10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа
Узунчоқ мия ва варолиев кўпригининг
Download 332.19 Kb. Pdf ko'rish
|
маъруза nerv
Узунчоқ мия ва варолиев кўпригининг рефлектор фаолияти организмнинг ҳаётий зарур
функцияларни нерв йўли билан бошқарилишини таъминлайди. Мисол нафас, қон айланишши ҳазм қилиш, мускулларнинг рефлектор актлари. Узунчоқ мия ва варолиев кўпригида яна сўриш, ютиниш, йўтал, акса уриш ва кўзни юмиш ва очиш рефлексларини нерв марказлари жойлашган. Ўрта мия, унда кўзни харакатлантирувчи нерв, тўрттепалик, қизил ядро, қора модда ва ретикуляр формация ядролари жойлашган. Ўрта мия ҳам қуйидаги функцияларни бажаради. 1. Импулс ўтказувчанлик 2. Рефлектор функция Ўтказувчанлик функцияси - ўрта мия орқали ўтувчи нерв йўллари билан аникланади. Юқорига кўтарилувчи импулс ўтказувчи нерв йўллари оркали ўрта мия таламус, мияча ва бош мия пўстлоғи билан пастга тушувчи нерв йўллари орқали узунчоқ ва орқа мия билан боғлиқ. Ўрта миядаги III ва IY жидий нерв ядролари кўз ҳаракати уйғунлашишини таъминлайди. Тўрт тепаликнинг юқориги икки тепалиги кўриш - мўлжаллаш қуйи 2 тепалиги - эшитиш мулжаллаш рефлексини амалга оширади. Ўрта мия кўз қорачиғини қоронғуликда кенгайишини ва уни ёруғликда торайишини таъминлайди. Ўрта миянинг қора моддаси кўл бармокларининг майда, нозик ҳаракатларини бажаришда уларнинг мускул таранглигини бошқаришда иштирок этади. Қизил ядро ҳаракатланишда мускул таранглигини бошқаришда иштирок этади. Ўрта мия тана мускуллари таранглигига таъсир этиш билан у бир қатор тана ҳолатини туғирлаш ва сақлаш рефлексларида иштирок этади. Оралиқ мия - таркиби таламус (кўрув думбоқлари) ва гипоталамус (дўмбокости) дан иборат.Таламус орқали ҳамма афферент импулс ўтказувчи нерв йўллари ўтади. Икки таламус ядролари фаркланади. 1) Ихтисослашган - специфик 2) Ихтисослашмаган - носпецифик Ихтисослашган ядролари релъеф (улаб узувчи) ва ассоциатив ядролардан иборат. Релъе ядролар орқали рецепторларидан афферент импулслар узатилади. Ассоциатив ядролар эса афферент импулеларни релье ядролар орқали қабул қилади ва уларни ўзаро таъсирини таъминлайди. Носпецифик ядролар мия пўстлоғининг унча катта бўлмаган қисмларига фаоллаштирувчи ва тормозловчи таъсир кўрсатади. Таламус импулслари мия пўстлоғи нейронлариниг фаоллик ҳолатини ва ритмларни ўзгартиради. Бевосита оралиқ мия таламус иштирокида одамларда шартли рефлекслар ҳосил бўлади ва ҳаракатланиш маҳорати рухий ҳолати шаклланади. Ҳатто оралиқ мия таламус билан одамнинг фаслий суткалик (кеча кундузлик) биоритмини боғлайдилар. Таламуснинг специфик ядролари мия пўстлоғининг муайян бўлимлари билан тўғридан - тўғри алоқада, носпецифик ядролари эса асосан импулсларни бош мия пўстлоқости ядроларига ўтказади, улардан импулслар бош мия пўстлоғининг турли бўлимларига ўтади. Катта ярим шарлари пўстлоғи МНСнинг этакчи, юқори бўлими ҳисобланади. Катта ярим шарлар пўстлоғи ва мия устуни оралиғида пўстлоқ ости тузилмалари - базал ганглиялар ва лимбик тизим жойлашган. Download 332.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling