1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

 
Муҳокома учун саволлар 
1. Тадқиқот методларига қайсилар киради? 
2. Лаборатория эксперемнти қандай ўтказилади? 
Хулоса 
Меҳнат таълими бўйича ўқувчилар билан ўтказилган сухбатлар, улар 
бажараѐтган ишларни кузатиш ишлари ва мактаб хужжатларида белгилаб 
берилган ишларни илмий изланишлар натижаси тадқиқот йўли билан олиб 
борилади. Бунда айниқса педагогик эксперемент асосий ўринда туради. 
25 - §. Меҳнат таълимида экскурсияларни амалга
ошириш методикаси 
Экскурсия - меҳнат таълимининг шундай бир шаклидирки, унинг 
бориши жараѐнида ўқувчилар асбоб- ускуналарни, теҳнология ва меҳнат 
жараѐнларини, ишлаб чиқариш шароитида меҳнатни ташкил этишни 
кузатадилар ва ўрганадилар. Умумий таништириш хусусиятига эга бўлган
экскурсияларни меҳнат таълимининг бирор бўлими ѐки йўналиши 
бошланишидан олдин ўткзилгани мақул. Аниқ мақсадга бағишланган 
экскурсияларни дастурдаги бирор мавзудан олдин ѐки кейин ўтказиш лозим. 
Экскурсиялар фронтал равишда (15-20 ўқувчига) ўтказилинади. Ўқитувчи 
экскурсия жараѐнида ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш жараѐнини кузатишларига 
рахбарлик қилади, машина ва асбобларнинг ишлаш принспини ва махсулот 
ишлаб чиқариш технологиясига, меҳнатни ташкил этишва х.к. ўқувчилар 
эътиборини жалб қилади. Масалан: 5- синф ўқувчилари ўқув устахонасидаги 
машғулотларда асосн ѐғоч ва металга ишлов беришнинг қўлда бажариладиган 
соҳаларини ўрганадилар. Экскурсия жараѐнида эса улар янги станоклар, асбоб-
ускуналар ва юқори унумли меҳнат усуллари билан танишадилар. Ўқувчилар 
ўқув устахонасидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараѐнларини таққослаб, 
ўқувчилар меҳнатини сифатини эмас, балки меҳнат унумдорлигини ошиадиган 
станоклар, асбоб-ускуналар, мосламалардан кенг фойдаланиш йўли билан, 
қўлда бажариладиган ишларни механизациялаштириш, автоматлаштириш зарур 
деган хулосага келадилар. Бундай экскурсиялар ўқувчиларда ўзлари кўрган 
нарсалар тўғрисида ѐрқин таъсуротлар қолдиради, билим доирасини 
кенгайтиради, бўлажак касбига бўлган қизиқишини ва меҳнатга янгича 


109 
муносабатини шакиллантиради, билиш фаоллигини ривожлантиришга ва 
ишлаб чиқариш интизомини яхшилашга имкон беради. 
Ўтказиладиган ҳар қандай экскурсиянинг мазмунига қуйидаги 3 та 
босқични киритиш мумкин: 
1. Кузатиш объекттини олдиндан танлаш, унинг аниқ мақсад ва вазифаларини 
аниқлаш, объекттни бориб кўриш зарур хужжатларни (ўқувчиларга 
бериладиган топшириқлар ва хисобот шакиллари) тайѐрлаш; 
2. Меҳнат ўқитувчиси экскурси мақсадлари ва вазифалари, экскурси 
ўтказиладиган жойда ўқувчиларни ўзини тутиш қоидалари, кузатиш 
объекттлари, 
экскурсия 
маршрути 
тўғрисида 
сухбат 
ўтказиши, 
ўқувчиларнинг кузатиши ва зарурий вазифаларни бажариши; 
3. Экскурсияга якун ясаш, экскурсия жараѐнида пайдо бўлган масалаларни ҳал 
қилишга қаратилган якунловчи сухбат ўтказиш. 
Навбатдаги машғулотда экскурсия тўғрисидаги ўқувчилар хисоботни тахлил 
қилишва жамоа бўлиб мухокама қилиш йўли билан экскурсияни якунлаш. 
Экскурсия – кўрсатмали таълим бўлиб бунда ўқувчилар буюмларни 
технологик ва меҳнат жараѐнларини, меҳнатни ташкил этилишини ишлаб 
чиқариш шароитида ўрганадилар. Меҳнат таълимида экскурсияга алохида 
эътибор 
берилади. 
Бу 
экскурсиянинг 
ўзига 
ҳослиги 
мақсадга 
қаратилганлигидадир. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling