бажариш усулларини
тушуниши;
Ўқувчиларда зарур билимларни мавжуд бўлиши;
Метод ва усулларни шакллантирилаѐтган кўникма ва малакаларнинг
хусусиятларига мослиги;
Йўлланманинг
самарадорлиги;
Машқларнинг етарли миқдорда бўлиши;
Ўқувчилар фаолиятини баҳолаш, ўқувчиларни баҳолаш натижаларидан
хабардор бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: