1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Касбий йўналганликни аниқлаш методлари
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
3. Касбий йўналганликни аниқлаш методлари. Буларга гуруҳ билан
касбга йўналтирувчи ўйинлар, оғзаки, касбий ахборотлар ҳамда касбий маслаҳатлар методлари мисол бўлади. Ўқитувчи касб-ҳунарга йўналтириш жараѐнида касб ҳақида индивидуал суҳбатлар уюштиради, касбий ахборотлар тайѐрлайди, реферат, иншолар ѐздиради, муаммоли ѐндашув, идрок қилиш, индивидуал топшириқлар, лаборатория-амалий ишларни бажариш каби методлардан фойдаланади. Касбга доир реферат, иншолар учун материаллар тайѐрлаш ва йиғиш, уларни ўрганиш ўқувчиларга касбни яхши билишнигина эмас, балки унга бўлган барқарор қизиқишни таркиб топтириш имконини ҳам беради. Ҳикоя қилиб бериш, суҳбатлар ўтказиш, касб намоѐндалари билан учрашиш, мультмедиали дастурлар, электррон дарсликлар, слайдларни кўриш, альбомларни кўздан кечириш, корхоналарга саѐҳатлар ўтказиш ўқувчилар учун фойдали ва самаралидир. Мактабда касбга йўналтириш иши зарур натижаларни бериши учун у узлуксиз жараѐн бўлиши ва ўзаро боғланган бир қанча босқичлардан иборат бўлиши лозим: а. Дастлабки касбга йўналтириш ишлари (I - IV синфлар) ўқувчиларни меҳнатга тайѐрлашдан ѐш хусусиятларини ҳисобга олиб, уларни касблар, меҳнат олами билан таништиришдан, ўз меҳнати билан бошқаларга фойда келтириш эҳтиѐжини шакллантиришдан иборат. Бунга эса ўқувчилар бажара оладиган ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш йўли билан эришиш мумкин. б. V – VII синф ўқувчилари ижтимоий фойдали, унумли меҳнатга киришадилар, уларда касб танлашнинг ижтимоий аҳамиятга зарур сабаблари, меҳнат фаолиятининг маълум бир аниқ соҳасига бўлган қизиқиши шаклланади. 104 в. VIII – IХ синф ўқувчиларида системалаштирилган билимлар, касблар оламидаги касбларни танлай ола билиш маҳорати, аниқ бир касбга бўлган қизиқиш шаклланиши лозим. г. Академик лицейга касб-ҳунар коллежларида ишлаб-чиқариш соҳасидаги меҳнатга тайѐрлаш, ижтимоий касбий жиҳатдан бир мақсадни кўзда тутганлигига қаратилмоғи зарур. Меҳнат таълими дарслари касбга йўналтириш ишини олиб бориш учун алоҳида имкониятларга эга. Меҳнат таълимининг асосий мақсадларидан бири – ўқувчиларда инсон учун меҳнат биринчи зарурият, ижтимоий бурч эканлигига, ҳар қандай касбни эгаллаш учун, мустаҳкам ва чуқур билим кераклигига ишонч ҳосил қилишдан иборат. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling