10. Хабарлар манбаи учун Шеннон теоремаси. 3-Maruza
Видео хабарларни сиқиш. 4-maruza
Download 72.67 Kb.
|
yn-10-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўқотишли сиқишнинг икки хил схемаси мавжуд
- 20. Ахборотни йўқотишсиз сиқиш усуллари. 4-maruza. Йўқотишларсиз сиқиш
18. Видео хабарларни сиқиш. 4-maruza
19. Ахборотни йўқотишли сиқиш усуллари.4-maruza Йўқотишли сиқиш алгоритмлари Маълум бир усулда сиқилган (компрессияланган) маълумот декомпрессияланганида бирламчи маълумотдан маълум бир даражада фарқланади, яъни декомпрессияланган маълумотдан кейинчалик фойдаланиш мумкин. Бу турдаги сиқиш алгоритмлари: аудио, видео маълумотларини; статик тасвирларни; Интернет маълумотларини; маълумот оқимларини узатишда ва рақамли телефонияда қўлланилади Йўқотишли сиқишнинг икки хил схемаси мавжуд: Трансформация қиладиган кодекларда тасвир ёки товуш фреймлари янги бир муҳитга трансформацияланади ва квантлаш операцияси бажарилади. Трансформациялаш жараёни бутун фрейм доирасида амалга оширилиши мумкин (wavelet- алгоритми асосида трансформациялаш); фреймни блокларга бўлиб, блоклар доирасида трансформациялаш (JPEG – алгоритмии бўйича). Трансформацияланган маълумот энтропия усуллари негизида сиқилади. 20. Ахборотни йўқотишсиз сиқиш усуллари. 4-maruza. Йўқотишларсиз сиқиш усулида сиқиш алгоритми билан кодлаштирилган маълумот (рақамли ҳолатга келтирилган видео, аудио, график ҳужжатли маълумотлар ) охирги бит аниқлигида декодлаштирилади. Бу усулда ҳар бир турдаги рақамли ахборот учун оптимал йўқотишсиз сиқиш алгоритми қўлланилади. Усул жуда кўп иловаларни сиқишда ва файл архиваторларида ишлатилади. Ҳамда йўқотишли сиқиш алгоритмларида асосий компонент сифатида ҳам қўлланилади. Усул сиқилган маълумот оригинали билан бир хил бўлиши муҳим блган ҳолларда қўлланилади, масалан бажариладиган файл ва унинг кодлаштирилган кўриниши. Кўпчилик йўқотишларсиз сиқиш алгоритмлари икки босқичда ишлайди: биринчи босқичда бирламчи маълумотнинг статистик модели генерация қилинади, кўп учрайдиган элементлари ва уларнинг эҳтимоллари аниқланади; иккинчи босқичда статистик моделнинг “бит”даги (яъни, иккилик системадаги) кўриниши яратилади. Текст маълумотлари учун статистик модел алгоритми қуйидагилардан таркиб топади: 1. Барроуз-Уилер усули бўйича статистик модел яратиш, яъни блокларга ажратиш йўли билан сортировкалаш - сиқиш жараёнларининг самарасини оширади. Бунда ишлатиладиган алгоритмлар қуйидагича номланади : LZ77 ва LZ78 (DEFLATE), LZW 2. Битлар кетма-кетлигини генерация қилиш орқали кодлаштириш алгоритмлари сифатида Хаффман ва арифметик кодлаштириш усуллари қўлланилади. Download 72.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling