10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Катта ярим шарлар пўстлоғи МНС нинг этакчи бўлимидир


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana20.09.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1681942
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv

Катта ярим шарлар пўстлоғи МНС нинг этакчи бўлимидир. Мия пўстлоғи 2-3 мм қалинликдаги 
кулранг моддадан иборат, 14 млд нейронлардан ташкил топган. Асосий нейронлари: пирамида ва 
юлдузсимондир. Юлдузсимон нейронлари афферент импулсларни қабул қилади, турли пирамида нейронлар 
фаолиятини бирлаштиради. Пирамида нейронлари эфферент функцияни ва бир-биридан узоқ, жойлашган 
нейронларнинг ўзаро таъсирини таъминлайди. 
Мия пўстлоғини асосий 3 гуруҳ майдонларига ажратилади: 
1. бирламчи майдони 
2. иккиламчи майдони 
3. учламчи майдони 
Бирламчи майдон перифериядаги сезув аъзолари, ҳаракатланиш аъзолари билан алоқадор. Ҳиссиётни, 
ҳис туйғуни рўёбга чиқишини таъминлайди. Масалан: мия пўстлоғидан оғриқ ва бўғин-мускул сезувчанлиги 
ундаги марказий жўякнинг орқа томонида, кўриш майдони чакка қисмида, ҳаракатланиш майдони марказий 
жуякнинг олдинги қисмида жойлашган. 
Иккиламчи майдон - бирламчи майдон ёнида жойлашган. Бу майдонда афферент импулслар танилади, 
уларни маъноси тахлил қилинади ва умумлаштирилади. Бу майдон шикастланса одам кўради, эшитади, лекин 
товуш ва ёруғликни таъминлайди, эсламайди, маъносини тушунмайди. 
Учламчи майдон - фақат одамларда ривожланган пўстлоқнинг ассоциатив майдони бўлиб, тахлил ва 
синтезнинг олий шакли, максадга мувофик хатти-харакат фаолиятни таъминлайди. 
Маълумотларни қайта ишланиши икки ярим шарларнинг фаолияти натижасидир. Лекин улардан бири этакчи-
доминанта яъни устунлик қилади. Ўнг қўл этакчи бўлган кўпчилик кишиларда чап ярим шарлари устунлик 
қилади (нутқ маркази - чап ярим шарларда жойлашган қўл ҳаракати) ўнг ярим шарлар эса унга бўйсунади. 
Одамларда функцияларни уч хил ассиметрияси фарқданади: мотор яъни ҳаракатланиш, сезиш ва руҳий 
одамларда этакчи қўл-оёқ, кўз ва қулоқ функциялари ассиметрияси кузатилади. Масалан, унг қўли этакчи 
бўлганларда чап кўз ёки чап қулоқ этакчи бўлади. Лекин ҳар бир ярим шарда нафақат тананинг қарама-қарши 
томонининг функциялари, балки тананинг айнан шу томонларининг функцияларини бошкарувчи нерв 
марказлари ҳам жойлашган. Бу ярим шарларнинг устунлик қилишини ўзгариши учун асос бўлади. Ярим 
шарларнинг руҳий фаолият
ассиметрияси уларнинг муайян функцияни бошқаришда ихтисослашганлиги билан ифодаланади. Чап ярим 
шарларга тахлил килиш жараёни, маълумотларни қайта ишлаш, абстракт фикрлаш бўлғуси ҳодисалар билан 
ҳаяжонланиш, мантиқий масалаларни мувофақиятли ечиш хос. Ўнг ярим шарларда маълумотлар
бутунлигича, яхлитлигича майда қисмларга ажратилмасдан ишланади. Демак, ўнг ярим шарлар функцияси 
ўтган вақт билан, чап ярим шарлар функцияси эса келгуси давр билан боғлиқ. Умуман олганда катта ярим 
шарлар пўстлоғининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат. 
1) 
Тананинг турли рецепторларидан ўтказилган афферент импулсларни 
2) 
олий даражада тахлил ва синтез қилиш. 
3) 
янги шартли рефлекслар ва уларнинг тизимларини ҳосил қилиш 
4) 
яъни шартсиз ва шартсиз рефлекслар ҳисобига организмни ташқи муҳит 
5) 
билан ўзаро таъсирини амалга ошириш. 
6) 
авваллари таъсир этган омиллари эслаб колиш, уларнинг таъсир изларини тўплаш орқали хотирани 
шакллантириш, яъни рухий фаолиятни амалга ошириш. 
7) 
ички аъзолар функцияларини модда алмашинувини бошқариш ва уларни бирлаштириш, ҳаракатларни 
уйғунлаштириш. 
8) 
катта ярим шарлар пўстлоғи одам О.Н.Ф. ини асосидир. 
Шундай қилиб катта ярим шарлар пўстлоғи одам организмида содир бўладиган жараёнларни назорат 
қилади ва бошқаради, яъни одамнинг барча фаолиятини. Катта ярим шарлар пўстлоғи тўғрисида И.П.Павлов 
шундай ёзган эди: "Мия пўстлоғи одамнинг барча фаолиятини
тартибга солувчиси ва тақсимловчиси". И.П.Павлов ходимлари билан мия пўстлоғининг турли қисмлари 
муайян функцияларни бошқаришини кўрсатган. Буни асосида И.П.Павлов мия пўстлоғида функцияларни 
жойлашганлиги ҳақида таълимот яратган. Павловнинг бу таълимотига кўра мия пўстлоғининг тепасида 
марказий жўякнинг олдинги қисми юқорисида оёқларни тана ва қўлларнинг ҳаракатланиши мия пўстлоғининг 
чуқур қатламида жойлашган. Катта ярим шарларнинг энса қисми кўриш, чакка қисми эшитиш учун маъсул. 
Пешона қисми - мураккаб ҳаракатларни бажариш, нутқ, хулқ, хатти харакатлари учун маъсул. Мия пўстлоғида 
бир неча нутқ марказлари аниқланган. 
1) 
чап шарларнинг пешона қисмида нутқ-ҳаракат маркази (Брокмаркази). 
2) 
чакка қисмида - нутқ - сезиш маркази (Вернике маркази) 
3) 
энса қисмида - кўриш, ўқиш нутқ маркази. 


Одамнинг ҳар қандай хулқи-атвори, ҳаракатланишининг натижаси фойдали бўлиши у учун ҳал килувчи 
омилдир. Фойдали ҳаракатланишга эришиш учун нерв тизимда ўзаро алоқадор нейронлар гуруҳи 
(П.К.Анолин, 1975) - функционал тизим шаклланади. Бу функционал тизим қўйидаги жараёнларни амалга 
оширади. 1) организм ташқи ва ички муҳитидан келадиган импулсларни қайта ишлайди. Яъни афферент 
импулслар синтези; 2) топшириқ ва мақсадга мувофиқ қарор қабул қилиш; 3) ҳаракат натижасини тахлил 
қилиш ва тузатишлар киритиш яъни (сензор) сезиш, хиссиётни тўғрилаш. Одамларда афферент синтези 
асосида муайян, аниқ ҳаракатланиш режа дастури тузилади. Одамларнинг ихтиёрий ҳаракатланишлари 
асосида икки хил физиологик моҳият ётади. 1) рефлектор халқа бошқарилиши; 2) дастурий бошқарилиш 
марказий буйруқли (командали) бошқариш. 
Рефлектор халқа бошқарилиши орқали турли ҳаракат шакллари ва тана ҳолати реакциялари, яъни тез 
ҳаракатларини талаб этмайдиганлари амалга оширади. Бу мускулларнинг ҳаракатланиш натижаси ва уларнинг 
ҳолати ҳақида импулслар қабул қилиш ва ҳаракатланиш буйруқларини туғирлаш имконини беради. Дастурли 
буйруқли бошқарилиш қисқа муддатли ҳаракатланишларни амалга оширади (сакраш, ўшлаш, зарба уриш).
Ҳаракатланиш дастури ҳаракат бошланишидан аввал тайёр бўлиши керак. Бунда ёпиқ рефлектор халқа 
бошқарилиши бўлмайди, аксинча ҳаракат очиқ рефлектор бошқарилиш орқали амалга ошади. Чунки 
сакраганда мускулларнинг электр фаоллиги оёқлар ерга тегмасдан олдин вужудга келади, яъни у 
огоҳлантирувчи аҳамиятга эга. Ёпиқ рефлектор халқа бошкарилиш кадимийрок, у индивидуал ҳаёт давомида 
эртароқ вужудга келади. Кейинчалик ёпиқ ва очиқ рефлектор халқа бошқарилишлари такомиллашади.
Функционал тизимлар 2 турда вужудга келади

1) 
вегетатив жараёнлар функционал тизими. 
2) 
ҳаракатланиш функционал тизими. 
Мотор ҳаракатланиш тизим аъзолар ва тизимлар тўпламини мақсадга мувофиқ ҳаракатни таъминловчи 
тизимдир. Бу тизим 5-қисмдан иборат 
1) 
сезувчи аппарат 
2) 
орқа ва бош миянинг афферент импулсларни қайта ишловчи, тахлил 
3) 
қилувчи, жавоб импулсларини шакллантирувчи ва уларни амалга ошишини 
4) 
назорат қилувчи нерв марказлари. 
5) 
афферент ҳаракатлантирувчи нервлар. 
4) 
скелет мускуллари (эффектор). Мотор тизимннг сенсор аппарати тери рецепторлари, 
проприорецепторлар ва афферент нейронлардан иборат. Уларнинг нерв марказлари мия пўстлоғи ва пўстлоқ 
ости тузилмаларидаги, миячадаги базал ганглиядаги, таламус ва орқа миядаги сенсор қисмлардир. Одам 
ҳаракатларини бошқарилиши орқа миядан бошланади.
Орқа мия:
- фаол ҳаракатлар учун мускул таранглигини муайян даражасини 
- таъминлайди. 
- фазали ҳаракатларни, яъни орқа мия ўзига ҳаракат рефлексларини 
амалга оширади. 
Ҳаракатни бошқаришда иштирок этувчи ҳар бир нерв маркази қуйи ва юқорида жойлашган нерв 
марказларига таъсир этади. Шунинг учун улар орасида ўзаро таъсир этиш ёпиқ тизими вужудга келади. 
Бундай ёпиқ ўзаро таъсир этиш тизими орқа мия ва катта шарлар пўстлоғи орасида мавжуд. Бу тизим орқали 
одам ҳаракатлари бошқарилади. Одамнинг ҳаракатланиш фаолиятида бир вақтда кўп ёпиқ ўзаро таъсир 
тизимлари ҳосил бўлади. Мия пўстлоғи - Р.Ф,,, мия пўстлоғи - мияча, мия пўстлоғи - оралиқ мия 
орасида.Шундай қилиб одамнинг ҳаракат фаолиятини бошқарилиши кўп поғонали экан. Бу мураккаб 
функционал тизимда катта ярим шарлар муҳим ўрин эгаллайди, чунки у бу тизимда содир бўладиган 
жараёнларни бошқаради, умумий масалаларни ҳал қилинишини, ҳаракат орқали мақсадга эришишини 
таъминлайди. Катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмлари ҳаракатни ташкил этишида амалга 
оширишида иштирок этади. Катта ярим шарлар пўстлоғи (учламчи қисми) ихтиёрий ҳаракатларни 
бошқаришини асосини ташкил қилади. Катта ярим шарларда ҳаракатланиш дастури тузилади, яъни муайян 
ҳатти-ҳаракат, хулқни амалга оширувчи вегетатив ва саломатлик компонентларини ўз ичига олган функционал 
тизим ташкил этилади. Одамнинг барча ҳаракатлари оддий ва мураккаброқ, яъни ритмик рефлекслардан 
иборат. Оддий элементар рефлекслари оёқ-қўлларни букиш, ёйиш, пай рефлекслари ва ерга таяниш 
рефлексларидир. 
Оёқ - қўлларини букиш рефлекслари ҳимояланиш ҳарактерига эга, у кўп синапсли рефлекс асосида 
ҳосил бўлади. 
Таяниш рефлекси - одам тик тўрганида оёқларни ерга тегишидан рўёбга чиқади. Бу рефлекс юриш, 
югуриш, сакрашнинг асосини ташкил этади. 
Ритмик рефлекслар фазали ҳаракатларни бажаришда кўпроқ намоён бўлади. Ритмик рефлексларнинг 
оддийроқ, шакллари - қашилаш рефлекси мураккаброғи - юриш. 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling