100 саволга 100 жавоб ахолига тез шошилиннч ёрдам курсатишда


Download 1.67 Mb.
bet30/84
Sana10.11.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1761844
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84
Bog'liq
100 САВОЛГА 100 ЖАВОБ

42.Ишемик мия инсульти


Сабаби:



  1. Юрак ишемик касаллиги.

  2. Бош мия атерсклерози

  3. Гипертония касаллиги.

  4. Тромбоэмболиялар, васкулитлар.

  5. Кандли диабет.

Бош мия кон томирларида тромбоз содир булади. Бу купрок карияларда юз беради, ёшларда кундузги жисмоний зурикишдан ёки хаяжондан сунг тусатдан юз берса, эмболия туфайли мияга кон куйилиши дейилади.


Белгилари:



  • Бош айланиши, бошни огриши, мувозанат, юришни узгариши.

  • Гапиришни ва ютинишни кийналишуви.

  • Оёк кулда кувват ва сезувчанликни йуколиши.

  • К/Б узгармайди.

  • Касалликни кечаси ёки эрталаб пайдо булиши.



Даволаш:



  • Юкори нафас йулларини тозалаш.

  • Эуфиллин 2,4% - 10,0 в/и 10,0 мл физ. эритмада.

  • Никотин кислота 1% ли - 1,0-3,0 мл К 5% ли глюкоза 20,0 мл вги га.

  • Реополиглюкин 400,0 мл в/и га.

  • Кавинтон 0,5% ли 2-4,0 мл 200,0 мл физ. эритмада.

  • Седуксен 0,5% ли 2-4,0 мл мго га ёки Окси бутират натрий 20% ли 5,0 мл вги га психомотор кузголишларда.

  • Трентал 2% ли 2-4,0 вги га 250,0 мл физ. эритмада.

  • Холатни яхши томонга узгаришига караб шифохонага ёткизиш.



43. Мия кон айланишларининг уткир бузилишларида шифохонага
ёткизиш ва транспортда олиб кетишга асосий коидалар

4 хил тоифадаги беморларни ётган жойидан кузгатиб, шифохонага олиб кетиб булмайди.



  1. Куз корачигининг ёруг таъсирига узгаришини йуколганлиги, рефлксларни йуклиги, мушаклар атонияси, нафас ва юрак-томир фаолиятини кескин бузилиши билан кечувчи чукур (атоник) комалар, арефлексиялар.

  2. Уткир инсультга йулдош булган упка шиши ва уткир коронар етишмовчилик холатларида шошилинч курсатилган тиббий ёрдамдан натижа булмаганда.

  3. Инсульт содир булмасдан олдин кекса кишиларда кучли ифодаланган рухий бузилишларни борлиги.

  4. Онкологик касалликларнинг кечки боскичларида инсультни содир булиши.

Бу туртта тоифадаги беморларга уйга стационар ташкил килиб, тегишли невропатолог, нейрохирургларни маслахат учун чакирилади.

    • Нейрохирургия булимларига геморрагик инсультнинг ярим шар шакли ёки субарахноидал кон куйилишлар билан ёткизилади.

    • Ихтисослашган нейротомир булимларига тез кайталанувчи утиб кетувчи мия кон айланишиини бузилиши ва биринчи марта ривожланувчи ишемия ва геморрагик инсультлар ёткизилади.

    • Умумий типдаги неврология булимларига эса, ишемик ва геморрагик характердаги инсульт билан уткир соматик бузилишлари утиб кетгач, умумий ахволи тургун равишда яхшилангандан сунг, хамда мия кон айланишининг кайта бузилиши ва уткир гипертоник энцефалопатия (кризлар) билан беморлар ёткизилади.

    • Ишемик инсульт билан беморларда юрак касали етакчи ролни уйнаса, неврологик шифохонага ёткизилади.

    • Касаллиги ноаник булган холларда (сабаби аниккланмаган комаларда) РШТЁИМ филиалига ёткизилади

Беморни шифохонага санитария автотранспортида эхтиёт килиб, ёткизган холда реаниматолог кузатувида замбилда олиб борилади. Хайдовчига текис йулдан авайлаб юриш буюрилади.



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling