1. “Зина” тести
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
Натижаларни баҳолаш: 1. 25 – 30 балл. Ўқув мотивацияси юқори. Бундай болалар ўзининг билиш мотиви кучли эканлиги, барча топшириқларни яхши бажаришга интилиш билан ажралиб туради. 2. 20 – 24 балл. Ўқув мотивацияси ўртача. Бундай ўқувчилар гуруҳи ўқув фаолиятини анча муваффақиятли амалга оширилган болалардан ташкил топади. 3. 15 – 19 балл. Мактабга муносабат ижобий, аммо болани кўпроқ ўқиш билан боғлиқ бўлмаган томонлар қизиқтиради. Бундай ўқувчилар мактабда ўзларини яхши ҳис этадилар, бироқ мактабга асосан ўртоқлар, ўқитувчилар билан суҳбатлашиш, чиройли ўқув қуролларига эга бўлиш учун борадилар. 4. 10 – 14 балл. Ўқув мотивацияси паст. Бундай болалар мактабга боришни хоҳламайдилар, дарсларда бекорчи нарсалар билан шуғулланиб, ўйнаб ўтирадилар. 5. 10 баллдан паст. Мактабга нисбатан салбий муносабат, мослашмаганлик мавжуд. Бундай ўқувчилар ўқув фаолиятини бажаришга қийналадилар, тенгдошлари ва ўқитувчилар билан бўлган муносабатда муаммоларга дуч келадилар, уларда айрим ҳолларда нерв – психик саломатликнинг бузилиши кузатилади. Эслатма: Анкетани икки усулда қўллаш мумкин. 1 – усул. Саволлар эксперементатор томонидан ўқиб эшиттирилади ва жавоб вариантлари тақдим этилади, болалар ўзи танлаган жавобни ёзиб қўяди. 2 – усул. Саволлар ҳар бир болага алоҳида – алоҳида ёзма кўринишда тарқатилади, болалар тегишли жавобларни белгилайдилар. Методика ҳақида қўшимча маълумот: сўровномадаги саволлар 200 нафар 6 – 8 ёшдаги ўқувчи билан ўтказилган сўров асосида болаларнинг мактабга, ўқиш жараёнида бўлган муносабатини тўлиқроқ акс эттирувчи саволлар сифатида ажратиб олинган. (Методика манбаси: Ратанова Т.А., Шляхта Н.Ф. Психодиагностические методы изучения личности: Учебное пособие. – Переработанное и дополненное издание пособия: Т.А.Ратанова, Л.И. Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изучения и психодиагностика личности» - М.: Московский психолого – социальный институт: Флинта, 1998. 60 – 64 бетлар.) Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling