100 китоб тўплами мева-сабзавотларни


Download 1.25 Mb.
bet3/27
Sana06.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1331922
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
meva sabzovotlarni saqlash usullari

МУНДАРИЖА


Кириш 7
Мева ва сабзавотларни сақлаш усуллари 9
Совитгичли сақлаш омборлари 15
Назорат қилинувчи газ атмосферасида (НГА)
мева ва сабзавотларни сақлаш 19
Кучли музлатиш камералари 22
Меваларни сақлаш усуллари (олмaни сaқлaш) 26
Нoкни сaқлaш 32
Узумни сақлаш жараёнида “Совуқ занжир”
тизимини қўллаш 34
Данакмевалиларни сақлаш 43
Сабзавотларни сақлаш усуллари (сабзини сақлаш) 48
Пиёзни сақлаш 53
Картошкани сақлаш 62
Полиз экинлари маҳсулотларини сақлаш усуллари 66
Тарвузни сақлаш 75
Қовоқни сақлаш 77
Хулоса 79
Фойдаланилган адабиётлар рўйхaти 80
100 китоб тўплами
96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари


КИРИШ


Мева ва сабзавотлар инсон организмини биологик фаол моддалар билан таъминловчи беқиёс маҳсулотлардир. Ме- ва-сабзавотлар инсонни нафақат турли хилдаги органик моддалар билан таъминлайди, балки уни узоқ умр кўриши- да ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади. Инсон орга- низми учун зарур бўладиган витаминлардан 13 дан ортиғи мева-сабзавот таркибида топилган. Улар таркибида мине- рал тузлар, ферментлар, фитонцидлар ва бошқа биологик моддалар кўп. Бу инсоннинг ишлаш қобилиятини оширади ҳамда яшаш даврини узайтиради.


Шу боис, тиббиёт олимларининг узоқ йиллар олиб бор- ган тажриба-кузатув тадқиқотлари асосидаги тавсиясига му- вофиқ ўрта ёшли ҳар бир инсон йилига 113 кг сабзавот, 45 кг картошка, 98 кг полиз ва 57 кг мева-узум истеъмол қилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривож-
лантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»- ги ПҚ-4406-сон қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ- 5388-сонли «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчи- ликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тад- бирлар тўғрисида»ги Фармон ва қарорлари ҳамда мазкур

7
100 китоб тўплами


фаолиятга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги вазифалар- ни илмий жиҳатдан амалга оширишга ушбу қўлланма муай- ян даражада хизмат қилади.


Мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги- ни ислоҳ қилиш, соҳага бозор механизмларини янада кенг жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оши- рилмоқда. Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Экспортга йўналти- рилган маҳсулотларнинг 20 фоизи узум ва 36 фоизи бошқа турдаги мевалар улушига тўғри келаётганлиги, мева ва узум- чилик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда бу орқали экс- портдан тушадиган хорижий валюталар миқдорини ошириш имкониятининг мавжудлиги, соҳага катта эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

  1. расм. Мева-сабзавотларни сақлаш омборларининг умумий кўриниши

8



96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling