11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар
Download 200.5 Kb.
|
11-маьруза
Умум овқатланиш муассасалари
Умум овқатланиш муассасалари ихтисослаштирилиши бўйича ажратилади: -ошхоналар, ресторанлар, кафелар, емакхона, барлар, чойхоналар ва бошқалар. Бино (хона)лар сиғими сотув (тушлик) залларида ўринлар сони билан аниқланади. Ўринлар сонини мавсумий ошириш учун махсус жихозланган очиқ майдонлар, терасса (айвонлар)дан фойдаланиш мумкин. Сотув ёки тушлик залида 1 ўрин учун қабул қилинадиган майдон (тарқатиш зали майдонларисиз), қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади (кв.м): - ресторанларда -1,8 кв.м., эстрада ва ўйин майдонлари билан лойиҳаланганда -2,0 кв.м.; - умумий турдаги кафе, ошхона ва чойхоналарда, ОТМ лари ошхоналарида -1,6-1,8 кв.м. - тез хизмат кўрсатувчи муассасаларда, барларда -1,2-1,3 (1,4) кв.м.; - ўрта махсус ўқув юртлари ошхоналарида -1,3 кв.м.; - умумтаьлим мактаблари (мактаб-интернат) ошхоналарида -0,7-0,8 кв.м.; - болаларни соғломлаштириш лагерлари ошхоналарида -1,0 кв.м., санатория туридаги лагерларда -1,4 кв.м.; - санатория ва пансионатларнинг ошхоналарида -1,6-1,8 кв.м.; - туристик базалар ва дам олиш базалари ошхоналарида -1,4 кв.м.; - стационарларга эга бўлган даволаш ва ижтимоий муассасаларнинг ошхона залларида -1,8 кв.м., кресло-коляскаларда ҳаракатланувчи инвалидлар учун 2,2-2,5 кв.м. Умумовқатланиш биноларининг баландликлари ҳар бир ўрин учун 4-5 куб.м. ҳаво муҳити ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. 50 ўрингача бўлган кичик залларнинг баландлиги 2,8 м, заллар цокол қаватларида жойлаштирилганда эса юк кўтарув конструкцияларининг пастки қисмигача 2,5 м қабул қилинади. Умумовқатланиш муассалари таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи қаралади: - ташриф буюрувчилар учун : -вестибюл ва аванзаллар, сотув заллари, буюртмалар бўлими, кулинария махсулотларини сотиш бўлими, гардероб ва санитар шахобчалар. - ишлаб-чиқариш учун: -махсулотларни қайта ишлаш бўлими (хом ашёлар билан ишлаганда) ёки тайёрлаш цехлари (ярим фабрикатлар билан ишлаганда), ювиш жойлари, тарқатиш жойлари ва х.к.лар; - омборхоналар учун: -ортиш-тушириш, юкхоналар, совутиш камералари, тара ва инвентар учун юкхоналар, чиқиндихоналар ва х.к. лар; - маьмурий-маиший хизмат учун: -хизматчилар учун идора ва маиший хоналар, гардероб, санитар шахобчаси, душ хоналари ва х.к. лар. Ташриф буюрувчилар учун хоналар гуруҳи ишлаб чиқариш хоналари гуруҳларидан ажратилган бўлмоғи лозим. Савдо залларида вестибюл, гардероб ва санитар шахобчалар залнинг сиғимидан келиб чиқиб лойиҳаланади. Аванзал майдони 12 кв.м. (ҳар бир хона учун) дан кам бўлмаслиги лозим. Кулинария махсулотларини сотиш дўкон (бўлим) лари, салқин ичимклар ва музқаймоқ махсулотлари сотувчи барлар учун эшикларни алохида лойиҳалаш талаб этилади. Иссиқ цехларнинг баландликлари улар билан ёнма-ён лойиҳаланган залларнинг баландликларидан кам бўлмаслиги лозим. Вестибюллар, гардероб, санитар шахобчалар, совуқ цехлар, ювиш жойлари, омборхоналар, маьмурий-маиший, ёрдамчи хоналарнинг баландликларини 2,5 м қабул қилишга рухсат этилади. Овқат пишириш хоналари ички йўлакларининг эни 1,5 м дан, механизацияланган воситалар қўлланилганда эса 1,8 м дан кам бўлмаслиги лозим, Совутиш камераларининг майдони технологик талаблар ва сақланадиган махсулотларнинг ҳажмидан келиб чиқан ҳолда 6 кв.м. дан, баландлиги эса 2,4 м дан кам бўлмаслиги лозим. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling