10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana22.06.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1649654
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv

1-ретсептор; 2- афферент нерв толаси; 3 – нерв маркази; 
4 - эфферент нерв толаси; 5 – эффектор. 
Рефлекс ёйлари синапслар сонига кўра: 
1) моносинаптик рефлектор ёйи; 
2) полисинаптик рефлектор ёйи фарқланади. 
Нейронлар сонига кўра: 
1) бир нейронли (аксон) рефлекслар ёйи; 
2) икки нейронли (пай) рефлекслар ёйи; 
3) уч нейронли (юриш, қўлларни букиш, ёйиш) рефлекслар ёйи; 
4) кўп нейронли (ҳазм, ҳаракат) рефлекслари ёйи. 
Рефлекслар нервли моҳияти тескари йўналишли алоқалардан 
иборат. Тескари йўналишли алоқалар туфайли рефлексларни амалга ошиши уйғунлашади. Бунинг учун 
рефлекс ёйи бутун бўлиши зарур. 
МНСнинг хусусий физиологияси 
Нерв тизимси МНС ва периферик нерв тизимларидан иборат. Периферик нерв тизимни нерв тизимдан 
ташкарида жойлашган ганглиялари, нерв тугунлари, нерв толалари ташкил этади. МНС эса: 1) кадимги 
сегментли тузилиши Н.С.нинг орка мия, узунчок мия ва орка мия бўлимларидан иборат. Н.С-нинг бу 
бўлимлари тананинг айрим кисмлари функцияларини бошкаради. 2) Сегментли бўлимлардан юкорида
жойлашган оралик мия, мияча (ретикуляр формация) ва катта ярим шарлар пўстлоғидан иборат, улар тана 
аъзолари билан бевосита алокада эмаслар, уларнинг фаолиятини ўзларидан куйи жойлашган нерв тизимнинг 
сегментли тузилиши бўлимлари оркали бошкаради. Орка мия - МНС энг кадимий ва куйи бўлими. Орка мия 
кул ранг моддасида 13,5 млн нейронлар борлиги ҳисоблаб чиқилган. Уларнинг асосий қисмини (97%) оралиқ 
(қўшимча ёки интер) нейронлар ташкил этади, улар орқа мия ичида мураккаб координация, (уйғунлашиш) 
жараёнини таъминлайдилар. Рексел орка мияни чуқур ўрганиб унинг кул ранг моддасини рим рақамлари 
билан белгилаб К) кисмга ажратилади. Улардан I да IY рақамгача бўлган қисмлари орқа миянинг сезувчи 
қисми бўлиб, улардаги ҳар бир нейроннинг сомаси ва дентритларида афферент толалари 500-650 яқин 
синапслар ҳосил қилади. Ўйлаб кўринг-а, орқа мияиинг хамма нейронларида қанча синапслар ҳосил бўлар 
экан. (8 млд).Афферент толалар орқа миянинг юқорига кўтарилувчи импулс ўтказувчи нерв ёйлларини ҳосил 
қилади (орка мия-таламус импулс ўтказувчи нерв йўллари). Орка миянинг Y ва YI қисми нейронлари қўл-оёқ, 
тана ва мия пўстлоғининг ҳаракат сезув бўлими билан синапслар орқали алоқа ҳосил қилади. 


Орқа миянинг энг катта YIII қисмида вегетатив нерв тизимнинг тугунолди нейронлари ва интернейронлар. 
Ранъве хужайралари (тормозловчи) жойлашган. Улар сегмент ичида ва сегментлараро алоқани синапслар 
орқали амалга оширадилар. Орқа мия ва мияча билан афферент ва эфферент импулс ўтказувчи нерв йўллари 
оркали алоқа бўлади. YIII қисм нейронлари узунчоқ мия ҳамда орқа миянинг ўнг ва чап бўлимлараро алоқани 
ҳосил қилади. Улар ҳаракатларни уйғунлаштириш қобилиятига эга. IX 
қисмда мотонейронлар 
жойлашган. Х қисмда эса глия хужайралари ва комиссурал нерв толалари жойлашган. 
Орқа миядаги синапсларнинг 1% афферент толалар, 10% бош мия нейронларининг толалари, 89% 
интернейронлар ҳосил қилади. Бу орқа миянинг интегратция - импулсларни ўзлаштириш фаолиятини 
кўрсатади. Орқа мия асосан 2 функцияни бажаради: 1) импулсларни 2 йўналишда ўтказиш; 20 рефлекслар 
ҳосил қилиш. Орқа мия тери ва тана, оёқ-кўллардаги рецепторлардан афферент импулслар қабул қилади ва 
ўтказади. Орқа мия нервлар орқали хамма скелет мускулларини (ош мускулларидан ташқари) алоқада бўлади. 
Орка мия одамнинг хамма мураккаб ҳаракат реакцияларини амалга оширишда, рўёбга чикишда иштирок 
этади. Мураккаб ҳаракатларнинг кўпчилиги орка миянинг рефлектор фаолияти натижасидир, қолганларини эса 
орка миядан юкори жойлашган нерв тизим бўлимлари рўёбга чикаради. Бу холда орқа мия фақат импулсларпи 
ўтказувчи ҳисобланади. Импулслар турли рецепторлардан орқа мия ён ва орқа устунларида жойлашган сон-
саноқсиз импулс ўтказувчи нервлар орқали миячага катта ярим шарлар пўстлоғига ўтказилади ва аксинча. 
Орқа мия тана мускуллари ва ички аъзолар билан афферент ва эфферент нерв толалари орқали алоқада бўлади. 
Мажанди қонунига кўра орқа мия илдизлари (афферент толалар) кесилса тананииг шу қисмида сезувчанлик 
йўқолади, лекин ҳаракатланиш сақланади. Орка миянинг олдинги илдизлари (эфферент толалар) кесилса 
ҳаракатланиш йўқолади, лекин сезувчанлик сақланади. Орка миянинг рефлектор фаолияти турли рефлекслар 
кўринишида намоён бўлади. 
Орка мия амалга оширадиган харакат рефлекслари қуйидагилардан иборат:
1) пай рефлекслари, тизза, тирсак, товон рефлекслари.
2) оёқ-кўлларни букиш-ёйиш рефлекслари.
3) кўл томирлари, тер ажратиш, нафас мускуллари, буйрак-ичак ва жинсий аъзолари рефлекслари, чунки орқа 
мия ён шохларида бир канча вегетатив нерв тизимининг нерв марказлари жойлашган. Орка мия рефлекслари 
моносинаптик ёки полисимпантик рефлекс йўллари асосида ҳосил бўлади. Орқа мия рефлекслари рўёбга 
чиққанда нерв импулслари махсус юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи нерв йўллари орқали ўтказилади.
Юқорига кўтарилувчи нерв йўллари: 
1) 
Голл ва Бурдах - орқа мия ганглияларидан бошланиб, узунчоқ мия орқали таламусга, 
ундан катта ярим шарларига импулслар ўтказилади. 
2) 
Орқа мия - мияча (атаксия, 140 м/сек) импулс ўтказувчи нерв йўли. 
Бу нерв йўли импулсни 140 м/сек ўтказади, агар мускулларнинг таранглиги бузилади ва атакция ҳолатлари 
кузатилади. 
3) 
Орқа мия - оралиқ мия (таламус бўлими). Бу нерв йўллари орқали оғриқ ва ҳарорат рецепторларидан
импулслар таламусга ўтказилади. Иссиқ ва совуқни сезувчи рецепторларидан импулслар турли нерв толалари 
орқали ўтказилади. 
Пастга тушувчи импулс ўтказувчи йўллари орқа миядан эфферент импулсларни турли аъзоларига 
ўтказади. Гау нерв йўллари импулс ўтказувчи ва иш бажарувчи аҳамиятга эга. Пастга тушувчи нерв йўллари: 
1) мия пўстлоғи орқа мия импулс ўтказувчи нерв йўллари, улар 1 млн нерв толаларидан иборат, уларнинг 3 % 
юқори нерв толаларидир, импулсларни 120-140 м/сек ўтказади. Бу импулс ўтказувчи нерв толалари узунчок 
мияда кесишиб сўнгра мия пўстлоғига кўтарилади. 
Юқорига кўтарилувчи импулъс ўтказувчи нерв йўллари:
1) Орқа мия-узунчок мия 
2) Орқа мия-ўрта мия 
3) Орқа мия-оралик мия 
4) Орқа мия-мияча 
5) Орқа мия-мия пўстлоғи 
Пастга тушувчи импулъс ўтказувчи нерв йўллари: 
1) ретикуло - орқа мия импулс ўтказувчи нерв йўллари 
2) қизил ядро- орка мия импулс ўтказувчи нерв йўллари. 
3) вестибуло - орка мия импулс ўтказувчи нерв йўллари 
4) узунчок мия - орка мия импулс ўтказувчи нерв йўллари 
5) мияча - орка мия импулс ўтказувчи нерв йўллари 
6) Мия пўстлоғи - орқа мия 
Узунчоқ мия ва варолиев кўприги ҳамда ўрта мия умумий ном билан мия устуни деб аталади.
Узунчоқ мия ва варолиев кўприги ҳам икки функцияни бажаради. 
1. 
импулс ўтказувчанлик 
2. 
рефлектор - рефлекслар ҳосил қилиш 


Узунчоқ мия ва варолиев кўприги орқали орқа миянинг юқорига ва пастга йўналган импулс ўтказувчи 
нерв йўллари ўтади. Узунчоқ мия ва варолиев кўпригинипг ўзида ҳам вестибула - орка мия ва ретикуло-орқа 
мия импулс ўтказувчи нерв йўллари шаклланади ва уларда мия пўстлоғи узунчоқ мия нерв йўллари тугайди. 
Узунчок мия ва варолиев кўприги таламус гипоталамус (оралиқ мия) ва мия пўстлоғи билан икки томонлама 
алоқада. Узунчоқ миянинг рефлектор фаолияти ундаги бош мия нервлари ядролари ва автоматлашган нерв 
марказлари билан аниқланади. Узунчоқ мия ва варолиев кўпригида ретикуляр формация хам жойлашган. 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling