1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Еттинчи босқич (катта ѐшдаги меҳнат билан банд бўлган одамлар


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Еттинчи босқич (катта ѐшдаги меҳнат билан банд бўлган одамлар, 
ишсизлар) – шахсий имкониятлар ва олдинги касбий – ижтимоий 
тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда бошқа касбий фаолиятга 
қайта йўналтириш. 
Давлат касб-ҳунарга йўналтириш тизими билан бир қаторда фуқаролар ва 
корхоналарга касб-ҳунарга йўналтириш масалалари бўйича пуллик хизмат 
кўрсата оладиган, жумладан, тижорат йўналишидаги бюро, агентликлар 
тузилиши мумкин. 
Чекланган меҳнат қобилиятига эга бўлган шахсларни касб-ҳунарга 
йўналтириш меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш 
вазирликлари зиммасига юклатилади. Тизимнинг барча бошқарув босқичларида 
мазкур вазирликлар шу иш учун масъул ходимлар ажратади. 
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида турли 
патологияларга мансуб ногиронларни касбий тайѐргарлик олишлари учун 
махсуслаштирилган бўлинмалар тормоғи яратилиши лозим. 
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини умумий илмий-методик таъминоти, 
тегишли тоифали ходимларни қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш, 
ижитмоий-иқтисодий, 
психологик-педагогик 
ва 
тиббий-физиологик 
муаммолари бўйича илмий текширишларни мувофиқлаштириш ишларини 
Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларини касб-
ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика Ташхис маркази 
амалга оширади. 
 
 
Касбга йўналтиришнинг ижтимоий ва психофизиологик асослари 
Онгли равишда касб танлаш учун ўқувчининг бир қатор касбларни 
етарлича билиши, билганда ҳам уларни кишини ўзига жалб қиладиган 
томонларини эмас, балки қийинчиликларини ҳам яхши билиши, ўзининг 
шахсий сифатларига кўра танланган касбини мувофақиятли эгаллай олиши ва 
кейинги иш жараѐнида ўз малакасини таколимлаштириши талаб қилинади. 
Ҳозирги вақтда ўқувчиларни касбга йўллаш масалалари билан давлат, 
жамоат ва ѐшлар ташкилотлари, саноат корхоналари шуғулланадилар бироқ бу 
ишда мактаб асосий ўринни эгаллайди. Мактабда ўқувчиларни ўрганиш 
натижасида синфрахбари уларнинг ҳар бирига тавсифнома тузади. Бундай 
тавсифнома касб танлаш ва ўқувчига у ѐки бу касбни танлашни таклиф қилиши 
учун асос бўлади. Касбга лаѐқатлиликни танлаш махсус камиссия томонидан 
амалга оширилади. Унга ўқитувчилар, психоликлар, ишлаб чиқаришдаги 
мухандис ѐки мутахассислар, социологлар, вирчлар киради. Улар ҳар бир 
ўқувчига қандай касбни танлаш кераклигини айтадилар ва бунинг сабабини 
асослаб берадилар. Масалан: холерек темпераментли ўқувчи яхши андоза 
ясовчи уста чилангар бўлолмайди, чунки унга микроннинг ўндан бир 
улушигача аниқликка эришса, бориб узоқ вақт ўлчов асбобларини ишлаш 
қийинлик қилади. Мелонхолик ўқувчи тез жавоб беришни талаб қиладиган 
машиналарни бошқаришни мувоффақиятли эгаллабололмайди. Сезги 
органларида бирон бир нуқсони бўлган ўқувчиларга бу касбларни тавсия 


106 
қилиб бўлмайди. Масалан, баъзи ранг-тусларни фарқ қилаолмайдиган
(далатоник)ўқувчини ҳар қандай транспорт турини бошқаришга қўйиб 
бўлмайди. Кўришда камчилиги бўлган ўқувчиларни металлург касбини 
танлаши мумкин эмас. 
Касб хусусиятларини ва уларнинг тавсифномаларини ўрганиш учун, ҳар 
бир касб учун профессиограмма тузилади ва унинг мазмунига қуйидагилар 
киради: 
1. Маскур касбдаги мутахассис талаб этилаѐтган ҳалқ хўжалиги сохаси 
тавсифномаси, соханинрг кадрларга бўлган эхтиѐжи, афтоматлаштириш 
ва комплекс механизатсиялаш муносабати билан шу касбдаги ишларнинг 
ривожланиш истиқболлари; 
2. Твсия қилинган касбнинг мазмуни, меҳнат объекттлари, воситалари; 
3. Ишчига қўйиладиган талаблар; 
4. Ўқувчининг мувофяқатли ишлаши учун умумий маълумоти ва касбий 
тайѐргарлигига қўйиладиган талаблар; 
5. Меҳнатни ташкил этишнинг иқтисодий шароитлари, меҳнатга хақ тўлаш 
системаси. 
Сухбат ўтказиш йўли билан ўқувчилар профессиограмма билан 
таништирилади. Касб танлашда мактабнинг ота-оналар билан мустахкам 
алоқаси катта ахамиятга эга. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling