10-Маъруза. Трансмиссион ва сурков мойлари Режа


Сурков мойлари туғрисида умумий маълумотлар ва уларга кўйилган


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana13.11.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1770076
1   2   3   4   5
Bog'liq
Lecture 10

Сурков мойлари туғрисида умумий маълумотлар ва уларга кўйилган 
талаблар 
Пластик сурков мойлари таркибига мой (асос), қуюлтиргич (совун), 
каттик углеводородлар, бир жинслигини саклаш мақсадида кўшилган 


стабилизатор, баъзан тўлдиргич (масалан, графит)дан иборат мураккаб 
бирикмалар киради. Қуюлтиргич сифатида, одатда литийли, калцийли ёки 
аралаш (литий-калцийли) совундан фойдаланилади. 
Кўшлоқ хўжалигида пластик мойлар турли думалаш подшипниклари
рессорларда, 
автомобил, 
трактор, 
узиюрар 
шасси, 
комбайнлар 
гилдиракларининг гупчакларида, кишлок хўжалиги машиналарининг кўпгина 
ишкаланиш узеллари, чорвачилик фермаларининг турли жиҳозлари ва 
хоказоларда кенг ишлатилади. 
ГОСТ 23258-78 таснифига мувофик, пластик мойлари тўрт гурухга 
бўлинади: 
- антифрикцион; 
- консервацион; 
- зичлаш; 
- канат. 
Антифрикцион мойлар энг кўп бўлиб, туташма деталларнинг сирпаниб, 
ишкаланиши ва ейилишини камайтириш учун ишлатилади. Ўз навбатида, 
антифрикцион мойлар индекслар билан белгиланадиган кичик гуруҳларга 
бўлинади: 
С-умумий ишлар учун мўлжалланган; 
О-юкори (110°С гача) хароратда ишлатиладиган; 
М-кўп максадларда ишлатиладиган, - 30°С дан + 130°С гача хароратда 
ҳамда ўта нам шароитида ҳам ишлай оладиган. 
Ж-термик баркарор (150°С ва ундан юкори хароратга чидайди); 
Н-совукка чидамли (—40°С дан паст хароратга чидайди). 
Консервацион ёки химоя мойлари 3 харфи билан белгиланади. 
Улар механизмларни саклаш ва ишлатиш вактида металл сиртларини 
коррозияланишдан саклаш учун суртилади. 
Зичлаш ва канат мойлари автотрактор техникасида кам ишлатилади. 
Мойларнинг таснифли белгисида уларнинг вазифаси ва ишлатиладиган 


сохасидан ташкари, қуюлтиргич хили, тавсия этиладиган харорат диапазони 
ва консистенцияси (куюклиги) кўрсатилади. 
Мисол сифатида ≪Литол-24≫ номи билан чикариладиган литийли 
мойнинг таснифли белгисини келтириш мумкин: М Ли-4/13-3. Харфлар кўп 
мақсадларда ишлатиладиган антифрикцион мой эканлигини (М), литийли 
совун билан (Ли) куюлтирилган, намлиги юкори бўлган шароитда ишлай 
оладиган мой эканлигини билдиради. Мой - 40°С дан + 130°С гача (4/13) 
харорат диапазонида ишлай олади. 3 раками шартли сон бўлиб, мойнинг қуюқ-
суюқлигини белгилайди. Мойнинг қуюқ-суюқлиги (пенетрацияси) мойга 
стандарт металл конуссимон ботиш чуқурлигига (миллиметрнинг ундан бир 
қисмига кадар) караб аникланади. Бу киймат пенетрация сони билан 
белгиланади. Мойнинг таснифи белгиси мойларга оид стандартлар, техник 
шартлар, шунингдек, уларда фойдаланишни регламентловчи техник 
хўжжатларда кўрсатилиши керак. Пластик сурков мойларининг харорати 
ўзгариши билан уларнинг хусусияти ҳам ўзгаради, шу сабабли одатда 
уларнинг томчилаб тушиши аниқланади. 
Томчилаб тушиш харорати шундай хароратки, бунда мой пластик (ярим 
каттик) холатдан суюк ҳолатга ўтади. Пластик сурков мойларининг томчилаб 
тушиши хароратини аниклаш учун, уни махсус асбобда шундай холатгача 
киздириладики, бунда мой томчиси хосил бўлади ва узилиб тушади. Пластик 
сурков мойларининг томчилаб тушишдаги хароратига караб, унинг юқори 
хароратда ишга яроклилигини баҳолаш мумкин. Ишкаланувчи сиртларини 
ишончли мойлаш учун, пластик мойларнинг томчилаб тушиш харорати, 
уларнинг ишлаш хароратидан 10-20°С юкори бўлиши шарт. 
Пластик сурков мойларининг томчилаб тушиш харорати Уббелоде 
хилидаги стандарт термометри ёрдамида аникланади. 
REFERENCE 
1. К.А.Шарипов. 
“Ёнилғи-мойлаш материаллари” ўқув қўлланма. 
Тошкент-2001. 120 бет. [“Fuels and lubricants” textbook. Tashkent-2001. 
pp.120]  


 
2. Н.А. Икромов, А.И. Абдуллаев. “Ёнилғи-мойлаш материаллари” 
маърузалар матни. Андижон-2018. 64 бет. [“Fuels and lubricants” text of 
lecture. Andijan-2018. pp.64]  

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling