10-bilet 2-savol tiftn bo’yich tovarlarning tasniflashning 2-qoidasi


Сут-қатиқ маҳсулотлари. Ушбу гуруҳ маҳсулотларига сметана, творог, қатиқ, кефир, кимиз каби сутли маҳсулотлар киради. 3


Download 92.9 Kb.
bet5/6
Sana05.09.2023
Hajmi92.9 Kb.
#1672796
1   2   3   4   5   6
2. Сут-қатиқ маҳсулотлари. Ушбу гуруҳ маҳсулотларига сметана, творог, қатиқ, кефир, кимиз каби сутли маҳсулотлар киради.
3. Сутли консервалар–ушбу турдаги сутли маҳсулотларга қуюлтирилган сутли консервалар ҳамда қуруқ сутли маҳсулотлар киради. Қуюлтирилган сутли консервалар сут таркибидаги сувни буғлатиш ва шакар қўшиш йўли билан стерилизация қилиш натижасида ҳосил қилинади. Қуюлтирилган сутли консерваларнинг ёғсизлантирилган, қаймоқ шакарли, какаоли, кофели каби ассортиментлари мавжуд. Қуюлтирилган сутли консервалар герметик металл банкаларга 400 г ҳажмда қадоқланади.


4. Музқаймоқ – сутга шакар, асал, тухум маҳсулотлари, таъм берувчи ва хушбўй моддалар қўшиш натижасида ҳосил қилинади. Қадоқланишига кўра музқаймоқлар кг.ли, донали ва йирик (картон қутилардаги тортлар, кекслар) тарзда қадоқланади. Музқаймоқларни -12С ҳароратда 5 кун сақлаш тавсия этилади.
5. Сариёғ – қаймоқни махсус ёғ тайёрлаш машиналарида ҳайдаш йўли билан, эритилган сариёғни эса эритиш йўли билан олинади. Сариёғда 81-98% ёғ бўлади. Сариёғнинг чучук, тузли, қўшилмали турлари мавжуд. Қўшилган маҳсулотларига кўра шоколадли, асалли, мевали бўлиши мумкин.
6. Пишлоқ – юқори тўйимлиликка эга оқсилли маҳсулот бўлиб, янги, қаймоғи олинмаган ёки меъёрлаштирилган сутдан ишлаб чиқарилади. Сут ачитқи ёрдамида ачитилади. Олинган қуюқ масса зардобини ажратиш учун эзилади, шакл берилади, прессланади, тузланади, 15 кундан 12 ойгача етилтирилади.
Ўз Р ТИФ ТН га асосан юқорида тавсифланган барча турдаги қайта ишланган сут маҳсулотлари I бўлимнинг 4-гуруҳида 0402-0406 товар позицияларида таснифланади.


10-bilet 5-savol Қурилиш материаллари ва хомашёсининг ТИФ ТН асосида таснифланиши.
Хомашё–бу саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган табиий, сунъий ва синтетик моддалардир.
Агрегат ҳолати бўйича хомашё 3 турга бўлинади: 1 Қаттиқ (кўмир, торф, руда, ёғочлик); 2Суюқ (сув, нефть); 3Газ (ҳаво, табиий ва саноат газлари).
Таркибий жиҳатдан хомашё органик ва ноорганик турларга ажратилади.
Келиб чиқиши жиҳатидан хомашё қуйидаги турларга бўлинади:
1Минерал хомашё. Ушбу категорияга рудали, руда бўлмаган хом- хомашё ҳамда ёқилғилар (кўмир, нефть, торф) киради;
2Ўсимлик хомашёси (пахта, зиғир, каучук, кунжут);
3Ҳайвон хомашёси (жун, ҳайвон терилари, ипак).
Минерал, ўсимлик ва ҳайвон хомашёлари истеъмол қийматининг хусусиятлари, сифати ва ассортименти. Минерал хомашё рудали, норуда ҳамда ёқилғи (кўмир, нефть, торф) турларига ажратилади.
Рудалардан қора (темир) ва рангли металлар (қимматбаҳо, аммо якка ҳолда фойдаланилмайдиган алюминий, мис, олтин, никель, хром каби моддалар) олинади.
Металл рудалари қуйидагича мезонлар асосида таснифланади:
 таркибидаги металларнинг сони жиҳатидан;
 минералнинг кимёвий таркиби жиҳатидан;
 пуч жинслар (порода)нинг кимёвий таркиби жиҳатидан.
Баъзи ҳолларда шундай рудалар учрайдики, унинг таркибида фақат металл қотишмалари сифатида учрайдиган тоза металл ҳам бўлади. Бундай рудалар самор деб аталади (платинали, олтинли саморлар). ЎзР ТИФ ТН га асосан саноат металл рудалари V бўлим 26-гуруҳ 2601- 2621 товар позицияларида таснифланади.
Норуда хомашё ва материаллар (минерал ва кимёвий хомашё). Бундай материаллар нометалл (олтингугурт, фосфор), тузлар, қурилиш материаллари ва минерал ўғитлар олиш учун асосий манба сифатида саналади.
Ҳосил бўлишига кўра норуда хомашё ва материаллар қуйидагича бўлиши мумкин:
 отилиб чиққан (гранит, базальт, андезит, пемза ва туф);
 чўкма ҳолда ҳосил бўлган (гипс, оҳақтош, мел, гил, қум, гравий, қумтош);
 кон ва чўкма жинсларнинг ёниши ва отилиб чиқиши натижасида ҳосил бўлган (мармар, гнейс, кварцит).
ЎзР ТИФ ТН га асосан норуда хомашё ва материаллар V бўлимнинг 25-гуруҳида 2501-2530 товар позицияларида, минерал ўғитлар VI бўлимнинг 31-гуруҳида 3101-3105 товар позицияларида таснифланади.
Ёқилғи – бу ёнувчи минерал хомашё ҳисобланади.
. Агрегат ҳолати бўйича ёқилғи қуйидагича бўлади:
 қаттиқ (кўмир, торф, ёғочлик);
 суюқ (нефть ва нефть маҳсулотлари);
 газ (табиий ва саноат газлари).
Ҳосил бўлишига қараб ёқилғи:
 Табиий – ёнувчи фойдали қазилмалардан олинадиган;
 Сунъий–табиий ёқилғини қайта ишлаш ёки турли технологик жараёнларнинг чиқиндиси сифатида олинадиган.

Download 92.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling