11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Турар-жойларни эксплутация қилиш муассасалари


Download 200.5 Kb.
bet10/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза

Турар-жойларни эксплутация қилиш муассасалари

Турар-жойларни эксплутация қилиш муассасалари (квартирали уйларга хизмат кўрсатиш идоралари), шу жумладан шахсий уйларнинг ўртоқлик асосида бошқарув идоралари, ўзларида бир вақтнинг ўзида ҳам маьмурий, ҳам жамоавий мўлжалланган хоналарни мужассамлайди, яьни уй-жой, болалар клублари, оммавий тантаналар ва йиғилишлар учун заллар, шу билан биргаликда турли хил муҳандислик хизматлари (устахоналар ва омборхоналар).


Турар-жойларни эксплутация қилиш муассасалари хоналарининг таркиби ва майдонлари маҳаллий шаротлари ва хизмат кўрсатиладиган турар жой фондидан келиб чиқиб лойиҳалаш топшириғи асосида аниқланади (ҳисоб бўйича 1000 яшовчи учун 18-25 кв.м. ва кўпроқ).
Турар-жойларни эксплутация қилиш муассасалари идора хоналарининг майдонлари 12 кв.м. дан, оммавий тантаналар ва йиғилишлар учун заллар 30 кв.м. дан, Жамоат хоналари (клуб-тўгарак) нинг майдонлари 20 кв. м. дан кам қабул қилинмайди, юқоридаги хоналарни лойиҳалашда албатта санитар шахобчалар ( 1 ёки 2 унитаз қўл ювиш тоси билан) лойиҳаланиши лозим.
Маьмурий – жамоат бошқаруви учун мўлжалланган хоналар яшаш кварталларининг махаллий маркази “махалла” таркибига киритилади, бунда хоналар таркиби ва майдонлари турар жой фонди, маҳаллий шароитлар ҳамда бошқарув функцияларининг ривожланганлигидан келиб чиқиб ҳар 1000 яшовчи учун 30-60 кв.м. ва ундан кўроқ миқдорда қабул қилинади. Ёрдамчи-хўжалик ва техник мақсадлар учун мўлжалланган хоналар (омборхона ва устахоналар) маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб алохида блокларда ёки ертўлаларда жойлаштириш мумкин.


Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларни лойиҳалашда санитария-гигена ва ёнғинга қарши талаблар, одамлар оқимини эвакуация қилиш.

Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасалари биноларида эвакуацион йўллар (ички йўлаклар, галереялар, зинапоялар), чиқиш йўллари сони (шу жумладан аврия йўллари) 2.01.02- 09 ШНҚ лари асосида қабул қилинади. Эвакуацион йўллар таркибига 2.01.02- 09 ШНҚ сида кўрсатилган участкалар, лифтлар ва эскалаторлар киритилмайди.


100 ва ундан кўп ўринли ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари асосий хоналарининг баландлиги 3,3 м дан, кир ювиш ва химиявий тозалаш муассасалари асосий ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги 3,6 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Эвакуация йўллари 2.01.05-98 “Табиий ва суньий ёритиш” ҚМҚ ларида келтирилган талаблар бўйича ёритилган бўлиши ҳамда электр токи ўчирилгандан сўнг 1 соат давомида ёниб кўрсатиб турувчи ёруғлик кўрсаткичлари билан жиҳозланиши шарт. Ёруғлик кўрсаткичлари учун қўшимча электр таьминоти сифатида уларнинг ичига ўрнатилган аккумляторлардан фойдаланиш мумкин.
Бошқа мақсадлар учун мўлжалланган биноларда жойлаштирилган майдони 100 кв.м. дан зиёд бўлган савдо дўконларининг деворлари ёниш даражаси 2-турли REI 45 девор конструкциялари билан, қаватлараро ёпмалари ёниш даражаси 2-турли REI 60 ораёпма плиталари билан конструкцияланиши лозим.
Дўконларни бошқа мақсадлар учун мўлжалланган биноларда жойлаштирганда, кўп функцияли биноларда вестибюллардан савдо залларига алохида ўзи очилиб-ёпилувчи эшиклар лойиҳаланади, бунда савдо залидан албатта эвакуацион чиқиш йўллари ҳисобга олинади.
Табиий ёритиш ва шамоллатишга эга бўлмаган савдо заллари тутунни чиқариб юборувчи мосламалар билан жихозланиши лозим.
Оловга тез берилувчан махсулотлар ҳамда суюқ ёқилғилар (ёғлар, бўёқлар, ишқорлар, кислоталар ва х.к. лар) билан савдо қилувчи дўконлар албатта алохида дўконларда бир қаватли тарзда лойиҳаланмоғи лозим. Бундай дўконларда албатта алоҳида чиқиш эшиклари лойиҳаланиб девор конструкциялари ёниш даражаси 1-турли REI 50, қаватлараро ёпмалар ёниш даражаси 1-турли REI 150 ораёпма плиталари билан конструкцияланиши лозим.
Дўконларнинг савдо заллари ёрдамчи хоналардан олвга бардошли оралиқ деворлар билан ажратилиши лозим, оралиқ деворларнинг жойлашиш ўрни савдо залининг келажакда кенгайтирилишини хисобга олиб белгиланади. Ўралмайдиган ва ёнмайдиган махсулотлар учун мўлжалланган юкхоналарни савдо залларидан оловга бардошли оралиқ деворлар билан ажратиш талаб этилмайди.
Бошқа мақсадлар учун мўлжалланган биноларда жойлаштирилган майдони 200 кв.м. дан зиёд бўлган маиший хизмат муассасаларининг деворлари ёниш даражаси 2-турли REI 45 девор конструкциялари билан, қаватлараро ёпмалари ёниш даражаси 2-турли REI 60 ораёпма плиталари билан конструкцияланиши лозим.
Маиший хизмат муассасалари хоналарини бошқа мақсадларга мўлжалланган биноларда лойиҳалаганда вестибюллар ва кутиш залларини умумий тартибда лойиҳалашга рухсат берилади, лекин асосий хоналардан ўтиш эшиклари ўзи очилиб-ёпилувчан тарзда лойиҳаланмоғи лозим.
Тез оловга берилувчан махсулотлар билан иш олиб борувчи маиший хизмат корхоналарини (майдони 300 кв.м. гача бўлган сартарошхона, гўзаллик салони, соат тузатиш устахоналари; майдони 60 кв.м. гача бўлган кир ювиш ва кимёвий тозалаш корхоналари; майдони 200 кв.м. гача бўлган оёқ кийимларини таьмирлаш устахоналари, расмга олиш хоналаридан ташқари) бошқа мақсадлар учун мўлжалланган жамоат биноларида жойлаштиришга рухсат этилмайди.
Аҳолидан иккиламчи маҳсулотларни (шиша идишлар, қоғоз, жун ва х.к. лар) қабул қилувчи пунктларни алоҳида бино (павилион)ларда ёки биноларга ёндош қурилган маиший хизмат блокларида жойлаштириш тавсия этилади.
200 ва ундан зиёд сиғимга эга бўлган ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари бинолари III-даражадан кам бўлмаган оловбардошликка эга бўлмоғи лозим.
Сауна-буғлаш хоналарини ертўлаларда, даволаш муассасалари палата корпуслари остида, томошабинлар учун мўлжалланган трибуналар остида, умуман олганда 100 ва ундан ортиқ кишилар сиғими учун мўлжалланган хоналар ва уларга ёндош бўлган хоналар остида жойлаштиришга рухсат этилмайди.
Ёнбош қурилган сауна-буғлаш хоналарини оловга бардошлилик бўйича I ва II даражадан кам бўлмаган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт, меҳмонхона, маиший хизмат муассасалари биноларнинг биринчи ва цокол қаватларида жойлаштирилади.
Сауна-буғлаш хоналарини биноларга ёнбош тарзда қуриш ишларини амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этиш лозим:
-буғлаш хонасининг ҳажми 8 куб.м. дан кам ва 24 куб.м. дан зиёд бўлмаслиги лозим;
- буғлаш хонаси деворларинг ёниш даражаси 1-турли REI 45 девор конструкциялари билан, қаватлараро ёпмалари ёниш даражаси 3-турли REI 45 ораёпма плиталари билан конструкцияланиши лозим.
- сауна-буғлаш хонасидан алоҳида эвакуацион ташқарига чиқиш эшиги кўзда тутилмоғи лозим;
- сауна-буғлаш хонасида заводда тайёрланган автоматик ҳимояга ва ўчирилишга эга бўлган печдан фойдаланиш талаб этилади ва доимий ишловдан тўхтатилгандан сўнг печ 8 соат ичида совуши лозим;
- электро-камен печнинг бошқарув пульти буғлаш хонасининг олдида лойиҳаланган қуруқ режимга эга бўлган хонада жойлаштирилиши лозим;
- электро-камен печдан буғлаш хонаси деворининг ёғоч қопламасигача бўлган масофа 20 см дан кам бўлмаслиги лозим, электро-камен печдан иссиқлик ажралиб чиқувчи шифт майдона махсус ёнмайдиган қоплама билан қопланиши лозим, махсус қоплама билан шифт орасидаги масофа 50 мм дан кам қабул қилинмайди;
- буғлаш хонаси эшиги билан пол юзаси оралиғидаги масофа 30 мм қабул қилинади;
- буғлаш хонасини периметри бўйлаб кириш жойида жўмрак ўрнатилган ва ички совуқ сув тизимига уланган перфоритланган қуруқ труба билан кўмиб чиқиш лозим.
- буғлаш хонаси учун сифатли смоалаланмаган лиственница ёғоч туридан фойдаланиш тавсия этилади;
- буғлаш-сауна хонасининг барча хоналарини (ечиниш, дам олиш, массаж ва х.к.) албатта тутундан хабар берувчи мосламалар жихозлаш зарур;
Чакана савдо ва умумовқатланиш муассасаларининг эвакуацион чиқиш йўлларини ҳисоблашда бинонинг асосий зали билан туташ бўлган ва хизматчилар учун мўлжалланган чиқиш эшиклари ва зинапояларини ҳам хисобга олишга рухсат этилади.
Савдо залларида юк тушириш хоналари орқали эвакуацион чиқиш эшикларини лойиҳалашга рухсат этилмайди (100 кв.м. гача бўлган майдондаги савдо залларига эга бўлган бир қаватли дўконлардан ташқари ).
100 кв.м. гача савдо зали майдонига эга бўлган дўконларда, 50 ўрингача сиғимга эга бўлган умумовқатланиг муассасаларида, 150 кв.м. майдонгача эга бўлган маиший хизмат муассасаларида ташриф буюрувчилар ва хизматчилар персонали учун умумий бир эшикдан кириш-чиқишни лойиҳалаш учун рухсат этилади.



Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling