1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Муҳокома учун саволлар 
1.Меҳнат таълимида йўналишларни ўқитишнинг ўзига ҳос хусусияти? 
2.Меҳнат таълимидаги йўналишлар мазмунини изохланг? 
Хулоса: 
Умумтаълим мактабларида меҳнат таълими ўқитишни ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд. Меҳнат таълимида ѐғочга, металга ва газламаларга 
ишлов бериш технологияси, пазандачилик асослари, қишлоқ хўжалиги 
асослари бўлимларида ўқувчиларга назарий билим берилади ва амалий 
кўникма ва малакалар шакиллантирилади. Ушбу йўналишларнинг ҳар бирини 
ўқитишни ўзига ҳос хусусиятлари мавжуд. 
27- §. Меҳнат таълими дарсларида педагогик технологияларини 
 қўллаш 
 
ХХ асрнинг иккинчи яримидан бошлаб босқичли касбий таълим 
тизимини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этишга турли соҳалардаги олимлар ва 
амалиѐтчиларнинг диққат эътибори қаратилди. 
Босқичли таълим ўзининг мохиятига кўра маълум касб-ҳунар сирларини 
тизимли холда эгаллашни кўзда тутади. Малакали мутахассислар тайѐрлашни 
шартли равишда маълум босқичларга бўлиниши, ўз навбатида шу пайтгача 
амалда бўлганидан бутунлай фарқли ўлароқ янги таълим мазмунини талаб этиб 
, тор ихтисосликдан аста-секин кенг ихтисосликка, юқорий касбий малакага эга 
бўлган мутахассис тайѐрлаш имконини беради. 
Ўзининг мазмуни ва тузилмасига кўра малакали мутахассислар 
тайѐрлашжараѐнида ўрганиладиган фанлар мазмуни интегратив характердадир. 
Чунки улар назарий ва амалий материаллар мантиқан уйғунлашган ва 
тугалланган бўлади. 
Назарий 
материалдан 
технологик 
жараѐнларнинг 
асослари, 
ишлатиладиган техникаларнинг тузилиши, ишлаш тартиби, ишлаш жараѐнида 
учрайдиган носозликлари ва уларни бартараф этиш йўллари хақида 
маълумотлар берилса, амалий материалларда асосий иш-ҳаракат усулларини 
бажариш, жихозлар билан қандай муносабатда бўлиши каби масалалар ўз 
ифодасини топади. 


114 
Дастурлардаги боб ѐки бўлим нисбатан унинг тугалланган қисми 
ҳисобланади. Анъанавий ўқувчилар билимларни мухокама қилиш учун 
бериладиган саволлар боб ѐки бўлимнинг тугалланганлигини англатади. 
Одатда, ҳар бир боб ѐки бўлим таркибий жихатдан қуйидагилардан иборат 
бўлади: боб ѐки бўлим бўйича келтирлган материални ўзлаштириш аппарати: 
унинг маълум тузилмаси – умумий кетма-кетликда баѐн этилиши: тушунчалар, 
қонунларнинг ифодаланиши замонавий илмий билимларга муштарак бўлиши, 
предметлараро алоқадорликни амалга оширилишига имкон бериши: ҳар қайси 
қисм мантиқан тугалланган бўбиб, ўрганилаѐтган объекттни яхлит билиш 
босқичи бўлиши: ўқув материалининг мантиқий ўзаро алоқадорлиги ҳисобга 
олинган бўлиши: хулосалар асосланган бўлиши: материаллар ―умумий 
хусусий‖га қонунияти асосида ѐритилиб: далиллар-моделлар-фаразлар-сабаб-
оқибатли ҳолатлар-тажриба-синов ишлари амалий иловалар шаклида бўлиши 
зарур. 
Материални баѐн этилиши яхлит холда, ҳар бир бобда тушунарли ва 
ўқувчиларни ѐш хусусиятлари ва таълим – тарбия қонуниятларига муштарак 
бўлиши керак. 
Ўмумий ўрта таълим мактабларида замонавий дарсларни ташкил этиш ва 
ўтказиш учун ўқитувчи ҳар бир дарсни яхлит холатда кўра билиши ва уни 
тасаввур этиши ҳамда бўлажак дарс жараѐнини лойиҳалаштириб олиши лозим. 
Дарс жараѐнини лойиҳалаштириш янги дарснинг технологик харитасини 
тузишдан бошланади. Бундай технологик харитани тузиш учун ўқитувчи 
педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот 
технологияларидан хабардар бўлиши, жуда кўп методлар, усулларни билиши 
керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг – баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта 
ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилишига боғлиқ.
Дарснинг технологик харитасини қандай кўринишда ѐки шакилда тузиш, 
ўқитувчининг махоратига боғлиқ. Қуйида меҳнат таълимида ―ТВД – 120 ѐғочга 
ишлов бериш токарлик станогининг вал ва ўқларининг вазифалари‖ мавзуси 
бўйича ўтказиладиган дарснинг олдиндан лойиҳалаштирилган технологик 
харитасини ва дарс жараѐнини мисол тариқасида келтирамиз. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling