11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Маиший хизмат кўрсатиш муассасалари


Download 200.5 Kb.
bet5/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза

Маиший хизмат кўрсатиш муассасалари

Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг сиғими ишчи ўринларининг (қабул қилувчиларни ҳам қўшиб) сони билан аниқланади ва улар таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи хисобга олинади:


- ташриф буюрувчилар учун : -вестибюл, буюртмаларни қабул қилиш ва қайтариш зали, сартарошхона ва гўзаллик салонлари, намойиш этиш ёки виставка заллари, ўлчаб кўриш хоналари, сурьатга олиш заллари ва х.к. лар;


- ишлаб чиқариш учун; - ателье, турли хил устахоналар ва х.к. лар;
- ёрдамчи-омборхоналар учун: - хом ашё махсулотлари, инвентар ва тайёр махсулотларни сақлаш хоналари ва х.к. лар;
- маьмурий-маиший хизмат учун: -хизматчилар учун идора ва маиший хоналар, гардероб, санитар шахобчаси, душ хоналари ва х.к. лар.
Вестибюллар ва ташриф буюрувчиларни қабул қилиш майдонлари 1 қабул қилувчи учун 12 кв.м. дан, буюртмаларни қабул қилиш ва қайтариш майдонлари билан бирга лойиҳалаганда 15 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим.
Кутиш жойлари 1 кутувчи учун 2-3 кв.м. миқдорда қабул қилинади. Ателье вестибюлларида ўлчаб кўриш кабиналари лойиҳаланади (1,7x2,0 м).
Сартарошхоналар ва гўзаллик салонларида 1 ишчи ўрни 6 кв.м. дан, маникюр залларида 5 кв.м. дан, педикюр ва косметика кабинетларида 8-9 кв.м. дан кам қабул қилинмайди, агар кабинетлар алоҳида лойиҳаланса майдонлар 12 кв.м. дан кам бўлмаслиги зарур.
Турли хил таьмирлаш устахоналари- майда таьмирлаш, тикув цехларида 1 ишчи ўрни учун 6 кв.м., катта габаритли маиший техникаларни таьмирловчи устахоналарда 1 ишчи ўрни учун 8-9 кв.м. қабул қилинади. Устахоналарнинг майдонлари қоида бўйича 15 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим.
Квартираларни таьмирлаш, мебел, устки кийимлар, оёқ кийимлари, трикотаж махсулотлари тайёрловчи маиший хизмат муассаларида майдони 25-30 кв.м. ва ундан кўпроқ майдонларга эга бўлган виставка заллари лойиҳаланади. Намойиш залининг майдони (намойиш майдончаси билан бирга) 60 кв.м. дан кам қабул қилинмайди.
Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларининг маьмурий-маиший бинолари хоналар таркиби ва майдонлари жами ишчи ўринлари ва бир сменада ишловчи ходимлар сонидан келиб чиқиб, 2.09.04-09 “Ишлаб чиқариш корхоналарининг маьмурий бинолари” ШНҚ лари талаблари бўйича лойиҳаланади.



Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling