10-Маъруза. Трансмиссион ва сурков мойлари Режа


Трансмиссия мойларининг навлари, маркалари ва хоссалари


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana13.11.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1770076
1   2   3   4   5
Bog'liq
Lecture 10

Трансмиссия мойларининг навлари, маркалари ва хоссалари 
ГОСТ 17479.2-85 га биноан трактор, автомобил, қишлок хўжалиги ва 
бошқа машиналарнинг трансмиссиясида қўлланиладиган мойларига янги 
белгиланиш киритилган, яъни харфлар ТМ-трансмиссион, мой, рақамлар 
билан эксплуатацион хоссаси бўйича гурухи (1 дан 5 гача) ва кинематик 
ковушқоқлиги синфи (9, 12, 18, 34). Масалан, ТМ-5-9 мойи қуйидагича 
ўқилади: ТМ-трансмиссия мойи, 5-эксплуатацион хоссаси бўйича гурухи, 9-
ковушқоқлик синфи. 
Мойнинг 100°С хароратдаги кинематик ковушқоқлигига қараб қуйидаги 
синфларга бўлинади: 
Синф 
Қовушқоқлиги 

12 
18 
34 
6,00.....10,99 
11,00...13,99 
14,00...24,99 
25,00...41,00 
Ишлатилиш шароитига ва эксплуатацион хоссасига кўра трансмиссия 
мойларини беш катта гурухга бўлиш мумкин: 
ТМ-1 трактор ва автомобиллар трансмиссиясининг контракт кучланиши 
900 дан 1600 МПа гача, харорати 90°С гача бўлган шароитда ишловчи кам 
юкланмали цилиндрик ҳамда конуссимон тишли узатмалари, тезликлар 
кутиси, орка кўприклар, борт узатмалари ва бошка агрегатларида 
ишлатиладиган мойлар (бу мойларга одатда кўшимчалар кўшилмайди); 


ТМ-2- ейилишга карши кўшимчалар кўшилган мойлар, улар 2100 МПа 
гача солиштирма босим остида ва 130°С гача бўлган хароратда ишлайдиган 
конуссимон тишли узатмалар учун тавсия қилинади; 
ТМ-3- оғир юк кўтарадиган автомобиллар трансмиссиясининг катта 
юкланмали спирал-конуссимон, червякли узатмалари ва бошка агрегатлари 
учун чиқариладиган (харорат 150°С гача юкланма 2500 МПа гача), 
тирналишга карши кўшилган мойлар; 
ТМ-4- тирналишга карши юқори самарали кўшимча кўшилган, спирал-
конуссимон ва гипоид узатмалари учун мўлжалланган (юкланма 3000 МПа 
гача, харорат эса 150°С гача); 
ТМ-5- юк автомобиллари ва енгил автомашиналарнинг гипоид 
узатмалари учун мўлжалланган, тирналишга карши самарали ва кўп 
функцияли кўшимчалар кўшилган махсус мойлар (юкланма 3000 МПа дан 
юкори, харорат 150°С гача). 
Об-хаво шароитига караб, трансмиссия мойларининг ёзги, кишки, барча 
мавсумбоп, шимолий ва арктик навлари чиқарилади. Трактор ва автомобиллар 
трансмиссиялари учун ёзда 100°С даги кинематик ковушқоқлиги 14...20сСт, 
қишда эса тахминан 10 сСт булган мой ишлатилади. 20-жадвалда замонавий 
трансмиссияларда кўлланиладиган мойларнинг асосий иш хусусиятлари 
келтирилган. 
Трансмиссия мойлари ишлаш жараёнида оксидланади, ифлосланади, 
кўшимчалари ишдан чиқади, бундан кейин уни алмаштириш зарур. Мойни 
алмаштириш даври трактор (автомобил) ва мойнинг маркасига, ишлатилиш 
шароитига, мавсумига ва х.к ларга қараб хар хил бўлиши мумкин. Замонавий 
автомобилларнинг мойлари 24 мингдан 50 минг км йўл юргандан кейин 
алмаштирилади. Чет эл енгил автомобилларининг кўпчилигида (гипоид 
узатмаларида), жумладан, «Нексия» автомобилларида ҳам мой узатманинг 
бутун иш муддатида алмаштирилмайди. 


1-жадвал 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling