11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Даражаси Номерда ўринлар сони


Download 200.5 Kb.
bet9/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза

Даражаси

Номерда ўринлар сони

Номерда хоналар сони

Номернинг яшаш майдони, кв.м *

Санитар-техник
қурилмалар

Олий
(люкс)

1

1

16-18

Ванна, ювиниш тоси, унитаз, биде, сочиқ қуритгич

2

1

18-20

2

2

30-40

2

3

40-60

I

1

1

14-16

Ванна (ёки душ),
ювиниш тоси, унитаз,
сочиқ қуритгич

2

1

16-20

2

2

25-35

II

1

1

9-12

Душ, ювиниш тоси,
унитаз

2

1

12-14

2

2

22

3

2

25

III

1

1

9

Душ, ювиниш тоси, унитаз

2

1

12-14

3

1

15-18

IV

1

1

9

Душ, ювиниш тоси, унитаз
(номерлар гурухига рухсат этилади)

2

1

12-14

3

1

15-20

*) Хоналарнинг майдонлари ички шкафларни ҳисобга олмасдан берилган.
Изох: Номерларнинг яшаш майдонлари, хоналар сони, санитар қурилмалар сони лойиҳадаш учун топшириқ асосида аниқланади.

Меҳмонхоналарнинг вестибюл гурухи хоналари таркибига қуйидагилар киритилади: рўйхатга олиш худуди, портбе ва администратор хонаси, швейцар ва кузатувчилар хонаси, юкларни сақлаш хонаси, хужжатлар ва қимматбаҳо буюмларни сақлаш, санитар шахобчалар ва х.к.
Вестибюлларда маьлумотлар бюроси, дам олиш ва кутиш, валюта алмаштириш шахобчалари, транспорт ва туристик агентликлар хоналарини, китоб, газета ва журналлар, парфкмюрия буюмлари ва сувенирлар сотиш савдо нуқталарини жойлаштириш мумкин.
Вестибюлларнинг умумий майдонлари 4-жадвал кўрсаткичлари асосида қабул қилинади.
Жадвал 4

Меҳмонхона муассасасининг тури

Ўринлар сони бўйича , майдон , кв.м

15

25

50

100

200

300

400

500

800

Меҳмонхона ва мотеллар

2,35

1,8

1,5

0,9-1,2

0,9-1,2

1,2-1,3

1,25

1,15-1,23

1,0-1,2

Кемпинглар



2,0

1,5-1,6

1,0

0,8-0,6

0,4-0,5

0,3

0,25

0,22




Изох: Хоналар таркиби ва майдонлари технологик асослар бўйича лойиҳалаш топшириғи асосида қабул қилинади.

Яшаш учун хоналар- яшаш номерлари, функционал жараёнлар “Шовқин билан ўтадиган хоналар” (ресторан, кафе, бар, конференц заллар, томоша заллари ва х.к.)дан алохида ажратилган ҳолда лойиҳаланиши талаб этилади.
Яшаш хоналарининг кенглиги 2,4 м дан, чуқурлиги 6 м дан кам бўлмаслиги зарур. Бир ўрин учун яшаш хонасининг майдони 10-12 кв.м. қабул қилинади ( лекин 9 кв.м. дан кам эмас), икки ўрин учун 12 кв.м. дан кам қабул қилинмайди.
Қабул қилиш хонасининг кенглиги 1,9 м дан кам бўлмаслиги лозим. Кириш эшиклари фақат ичкарига очилиб кенглиги 0,9 м дан кам қабул қилинмайди.
Юқори даражали комфорт хизматларига эга бўлган меҳмонхоналарда хоналар бир неча қаватда жойлаштирилиши мумкин, бино томига чиқиш учун қурилмаларни жойлаштиришга рухсат этилади (томда дам олиш ўринларини лойиҳалаш мумкин).
Турли комфорт хизматларига эга бўлган меҳмонхоналар номерларида ички ошхоналар (кухня-ниши) кўзда тутилиши мумкин (электр плита билан). Номерларда маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ёзги хоналар лойиҳаланиши мумкин.
Меҳмонхона муассасалари таркибида лойиҳаланадиган умумий овқатланиш муассасалари (ресторан, кафе, бар ва х.к.) даги ўринлар сони меҳмонхона, мотел ва кемпинглардаги ўринлар сонидан кам бўлмаслиги лозим.
Умумий овқатланиш муассасалари (ресторан, кафе, бар ва х.к.) ларнинг тури ва ўринлар сони махаллий шароитлардан келиб чиқиб, амалдаги меёрлар ва технологик талаблар асосида аниқланади.
Меҳмонхона муассасалари таркибида лойиҳаланадиган маиший хизмат кўрсатиш хоналари: сартарошхона, гўзаллик салони, тезкор кир ювиш ва кимёвий тозалаш, оёқ кийимларини таьмирлаш, туристик инвентарлар прокати, фотолаборатория, соғломлаштириш хизмати хоналари ва х.к. хизматлар хоналарининг майдонлари ҳар бир ўрин учун 0,3-0,5 кв.м. миқдорида қабул қилинади.

Меҳмонхона муассасалари таркибида маданий-информацион ва томоша – кўнгилочар хоналари лойиҳаланади. Улар таркибига информацион марказлар, кутубхона-ўқув заллари, интернет-кафе, конференц зал, киноконцерт заллари, биллиард, кегелбан, дискоклуб ва бошқа хоналар киритилади. Юқоридаги хоналар майдонлари меҳмонхона муассасаларида қабул қилинадиган ҳар бир ўрин учун 1,55-1,8 ва ундан кўпроқ миқдорда қабул қилинади.


Мавсумий хизмат кўрсатувчи кемпингларда маданий – маиший хизмат кўрсатиш хоналари ёзги павилионлар ва очиқ майдончаларда жойлаштирилади.
Юқорида санаб ўтилган хоналар ва уларининг гурухлари орасидаги алоқаларни очиқ тарзда лойиҳалашга рухсат этилади, шу жумладан кемпинглар ва моттелларда санитар-техник блокларни ташқарида алоҳида ҳолда лойиҳалашга рухсат этилади (хожатхоналар, ювиниш хоналари, душ хоналари ва х.к. лар).
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчалари технологик асослар ва амалдаги меёрлар асосида лойиҳалаш топшириғи бўйича қабул қилинади.



Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling