10-mavzu. Qo’qon xonligidagi shaharlarning siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy hayoti. Reja


Download 120.5 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi120.5 Kb.
#1524445
  1   2   3
Bog'liq
10-mavzu


10-mavzu. Qo’qon xonligidagi shaharlarning siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy hayoti.
Reja.

  1. Qo’qon xonligining vujudga kelishi, undagi shaharlar

  2. Xonlikda me’morchilik va amaliy san’at.

  3. Shahrlarning iqtisodiy hayot, ichki va tashqi savdo.


1.Qo’qon xonligining vujudga kelishi, undagi shaharlar.
Ўзбекларнинг минглар уруғидан бўлган Шоҳрухбий 1709-йилда асос солган. Бу давлат таркибига дастлаб Қўқон, Наманган. Марғилон, Конибодом, Исфара ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар кирган. Абдураҳимбий даврида Бухоро хонлигига ҳарбий юриш қилиниб Самарқанд эгалланади (1732). Абдулкаримбий даврида 1746-йил қалмоқлар Фарғона водийсига ҳужум қилиб, Ўш, Андижон, Марғилон шаҳарларини эгаллаб, Қўқонни қамал қилган. Қўқонликлар ёрдамга келган Ўратепа ҳокими Фозилбий қўшинлари билан биргаликда уларни Фарғона водийсидан қувиб чиқаришган. Норбўтабий даврида Чуст ва Наманган бекларининг мустақиллик учун кўтарган ғалаёнлари бостирилган. Мамлакатда суғориш иншоотлари барпо қилинади, савдо ва ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги бирмунча ривож топади ва нисбатан арзончилик бўлади.
Норбўтабийнинг ўғли Олимбек ҳукмронлиги даврида Қўқоннинг сиёсий мавқеи янада кучайган, ҳарбий исло-ҳот ўтказилган, Оҳангарон воҳаси, Тошкент, Чимкент ва Сайрам тобе этилган, ташқи савдога ҳам эътибор кучайтирилган. 1805-йил давлат расман Қо'қон хонлиги деб эълон қилиниб, Олимбек "хон" унвонини олган. Олимхоннинг марказлашган кучли давлат тузиш борасида қилаётган ҳаракатлари айрим мансабпараст зодагонлар гуруҳида норозилик кайфиятларини вужудга келтиради. Натижада улар Олимхоннинг сафардалигидан фойдаланиб 1810-йил Қўқонда "Олимхон Тошкентда ўлди", деган миш-миш тарқатишади ва унинг укаси Умарбекка тож кийгизадилар. Олимхон бундан хабар топиб, Қўқонга йўл олади, бироқ у Олтиқуш мавзеида отиб ўлдирилган.
Умархон даврида хонлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чоралари кўрилган. 1815-йил Бухоро хонлигига қарашли Туркистон, 1817-йил эса Ўратепа босиб олинган. Сирдарё бўйида бир қанча ҳарбий истеҳкомлар барпо этилган; суғориш иншоотларини кенгайтириш, каналлар қазиш, масжид ва мадрасалар қуришга эътибор берилган. Хусусан, Қўқон, Тошкент, Туркистон, Чимкент, Сайрам, авлиёота (ҳозирги Жамбул)да масжид ва мадрасалар қурилган. Мозорлар тартибга солинган. Умархон ҳукмронлиги даврида Қо'қон хонлигида фан, адабиёт, санъат нисбатан юксалган. Бунда унинг севимли хотини – машҳур ўзбек шоираси Нодирабегимнинг хизмати катта бўлган. Умархоннинг ўзи ҳам "Амирий" тахаллуси билан ўзбек ва тожик тилларида ғазаллар ёзган. Умархон вафотидан сўнг унинг 12 ёшли ўғли Муҳаммад Алихон тахтга ўтирган. Хон ёш бўлганлиги учун давлатни дастлабки даврда онаси Ноди-рабегим бошқарган. Нодирабегим маданият ва санъатни ривожлантиришга интилган.
1826-йил Шарқий Туркистонда хитойларга қарши бош кўтарган мусулмон аҳолига ёрдам бериш учун қўшин тор-тиб борилган. Натижада Хитой ҳуку-мати Шарқий Туркистоннинг 6 та шаҳри (Оқсув, Қашқар, Ёркенд, Хўтан ва бошқалар) дан солиқ олиш ҳуқуқини Қо'қон хонлигига беришга мажбур бўлган.
Муҳаммад Алихон хонлик ҳудудини кенгайтиришга интилиб, Жан. Олай тоғ этагидаги Қоратегин, Дар-воз, Шуғнон, Рўшон, Воҳон бекликларини бўйсундирган. Бу даврда хонликда суғориш ишлари анча йўлга қўйилган. Тошкент яқинида Хонариқ канали қазилган. Ташқи иқтисодий-савдо алоқалари ҳам анча яхшиланган. Бухоро амири Насрулло (қаранг Насруллахон) билан юз берган урушда (1840-йил) Муҳаммад Алихон енгилиб, Хўжандни амир Насруллога топширишга ва ўзини унинг ноиби деб тан олишга мажбур бўлган. Аммо Бухоро – Қўқон муносабатлари бундан кейин ҳам кес-кинлашган. Натижада 1841-йил нояб. ойида Муҳаммад Алихон ўз укаси Султон Маҳмуд фойдасига тахтдан воз кечган. Бу воқеадан хабар топган амир Насрулло Қўқонга бостириб келиб, уни талон-торож қилади. У шу қирғин-барот давомида Муҳаммад Алини, унинг укаси Султон Маҳмудхонни, онаси Нодирабегимни ва бошқа юқори ман-сабдорларни қатл эттиради. Амир фармони билан Қо'қон хонлиги Бухоро ноиби томо-нидан бошқарила бошланган. Амир ноиби Қо'қон хонлиги аҳолисига оғир солиқлар юклайди. Натижада 1842-йил ёзида қўқонликлар қўзғолон кўтаради, амир Насруллога содиқ кишиларнинг кўпчилигини ўлдирадилар ва Норбўтабийнинг укаси Ҳожибекнинг ўгли Шералини хон қилиб кўтаришади. Буни эшитган Бухоро амири Қўқонга қўшин тортиб ўз ҳукмронлигини қайта ўрнатиш учун уни қамал қилади. Бироқ қамалнинг қирқинчи куни Хива хони Оллоқулихоннинг Бухоро ҳудудига қилган ҳужуми ҳақидаги хабарни эшитиб, орқага қайтишга маж-бур бўлган. Натижада қўлдан кетган кўпгина ҳудудлар (Хўжанд, Тошкент) яна Қо'қон хонлиги ихтиёрида қолади.
Шералихоннинг (1842–45) тахтга ўтиришида кўмакчи ва хайрихоҳ бўлган қипчоқлардан Мусулмонқул мингбоши қилиб тайинланган. Мусулмонқул, асосан, ҳарбий ишлар билан шуғулланган ва хон қўшинларининг таркибини кўпроқ қипчоқ йигитлари билан тўлдирган. Мусулмонқул ўз мавқеидан фойдаланиб, Шералихонга ўз таъсирини ўтказишга интилган. Аммо хон бунга йўл қўймасликка интилади. Мусулмонқул хондан норози бўлиб, бошқаларнинг қўли билан суиқасд уюштиришга ҳаракат қилган. 1845-йил Ўшда хоннинг солиқ сиёсатига қарши қўзғо-лон бошланади. Мусулмонқул қўзғо-лонни бостиришга кетганида, унинг шериклари Олимхоннинг ўғли муродбекни Қўқонга таклиф қилиб тахтга ўтқазганлар. Шералихон ўлдирилган. Тахтни сақлаб қолиш учун Муродхон ўзини Бухоро амирининг ноиби деб тан олишга мажбур бўлган. Мусулмон-қулни мингбоши лавозимида қолганлиги ҳақида фармон чиқаради ва унинг Қўқонга қайтишини талаб қилади. Мусулмонқул эса Ўшдан Наманганга келиб қизини Шералихоннинг ўғли Худоёрга турмушга беради ва у билан Қўқонга келиб, Муродхонни ўлди-риб, йўш Худоёрни хон деб эълон қилади (қаранг Худоёрхон). Мусулмонқул хоннинг ёшлигидан фойдаланиб хонликни деярли мустақил равишда ўзи бошқаради, катта лавозимлар қипчоқларга улашиб берилади. Натижада Мусулмон-қулга қарши хонлик ҳудудида норозилик ҳаракати кучайди ва у мингбошиликдан бўшатилади. Мусулмонқул ўз мавқеини тикламоқчи бўлиб, руслар билан алоқа ўрнатишга интилади ва русларнинг вакили В.В.Веляминов-Зернов билан 1853-йил баҳорида махфий учрашади. Мусулмонқулнинг рус қўмондони вакили билан учрашгани ва ҳокимиятни ўз қўлига олмоқчи бўлганлигидан хабар топган ўзбек ва қирғиз зодагонлари (Муҳаммад Ниёз Қушбеги, муҳаммад Ражаб Қўрбоши, Муҳаммад Ёқуббек қушбеги ва бошқалар) қипчоқлардан қутулиш йўлини ахтариб Худоёрхонни ўзлари тарафга оғдириб, 1853-йил қипчоқлар қирғинини бошлаб юборишган. Мусулмонқул асирга олиниб, қатл қилинган.
Бироқ Қо'қон хонлигида ўзаро тахт учун курашлар тинчимаган, юқоридаги ҳарбий амалдорлар Худоёрхонга қарши фитна тайёрлаганлар, бироқ у муваффақияциз чиққан (қаранг Ёқуббек). Қисқа вақт ичида хонлар бир неча марта алмашган (1852–62 йилларда Шералихоннинг ўғли Маллахон, 1862–63 йилда Шоҳму-родхон, 1863-йил май-июнда яна худоёрхон, 1863-йил июл – 1865-йилларда Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхон хон бўлган).
1865-йил Қўқонда қипчоқ ва қирғизлар Худойқулбекни тантанавор равишда хон деб эълон қиладилар. У атиги 14 кунгина хонлик қилади, сўнгра барча хазинани ва қимматбаҳо нарсаларни олиб, Қашқарга қочиб кетган. Худоёрхон ҳеч қандай қаршиликсиз Қўқон тахтини қайта эгаллаган (1865– 75). Бундай беқарор ички вазиятдан фойдаланган Россия Қо'қон хонлигига қарши истилочилик ҳаракатларини бошлаб юборган. Натижада 1853–65 йиллар давомида Оқмачит, Тўқмоқ, Пишпак, Авлиёота, Туркистон, Чимкент, Тошкентни ва уларнинг атроф ҳудудларини босиб олади. 1867-йил 14 июлда император Александр ИИ Туркистон ҳарбий округини таъсис этди ва Ўрта Осиёда босиб олинган ва салтанат таркибига киритилган ҳудудлар ҳисобидан туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилди. Чоризм босқини туфайли Қо'қон хонлиги чегаралари анча қисқариб кетди. Хазинага тушадиган даромадлар кескин камайди. Хон хазинани тўлдириш учун янгидан қўшимча солиқлар жорий этди. Халқ бундан норози бўлиб 1871-йил Сўхда ғалаён кўта-ради. Бу ғалаён қуролли қўзғолонга айланиб кетди. Ўрта Осиё тарихида энг узоқ давом этган "Пўлатхон" қўзғолони бўлиб ўтади. Рус қўшинлари қўзғо-лончиларни енгдилар ва Пўлатхон асирга олинди. У 1876-йил 1 март ойида Марғилон шаҳрида дорга осилади. Чор қўшинлари Қо'қон хонлигини босиб олиб, хонликни расман бекор қиладилар ва ўрнига Фарғона вилоятини таъсис эта-дилар.
Давлат тизими[edit | edit source]
Қо'қон хонлигида қуйидаги мансаблар мавжуд бўлган: мингбоши, оталиқ, шайхулислом, қози-калон, қушбеги, меҳтар, парвоначи, нақиб, додхоҳ, эшик оғаси, иноқ, шиғовул, тўқсоба, мирохур, қора-вулбеги ва бошқа
Қо'қон хонлигида мавжуд бўлган ҳарбий унвонлар қуйидагича бўлган: мингбоши – одатда, у вазирлик вазифасини бирга олиб борган. Кейин понсадбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши, замбаракчи ва бошқа Булардан ташқари, бошқа ҳарбий мансаблар ҳам бўлган. Қўқонда яшаган сарбоз ва тўпчилар фақат алоҳида вазифадаги ноиб, додхоҳнинг доимий тасарруфида бўлганлар. Уруш даврида ноиб, додхоҳ ўз қисмига ҳара-катдаги қўшиннинг ҳамма сарбозларини қабул қилган, унга вақтинчалик бошчилик қилишни махсус тайинланган амири лашкар (бош қўмондон)га топширарди.
19-асрнинг 1-ярмида Қо'қон хонлиги таркибига қуйидаги ҳудудлар кирарди: Сирдарёнинг сўл соҳили билан Қоратегин оралигидаги Қўқон вилояти; Сирдарёнинг ўнг соҳилидан то Олатовгача бўлган Наманган вилояти; Хўжанд шаҳри; Хўжанд билан Тошкент орали-ғидаги Ўратепа вилояти. Хонликнинг энг шим. вилояти Туркистон, Бетпақ-дала саҳроларига бориб тақаларди. Бундан ташқари, хонлик таркибига Олай ҳудуди, Балхаш кўли билан Сирдарёнинг юқори оқими оралиғидаги ерлар кирарди. Биллуртоғнинг ғарбий томонидаги Қоратегин, Дарбоз, Кўлоб, Шуғнон сингари бир қатор тоғли туманлар ҳам Қо'қон хонлигига тегишли эди. Бу ерларни қўқонликлар 19-асрнинг 30-йилларида бўйсундиришган бўлса-да, улар тез-тез қўлдан-қўлга, кўпроқ Бухоро амири ихтиёрига ўтиб турарди.
Фарғона водийси (Довон) тўғрисидаги дастлабки маълумотлар Хитой сайёҳи Чжан-Цян номи билан боғлиқдир. Чжан-Цян милоддан аввалги II асрда Марказий Осиёга (Туркистон) сайёҳати даврида Довон (Фарғона)га таъриф бериб, гуннлардан ғарбда, усуналардан жанубий ғарбда ва Конгюйдан (Хоразм) - жануби-шаркда жойлашган ҳудуд эканлигини, аҳолиси нисбатан ўтроқ ҳаёт кечириши, деҳқончилик (шоли ва буғдой экиш) билан шуғулланиши, узум етиштириши ва беда («му-су») экилиши тўғрисида ғоятда қимматли маълумотлар берди.
XVI асрда Марказий Осиёда иккита хонлик - Бухоро ва Хива хонлиги юзага келади. XVI асрдан бошлаб Фарғона водийсига, жумладан Наманган вилоятига бошқа ҳудудлардан кўчманчи дашт қипчоқларининг кириб келиши кучайди ва улар ўзлаштирилмаган бўш жойларни эгаллаб олдилар. Шунингдек, Фарғона водийсига Ўратепа, Қоратегин, Ҳисор ва Тошкент воҳасидан кўчиб келган аҳоли Наманган вилоятининг шимолий қисмларига жойлашдилар. Чунончи, Тошкент воҳасидан кўчиб келган тожикларнинг катта гуруҳи ўзлари кўчиб келган жой номлари билан қишлоқлар (Нанай, Заркент, Боғистон) барпо қилдилар, Қамишқўрғон, Қуюқмозор ва Чуст ҳудудидаги бир қатор қишлоқларга асос солдилар. Шунингдек, ўзлаштирилмаган ҳудудларни ўзлаштиришда XVI аср охири - XVII аср бошларида кўчиб келган қорақалпоқлар, XVIII аср 2-ярми ва XIX аср бошларида Шарқий Туркистондан келган қашқарлар (уйғурлар) муҳим рол ўйнандилар. Улар асосан Фарғона водийсининг шарқий қисмига жойлашдилар.
Наманган вилоятига кўчиб келган халқлар адирлар орасидаги текисликлар, дарё водийлари, Норин ва Сирдарёнинг ўнг соҳилига жойлашдилар ҳамда деҳқончилик билан шуғулландилар.
XIX асрдан бошлаб Чортоқсой, Пошшо-отасой, Косонсой,Сумсарой, Ғовасой ва Чодаксой водийлари тўла ўзлаштириб бўлиниши окибатида сув танкислиги юзага келади. Айникса Наманган шахри ва унинг атрофида сугорищ учун сув етишмайди. Натижада, 1819 йил Норин дарёсидан Наманган шахрнга кадар Янгиарик канали казишга киришилади. Янгиарик, канали уч йилда, яъни 1822 йили куриб битказилди. Канал Наманган шахри сув таъмннотини яхшилабгина колмай, шаҳар атрофида янги ерларни сугориш имконини хам берди.
Норин ва Корадарё оралиги нисбатан кечрок ўзлаштирилди. Бу ерларга XVIII-XIX асрларда Кукон хонлиги буйруги билан аҳоли зурлаб кучириб келтирилди. Кўчиб келган аҳоли аввал узи яшаган жойлар номи билан қишлоқларни барпо килдилар. Натижада Норин ва Корадарё opaлигидa Xўжaoбoд, Туда (Поп туманидан кўчиб келганлар), Норин дарёсининг унг сохилида Ахси, Курама (хозирги Туракургон тумани ҳудудидан кўчиб борган) каби қишлоқлар юзага келди.
Кукон хонлиги даврида Наманган шахри Шимолий Фарғонанинг узига хос иктисодий ва сиёсий марказига айланди. Наманган тўғрисидаги дастлабки маълумотлар XVII аср бошларига тааллуклидир. 1620 йил Фарғона водийсининг пойтахти Ахсикат (Ахсикеит) жуда каттик зилзила натижасида вайрон 6yлгач, унинг аҳолиси хозирги Наманганга жойлашган (боткок ва шур ерлардан иборат ерлар) ҳудудга кўчиб утади. Наманган туз кони ёки шур ерда (Намак-кон) курилган булиб, уни Бобур «Бобурнома» (XV аср) асарида хам тилга олган. Шунингдек, В.П.Наливкин (Кукон хонлигининг кискача тарихи», Козон. 1886) ёзишича, Наманган 1643 йилга мансуб вакф хужжатларида тилга олинади. Наманган гарчи Кукон хонлигига тобе булсада, вилоятни бошқарувчи бек кароргохи сифатида уз ахамиятини саклаб колган эди.
3.М.Акрамов маълумотларига кура, XVI аср бошларида Наманган чогрок қишлоқ булган. Намангандан гарбда Туракургон, жануб ва шаркда Киргизкургон, Муллакудинг, Тепакургон, Ёркургон, Чорток, Короскон ва Кизилравот қишлоқлари жойлашган. Кизилравот, Чорток ва Туракургон жанубидаги сохил буйи текисликлари боткок, камишлар билан копланган булиб, ёввойи хайвонлар (йулбарс, ёввойи тунгиз ва бошқалар)га бой булган.
Наманган шимолда эса кичикрок Гайистон, Кораполвон, Новкент (кейинрок Янгикургон), Шўркент, Мозоркалишо, Пишкўргон, Вайсулкаран, Беговот, Ходикент, Хазратишо, Исковот, Заркент ва Сафидбулок қишлоқлари жойлашган, (3.М.Акрамов. Наманганская область. Историко-географическии очерк, 12-бет).
Кукон хонлиги даврида Наманган вилоятида сугорма дехкончилик ривожланган булиб, айникса бугдой, арпа, тарик, маккажухори, шоли, жухори, техника экинларидан тамаки, пахта, канон етиштирилган.
Богдорчилик, узумчилик, пилла, кукнор етиштириш даромадли сохалардан хисобланган. Мева ва пилла, тери ташки иктисодий алоқаларда асосий ўрин тутган. Чорвачилик асосан майда шохли (кўй ва эчкилар) хайвонлардан иборат булиб, жайдари зотлари таркалган, Наманган, Чуст, Косонсойда хилма-хил хунармандчилик, айникса металлни кайта ишлаш асбоблари (пичок, турли ишлаб чикариш воситалари, уй анжомлари) ясовчи, қишлоқ хужалик махсулотлари (пахта, дон, каноп) ни кайта ишловчи кичик-кичик устахоналар хам мавжуд булган.
XIX асрнинг 50-йилларидан бошлаб Россиянинг ўзбeк хонликларини босиб олиш учун истилочилик xаракaтлари бошланди. 1867 йил Кукон хонлигига карашли Тошкент босиб олинди. 1876 йил эса Кукон хонлиги тугатилди ва Туркистон генерал-губернаторлиги доирасида Фарғона водийси (хозирги Ўзбекистон, Киргизистон ва Тожикистон давлатларини Фарғона водийсидаги вилоятлари)ни ўз таркибига олган Фарғона вилояти тузилди. Наманганнинг хозирги ҳудудида Наманган ва Чуст уездлари ташкил этилиб, 1897 йнл Чуст уезди Наманган уездига кушиб юборилди. Рус капиталининг бутун Туркистонга жумладан, Наманган уездига кириб келиш жараёни бошланди.
Россиядан Фарғона водийсига фабрика-завод ишлаб чикариш махсулотлари - тукимачилик, металл махсулотлари, нефть махсулотлари (керосин), шакар, спиртли ичимликлар, идиш-товоклар, кийим-кечаклар кела бошлади. Россияга Фарғона водийсидан асосан қишлоқ хужалиги махсулотлари - курук мевалар, пахта, пилла олиб кетилди.
1884 йил Фарғона вилоятига 6915 минг сумлик махсулот олиб келинган булса, 6355 минг сумлик махсулот олиб кетилди.
1881-1899 йилларда Закаспий темир йули, 1906 йили Оренбург-Тошкепт темир йўли курилиши билан Россия саноат махсулотларининг кириб келиши янада кенгайди.
Темирйул 1899 йил Фарғона водийсига кириб келди. 1911-1913 йилларда Кукон-Наманган, 1916 йилда Наманган-Жалолобод темир йуллари курилди. Россия тукимачилик саноатини хомашё билан таъминлаш максадида рус мустамлакачилари пахта экиладиган майдонларни кенгайтириш ва пахта етиштиришни рагбатлантиришдан иборат сиёсатни амалга оширдилар. Натижада, кншлок хужалик ишлаб чикаришнинг таркиби тубдан ўзгapa бошлади, факат ички эхтиёжлар учун етиштирилган пахта киска муддатда энг йирик товар экинига айланди.
Қишлоқларда аҳолининг табакаланиш жараёни хам кучайди. XX аср охирларида Фарғона водийсида аҳоли жон бошига ярим десятина сугориладиган ер тўғри келди, айрим қишлоқларда эса ерсиз дехконлар аҳолининг 40-60 фоизини ташкил килди. Жумладан, 1906 йили «Русский Туркестан» газетаси маълумотларига кура, Нанай кишлогида 1883 йилда 121 доимий яшайдиган оилалардан 61 таси ерсиз, 11 таси умуман уйсиз булган.
«Фарғона водийсининг 1899—1911 йиллардаги (Скобелев) хисобот тахлилида» ёзилишича, 12 йилда Наманган уездининг Чуст туманида 10 минг дехкон иш кидириб бошқа) жойларга кетган. 1908 йили Фарғона водийсида 18 фоиз оила, Наманган уездида эса 12,6 фоиз оила экин майдонларига эга булмаган. Айни вактда ерсиз ва кам ерли дехконларнинг купайиши билан бир қаторда 100 гектардан - 300 гектаргача ери булган, ёлланма мехнатдан фойдаланувчи йирик ер эгалиги шакллана бошлади. Диний ташкилотларга карашли (вакф) ерлар Фарғона водийсида экин майдонларининг 11-17 фоизини ташкил этди.
Шундай килиб, XIX аср охири - XX аср бошларида Наманган уездида пахта майдонлари кенгайди ва асосий экин турига айланди. Жумладан, 1889 йили Наманган уездида 14 минг гектар пахта майдони булса, 1899 йилда - 24 минг гектар, 1909 йилда - 40 минг гектар, 1911 йилда - 45 минг гектарга етди ёки 22 йилда пахта майдонлари 3,1 марта купайди. Махаллий пахта навлари урнига юкори навли, хосилдор, хорижий (Америка) пахта навлари экила бошлади. Дастлабки пахта селекцияси билан шугулланувчи тажриба станциялари (Пахталикул) юзага келди.
Наманган уездида пахта майдонларининг кенгайиши уз навбатида бошқа экинлар, биринчи навбатда озик-овкат экинларининг кискаришига олиб келди. Чунончи, Наманган уездида 1884 йили шоли майдонлари жами экин майдонларининг - 24,6 фоизини ташкил килган булса, 1915 йилда 6,0 фоизга кискарди. Шу даврда пахта майдонлари 6,0 фоиздан 36,0 фоизга ортди ёки Фарғона вилоятида жами экин майдонларининг 44,0 фоизини ташкил килди.
XX аср бошларидан бошлаб пахта хисобига мухим озик-овкат экини - бугдойни Россиядан келтириш бошланди. 1905 йили Фарғона водийсига 4363 минг пуд, 1910 йили - 16403 минг пуд бугдой келтирилди. Наманган уездига 1914 йили 1382 минг пуд бугдой олиб келинган булса, 1918 йил бугдой келтириш 4 марта ортди.
Пахтачиликнинг устун ривожланиши (айрим волостларда 100 фоиз экин майдонларига пахта экилган) бошқа қишлоқ хужалик экинларига сезиларли таъсир этди. Донли экинлар хосилдорлиги пасайди. Жумладан, бир десятина ердан 1884 йили 64 пуд бугдой олинган булса, 1911 йили 44 пудга, шоли мос равишда 102 пуддан 85 пудга, жухори 139 пуддан 66 пудга тушиб колди.
Пиллачилик энг кадимги, сердаромад соха булишига карамай, озука базаси булмиш тутчиликнинг буш ривожланганлиги, yругчиликнинг талаб даражасидан оркада колиши окибатида (1901 йилда Наманган ва Чустда курт уругини етказиб берувчи корхоналар барпо этилган) пилла етиштириш 1889 йилда 15 минг пуддан 1899 йили 13 минг пудга тушиб колди. 1898-1917 йиллар мобайнида узумзорлар майдони 991,7 десятинага кискарди.
XIX аср охири XX аср бошларида Наманган уездида бой табиий ресурслар, қишлоқ хужалик хом ашёси булишига карамай саноат (фабрика-завод ишлаб чикариш) бошлангич боскичида эди. XIX асрнинг 80-йилларидан бошлаб дастлабки фабрика-завод ишлаб чикариши корхоналари курилди. Асосий саноат корхоналари пахтани кайта ишлаш заводларидан иборат эди. 1914 йил Наманган уездида 28 та пахта тозалаш заводлари курилди. Пахта тозалаш ва ёг заводлари темир-йул Наманганга келгандан сунг курилди. 1913 йил Наманганда 39 та саноат корхонаси мавжуд эди. Шунга карамай, XX аср бошларида Наманган Россиянинг иктисодий-маданий жихатдан колок ҳудудларидан булиб, асосий саноат махсулотлари ип-газлама, шойи ва жун газламалар, қишлоқ хужалик воситалари, пойабзал, хилма-хил металл буюмлар ва бошқа тайер махсулотлар сотиладиган бозор, метрополияга минерал хом-ашё ва қишлоқ хужалик махсулотлари (пахта, пилла, курук мева) етказиб берадиган ҳудудлардан бири эди.
© «Наманган вилояти» 1995 й.




  1. Download 120.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling