10-мавзу. Марказий нерв тизимининг физиологияси режа


Муайян функцияларни рўёбга чиқишида иштирок этувчи нерв тўрларидаги нейронларнинг


Download 332.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana22.06.2023
Hajmi332.19 Kb.
#1649654
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза nerv

Муайян функцияларни рўёбга чиқишида иштирок этувчи нерв тўрларидаги нейронларнинг 
тўплами нерв маркази деб аталади. Нерв маркази ҳақида икки тушунча мавжуд: анатомик ва физиологик 
мазмунига эга бўлган тушунчалар. Нерв маркази ҳақидаги анатомик тушунчага кўра, нерв системанинг муайян 
бўлимига ёки қисмлардаги нейронлар тўпламидан иборат. Одатда мураккаб бўлмаган ҳаракатларни (тизза 
рефлексларини) бирорта омил таъсирида рўёбга чиқариш, ҳосил қилиш учун анатомик мазмуни жиҳатдан нерв 
марказлари маъсулдирлар. Нерв марказларининг физиологик мазмуни анча кенг маънога эга. Физиологик 
мазмуни нерв марказлари нерв системанинг кўп, бир неча бўлимларидаги ўзаро боғлиқ нейронлар 
тўпламларидан иборатдир. Одатда мураккаб (рефлексларни) ҳаракатларни амалга ошириш, рўёбга чиқариш 
учун бирлашган ўзаро боғлиқ бўлган нейронлар тўплами маъсулдир. Масалан, ҳазм қилиш нерв маркази ҳазм 
жараёни содир бўлиши учун кўп аъзолар (безлар, мускуллар, қон томирлари) иштирок этади. Бу аъзоларнинг 
нерв марказлари деярли нерв системанинг ҳамма бўлимлари (орқа, узунчоқ ёки бош мия) да жойлашган. 
Нерв марказларининг организм функцияларини бошқариши субординация принципига асосан амалга 
оширилади. 
Нерв система марказлари жуда кўп афферент импулсларни турли сезув аъзоларидан қабул қилади, кейин 
уларни таҳлил қилади ва мақсадга мувофиқ, ҳаракатни таъминлайди. 
Нерв марказларида қатъий нейронлараро алоқа мавжуд, бундай алоқалар олдиндан режалаштирилган.
Нерв марказлари қуйидаги физиологик хусусиятларга эга: 
1. Импулсларни бир томонлама ўтказиш, бу хусусият синапс фунцияси билан боғлиқ. 
2. Импулсларни тўплаш, йиғиш суммация. Нерв системаси суммация хусусиятини И.М. Сеченов (1868) 
кашф этган. Бир неча марта кучсиз омилларнинг таъсирига бир марта жавоб ҳосил бўлмайди, лекин уларни 


тез-тез таъсир эттирилса жавоб ҳосил бўлади. Икки хил суммация фарқланади. 
1. Бир вақтда бўлувчи. 
2. Кетма-кет содир бўлувчи. 
Бир вақтда содир бўлувчи суммация бир неча рецепторларни кучсиз бир неча марта таъсирланишидан 
ҳосил бўладиган жавоб, кетма-кет суммация бир неча кучсиз омилларни тез, кетма-кет турли рецепторларни 
таъсирланишидан ҳосил бўладиган жавобдир. Импулсларни тўпланишининг асосини маҳаллий 
потенциалларни ташкил этади. 
3. Конвергенция хусусияти - бир неча рецепторлардан импулсларни бир нерв марказига келиши ва 
уларни тўпланишидан иборат. Конвергенция импулсларни суммацияланиш ва саралаш жараёнларининг 
усулларидан биридир. 
4. Нерв марказлари уларга ўтказиладиган импулс ритмини ўзгартириши (транформатция) хусусиятига 
эга. Нерв марказларида рўёбга чиқадиган жавоб импулсларнинг ритми, унга ўтказилган нерв импулслари сони 
ритмига боғлиқ эмас. Бир марта омил таъсирига нерв марказлари бир қатор жавоб импулсларини таъсирланган 
аъзоларга ўтказади. Жавоб импулси, яъни қўзғалиш ритми организм таъсирланганда ҳосил бўлган 
импулслардан кўп ёки кўпроқ ёки кам бўлади. 
5. Нерв марказлари импулсларни нерв толаларига нисбатан секин ўтказади. Бу хусусият импулсларни 
синапсда кечиктириб (ёки тўхтаб) ўтиши билан боғлиқ, чунки бир синапс орқали импулс ўтказилиши учун 2-3 
м/сек зарур. Бу вақтни импулсни синапсда кечиктириб ёки тўхтаб ўтиш вақти деб аталади. 
6. Нерв марказларида импулсларни тарқалиши – ирродиацияланиши ва импулсларни ёйилиши 
генерализацияланиши. Омил кучли ва узоқ вақт таъсир этганда таъсирланган аъзо жавоб берибгина қолмасдан 
унга қўшни бўлган аъзо ҳам жавоб беради. Бунга сабаб таъсирланган аъзо нерв марказида ҳосил бўлган 
қўзғолиш импулси қўшни аъзо нерв марказига тарқалиб уни ҳам қўзғотади, натижада бошқа аъзо ҳам жавоб 
қайтаради. 
Нерв импулслари бир нерв марказидан бошқа нерв марказига тарқалибгина қолмасдан балки бутун нерв 
система бўйлаб тарқалади ёки ёйилади. Бу ҳодиса генерализациядир. Нерв импулслари генерализацияланганда 
бир аъзо таъсирланганда ҳосил бўлган импулсларни бутун ҳатто, система бўйлаб ёйилиб кетиши оқибатида 
организм бутун танаси билан жавоб беради. Чунки бир неча нерв марказлари бир вақтда қўзғалади. Нерв 
марказларида нерв импулсларини иррадиацияланиши ва генерализацияланиши организмга кучли ва биологик 
қимматли омил таъсир этганда жавоб реакциясини ҳосил бўлишида нерв системанинг жуда кўп нейронларини 
иштирок этишини таъминлайди. 
7. Омил таъсири тугаши билан жавоб реакцияси ҳам дарров тугамайди, балки давом этади, 
қайтарилаверади, айрим вақтда бу ходиса узоқ вақт кузатилади. Омил таъсири тугагандан кейин ҳам жавоб 
реактсиясини тугамаслиги узоқ давом этиши нерв системанинг нейронларини ўзаро боғлаган ёпиқ 
занжирларида импулсларни айланма ҳаракатланиши тарқалиши билан боғлиқ.
8. Нерв марказлари (асосан) нерв толаларга нисбатан тез чарчайди. Нерв марказларининг чарчаши узоқ, 
организм узоқ вақт таъсирланганда жавоб реакциясини аста-секин камайиши, пасайиши ёки тўхташи билан 
ифодаланади. Нерв марказларининг чарчаши нерв тола учларида (терминалларда) медиатор моддаларининг ва 
энергия заҳирасини камайиши билан боғлиқ. Айрим жавоб реакциялари узоқ давом этса ҳам чарчаш жараёни 
ривожланмаслиги мумкин. Бундай жавоб реакцияларига мускул таранглиги билан рўёбга чиқадиган, бир неча 
соатлаб давом этадиган рефлекслар киради. 
9. Нерв марказарининг тормозланиш ҳусусиятини 1878 йилда И.М. Сеченов бақаларда олиб борилган 
тажрибаси орқали нерв марказларида ҳам тормозланиш (1869) баён этди. У бақада олиб борган тажрибасида, 
бақанинг миясини очиб, ҳ содир бўлишини бутун дунёга физиологларнинг халқаро анжуманида ўрта миясига 
ош тузи (натрий хлор) билан таъсирланганида орқа мия орқали рўёбга чикадиган ҳаракат рефлекслари ҳосил 
бўлмаган.
Буни ўрта мия ош тузи билан таъсир эттирилганда ундан қуйи жойлашган орқа мия нерв марказларида 
тормозланган рефлекс ҳосил бўлмаган. 
Нерв марказларида турли табиятли, ҳар хил жойда ҳосил бўладиган тормозланишлар фарқланади. 
1) Синапсолди тормозланиш. 
2) Синапскети тормозланиш.
Синапсолди тормозланиши аксоннинг терминалларида рўёбга чиқади. Тормозловчи нейронлар 
қўзғатувчи нейронларда синапслар ҳосил қилади. Тормозловчи нейронларнинг синапсолди мембраналаридан 
махсус тормозловчи медиатор ГАЕК ажралади. Бу медиатор терминаллардан импулсни ўтишини қисман ёки 
тўлиқ камайтиради, тўхтатади. (блакада қилади). 
Синапскети тормозланиши нерв марказларида қўзгатувчи ва тормозловчи таъсир этувчи нейронлар 
мавжуд. Тормозловчи нейронларнинг танаси, дентдритлари билан синапслар орқали алоқа қилади. 
Тормозловчи нейронларнинг аксонлари учида (терминалларида) махсус тормозловчи медиатор гаммоаминоёг 
кислота (ГАЕК) ёки глитсин ишлаб чиқарилади. Бу медиатор синапс кети мембранаси қутбларини 
алмаштирмайди (деполяризацияламайди), балки уни гиперполяризациялайди ва тормозловчи синапскети 


потенциалини камайтиради, натижада ХП ҳосил бўлмайди.
Синапс кети ва сонапсолди тормозланиши вужудга келганда мембрананинг ўтказувчанлиги калий ва 
хлор ионларига ошади, мембранада бир ҳил номли ионлар ошади. (гиперполяризация). 
10. Нерв марказларида импулсларнинг индукцияланиши нерв марказларининг функционал ҳолатида 
қарама-қарши (контраст) ўзгаришлар содир бўлади. Тормозланишдан кейин қўзгалиш ҳосил бўлади 
(импулсларни кетма-кет мусбат индуктсияланиши), қўзгалишдан кейин тормозланиш ҳосил бўлиши 
(импулсларни кетма-кет манфий индукцияланиши) доимо бўлиб туради. Масалан юриш акти. 
11. Устунлик – доминанта тамойили. Нерв марказларида устунлик тамойилини А.А.Ухтомский кашф 
этган. Ухтомскийнинг кўрсатишича одамнинг табиий яшаш мухитида доимо устунлик қилувчи биронта нерв 
маркази бўлиб, бошқа нерв марказларини ўзига бўйсундириб туради. 
12. Нерв марказларини мослашиш ва ўзларининг функцияларини ўзгартириш хусусиятини А.Бете кашф 
этган. Нерв марказлари ўзларига хос функсияларини ўзгартириш қобилиятига (пластиклик) айниқса, нерв 
марказлари компенсация қилиш қобилиятига эга. Компенсация қобилияти қандайдир йўқолган функцияни 
амалга оширадиган нерв маркази қисман ёки тўлиқ шикастланса уни функциясини тикланишини 
таъминлашдан иборат. 
Нерв марказлари функцияларини ўзгартириши спортчиларда, пианино, скрипка (ғижжак) чалувчиларда, 
балериналарда қийинроқ ўтади, чунки улар узоқ вақт давомида мунтазам равишда шуғулланадилар. 
Нерв системаси фаолиятининг умумий тамойили рефлексдир. Рефлекс – турли омиллар таъсирига нерв 
система иштирокида рўёбга чиққан жавоб реакциядир. Ҳар қандай рефлекс моддий асосли рефлекс ёйи 
асосида рўёбга чиқади. 
Рефлекс ёйи қуйидаги қисмлардан иборат. 
1. Рецептор – таъсирни қабул қилувчи аппаратлар. 
2. Афферент нейрон – марказга интилувчи, яъни сезувчи нейронлар. 
3. Оралиқ нейрон – марказий нерв тизимининг нейронлари. 
4. Эфферент нейрон – марказдан қочувчи, яъни ҳаракатлантирувчи нейронлар; 
5. эффектор – ишчи аъзолар (мускуллар, безлар).
3-расм. Рефлекс ёйининг тузилиши. 

Download 332.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling