11 III, П111п I к, VII '111и vшбу м и 1чшшшг гашкил этилишига I. Пп


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


Download 71.52 Kb.
bet4/5
Sana11.05.2023
Hajmi71.52 Kb.
#1450621
1   2   3   4   5
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎЛКАШУНОСЛИК
МУЗЕЙИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

Сурхондарё округи давлат музейининг ташкил этилиши ва
унинг фаолияти (1935-1939 йй.)


  1. йилда Сурхондарё округи ташкил этилиши муносабати билан 1935 йил 20 июлда вилоят окружкомининг қарори билан Сурхондарё давлат туманлараро музей округ музейига айлантирил- ди. Шеробод тумани ўлкашунослик музейи эса округ музейининг филиалига айлантирилди. Шунингдек, окружком округ музейи қошида зоология бўлимини очиш ва зоология бўлими ҳисобида турган ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун 10000 сўм маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Музей дирек- тори Г.В.Парфёнов музейдаги зоология бўлимининг фаолиятини кучайтириш мақсадида Тошкентда хизмат сафарида бўлиб, Тош- кент ҳайвонот боғи фаолияти билан танишди. Зоология бўлими фа- олияти учун ажратилган маблағ ҳисобидан Г.В.Парфёнов ҳайвонот боғидан 2 та айиқ, 3 та бўри, 3 та сиртлон ва бошқа ҳайвонларни сотиб олиб, музейнинг зоологйя бўлими мудири Д.Е.Аралов ва Шеробод тумани ўлкашунослик музейи директори Г.А.Журавлёв ҳайвонларни Термизга олиб келишади. Ушбу юборилган дастлабки ҳайвонлар кейинчалик Термиз шаҳар ҳайвонот боғининг энг бирин- чи экспонатлари бўлиб қолди.

Музей директори Г.В.Парфёнов Москвада бўлган чоғида салмоқли ишларни амалга оширди. Жумладан, Москва Шарқ ма- данияти давлат музейи билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартно- ма тузилади. Москва Планетарийси билан ҳамкорликда музейнинг астрономия бўлимини очишга келишилади.
Бундан ташқари Г.В.Парфёнов Москва астрономия музейи, собиқ СССР халқлари тарихи музейи ва Москва давлат университетида бўлиб, музейни ривожлантириш учун ҳамкорлик қилиш масаласини


13




қўяди. Бутуниттифоқ марказий кутубхонада бўлиб, Эски Гермиз та- рихи билан боғлиқ материалларни тўцлайди, Москва ҳайвонот боғи фаолиятини ўрганади.
Г.В.Парфёновнинг Тошкент ва Москва шаҳарларига қилган хиз- мат сафари вилоят округ музейи фаолиятини яхшилаш ва такомил- иаштиришда ўзининг ижобий самарасини берди. Ушбу учрашув- иарниш шг муҳим натижаларидан бири - бу Москва Шарқ мада- 1ш>11Н музсйи на СССР халқлари тарихи музейи илмий ходимлари \.1М1ч1|111ш идв Кўҳиа Гсрмиз ҳудудида жойлашган тарихий обида- и.1|1И11 ур| ашпн бўйича илмий гадқиқот ишлари бошланганлиги эди.
()нру| музсйи 1935 йклда гарихий буюмларни аҳолидан йиғиб олиш соҳа< ид|| жудп мп 1.1 гашкилогчилик ишларини амалга ошир- ДИ.
1915 Ш1)ш.1111 бирипчи экснедиция Боботоғ тоғларига ва Денов шаҳрша уюшгирилди. Бу музсйнинг илк экспедицияси эди. 1935 йилнинг кузида эса Г.В.Парфёнов ва Г.Н. Максимовлар Шеробод на Гермиз туманларида жойлашган тош даврига мансуб тарихий ёдгорликларни ўргандилар. Эски Термизни доимий равишда ил- мий жиҳатдан ўрганиш ишлари йўлга қўйилди. Милоддан аввал- ги I ва милодий I асрга мансуб мергелий оҳактошдан тайёрланган кўплаб терракотик ҳайкалчалар ва архитектура парчаларидан ибо- рат коллекция яратиш ишлари ҳақида Г.В.Парфёнов «Эски Термиз тадқиқоти тарихи» номли китобини ёзиб тугатди. Ҳозирги кунда ушбу қўлёзма Термиз Археология музейининг илмий архивида сақланмокда. 1935 йил мобайнида музейнинг тарих бўлимига 50 та, табиат бўлимига 147 та, социалистик қурилиш бўлимига 57 та янги экспонатлар келиб қўшилди. Музейнинг илмий архиви бўлимига 70 та дело ва ҳужжатлар қўшилди. 1935 йил давомида музейга 15095 киши ташриф буюрди.
Йил давомида томошабинлар сони кунига тахминан 62 кишига тўғри келди. Музей жамоаси қуйидагилардан иборат бўлган:

  1. Г.В.Парфёнов - директор

  2. С.Ю.Ҳасанов - илмий ходим

  3. Ф.Байбакова (Ҳасанова) - илмий ходим

  4. Е.И.Бондарев - илмий ходим

  5. С.К.Кузнецова — илмий ходим


14


  1. Д.Е.Аралов - зоология бўлими мудири

  2. Г.Н.Максимов - илмий ходим

  3. В.А.Козловский - илмий-техник ходим

  1. йил мобайнида музейнинг зоология бўлими анча кенгайди. Йил охирига келиб музейда ҳайвонлар сони 111 тага етди. Уларнинг қиймати 3060 сўмга баҳоланган эди.

Шеробод тумани ўдкашуносдик музейининг 1935 йилдаги
фаолияти

Шуни айтиш керакки, Шеробод тумани ўлкашунослик музейи- нинг 1935 йилдаги фаолияти унчалик омадли бўлмаган. Бунинг асосий сабаби туман раҳбарлари томонидан музей ишига панжа ортидан қарашдир. Масалан, музей биноси туман марказий кутуб- хонасига олиб берилади, музей директори Р.Аминова бошқа ишга ўтказилиб юборилади.
Вилоят округ музейи директори Г.В.Парфёнов ушбу ҳолат юза- сидан вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рафиқовга қаттиқ норозилик билдиради. Чунки ўша пайтларда ўрнатилган тартибга мувофиқ музейлар Халқ таълими муассасаларига қарашли эди.
Жонкуяр ташкилотчи фидойи музейшунос Г.В.Парфёнов 1935 йил 13 июлда Шеробод тумани ўлкашунослик музейининг дирек- тори этиб ўлка тарихини чуқур биладиган Г.А.Журавлёвни тайин- лайди. Г. А.Журавлёвнинг саъй-ҳаракатлари туфайли музейга туман- даги маданий-оқартув биноси қайтариб берилади ва ушбу бинода 5 бўлимдан иборат экспозиция заллари яратилиб, музей 1935 йил 7 ноябрда томошабинлар учун ўз эшикларини очди.
Г.А.Журавлёв бошчилигидаги экспедиция Шерободдаги тош даврига мансуб Гумдахона манзилгоҳида археологик қазув иш- ларини ўтказди. Музей фаолиятини янада кучайтириш мақсадида Термиз музейидан иқтидорли олим ва музейшунос-В.А.Козловский Шеробод музейига хизмат сафарига юборилди.

  1. йилнинг охирига келиб округ музейи қошида ташкил этилган архив бўлимидаги ҳужжатлар сони 20000 тага етди. На- тижада архив ҳужжатлари билан шуғулланадиган махсус штат бирлиги очиш муаммоси пайдо бўлди. Музейнинг илмий ходими


15




Г.Н.Максимов ўриндошлик асосида округ ар.чип оуццмининг муди- ри этиб тайинланди.

  1. йил вилоят округ музейи вилоят Халқ гаьлими бошқармаси тасарруфидаги маҳаллий бюджет ҳисобида турувчи апча чиниққан ва ўзини молиявий жиҳатдан тутиб олган ташкилот сифагида ўч фаолия- тини бошлади. Масалан, 1935 йилда музей фаолияти учун 43303 сўм ажратилган бўлса, 1936йилгакелиб 133383 сўмажратилди. Музейнинг штат бирлиги 9 кишидан 19 кишига етди. 1936 йилда Термиз Археоло- гик комплекс экспедицияси (ТАКЭ) фаолиятининг бошланиш босқичи бўлиб, музей ходимлари Эски Термиз ҳудудидаги Термизшоҳлар са- ройини археологик жиҳатдан ўрганишда фаол қатнашдилар.

  1. йилда музейга 10168 нафар томошабин ташриф буюрди. Шунингдек, ТАКЭ экспедицияси аъзолари бўлмиш профессор, фан докторлари томонидан музей ходимлари ва маҳаллий аҳоли вакил- ларига 20 га яқин илмий маърузалар ўқилди, Эски Термиз ҳудудига 63 марта экскурсиялар уюштирилди.

Музейдаги ходимларнинг илмий салоҳияти анча кўтарилди ва мустаҳкамланди. Машҳур ўлкашунос, моҳир овчи И.Ф.Ломаев 1936 йилдан бошлаб музейда ўз фаолиятини бошлади. Унга музей томо- нидан ўлканинг геологик ва археологик материалларини тўплаш ва музейга топшириш вазифаси юклатилди.

  1. йилда музейнинг илмий тадқиқот ишлари фондини бойи- тиш соҳасида амалга оширган ишлар ҳар жиҳатдан таҳсинга са- зовордир. Музейнинг илмий тадқиқот ишлари, асосан, қуйидаги йўналишларда олиб борилди:

  1. Учқизил аҳоли манзилгоҳидаги нефтчилар трассаси бўйлаб ўтган сув қувурлари йўналишида археологик қазув ишлари ўтказиш.

  2. Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси атрофида Термизкомстарис (ТАКЭ) томонидан ўтказилган археологик қазув ишларини кузатиш ва фаол қатнашиш.

  3. Амударё бўйи тарихий обидалари атрофида илмий тадқиқот ишларини ўтказиш ва модций ашёлар тўплаш.

  4. Қоратепа буддавийлик ибодатхонасида илмий тадқиқот ишла- рини ўтказиш.

  5. Термизшоҳлар саройининг 1-биноси ҳудудида қазув ишлари- ни амалга ошириш.


16




  1. Музейнинг зоология бўлимини янада тўлдириш мақсадида экскурсиялар ўтказиш.

  2. Машҳур археолог В.Л.Вяткиннинг шахсий архиви хужжат- ларини музейга олиб келиш.

Юқорида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда Г.В.Парфёнов катта шижоат кўрсатди.
Музей ходимларидан С.Ҳасанов Эски Термиз ҳудудида сув қувури ўтказилаётган умумий узунлиги 2195 метрдан иборат масо- фада тарихий обидалар жойлашган жойларнинг стратеграфиясини 1x20 масштабда тушириб чиқди. Эски Термиз ҳудудидаги Қоратепа, Чингизтепа, Фаёзтепа археологик ёдгорликларида ўтказилган стра- теграфик ишлар чоғида кўплаб ашёвий буюмлар ҳам тўпланган.


Айниқса, ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси атрофида ўтказилган археологик қазув ишлари кўплаб янги маълумотларни берди. Жум- ладан, мақбара атрофида ўтказилган қазув ишларида кўплаб қабрлар очилди. Музейнинг илмий ходими И.А.Сухарев томонидан мақбара атрофидан ёзувли кошинкор девор бўлаклари топилди. Ундаги ёзув- дан мақбара атрофида XVII асрда жуда катта таъмирлаш ишлари ўтказилганлиги маълум бўлди.
1936 йилнинг кузида архитектор М.Ф.Мауэр томонидан мақбаранинг ғарбий томонидаги деворлари остида ўтказилган қазув ишларидан мақбара биноси остида асос йўқлиги маълум бўлди. ТАКЭ аъзоси Ў.Муртазоев томонидан Шеробод йўлининг шимоли- дан 420 метр узоқликдан ўра топилди. Ўра ичидан топилган сопол буюмлар 1Х-Х1 асрларга оид бўлиб, бу ерда ўрта аср зиндони жой- лашган бўлиши мумкин, деган хулосага келинди. Термизшоҳлар саройида ўтказилган архсологик қазишма ишларини музей ходим- лари ТАКЭ нинг 3-отряди сифатида М.Е.Массон раҳбарлигида олиб бордилар. Бу ердаги қазув ишлари 1936 йил 25 июндан 13 июлгача ўтказилди. Ана шу қисқа вақт мобайнида Термизшохдар саройи деворларидан 102 та кошинкор бўлаклар музей фондини тўлдирди. Қазув ишлари давомида сарой деворлари кучли зилзила туфайли ёрилиб, бузилиб кетганлиги аниқланди.
1936 йилнинг сентябрь ойида ТАКЭ раҳбари профес- сор М.Е.Массон, архсодоглар В. А. 1Ш*иЛбй^ К(^Д^^ков ва Г.В.Па^фёновлар Пайғамбар ороли>^^<^^лап^ауу2^ўКкиФл
1 7Э ( 1?

, ^А/ \ 11_М1¥ К11Т11ВХ0ИА 7




мақбарасига бир кунлик илмии сафар \нн I ир ш мр Ушбу илмий сафар пайтида Зул-кифл мақбарасишпп 1111.11111 |уи1ирилди, архи- тектура ўлчовлари қилинди, мажмуавиш деиор қш мида қолган ёзувлари ўқилди. Зул-кифл мақбараси XII асрга 1ааллукии тарихий обидаэканлиги аниқланди. Шунингдек, мақбаранииг масжид қисми жойлашган ерда милодий I асрга мансуб буддавийлик ибодагхонаси бўлган бўлиши мумкин, деган хулосага келинди. Чунки бу срдан мергелий оҳакдан тайёрланган буюмларнинг топилиши шундан да- лолат берарди. Агар ушбу тахмин тўғри чиқса, энг дастлабки будда- вийлик ибодатхонаси шу ерда қурилган бўлиб чиқади. 1936 йилда музей ходими В.А.Козловский Бойсун туманидаги Мачай ғорини ва Дарбандда жойлашган тош даврига мансуб бир неча ғорларни ўрганади.
1936 йил 1-7 август кунлари Г.В.Парфёнов Ўрта Осиёда таниқ- ли археолог В.Л.Вяткиннинг шахсий архиви ҳужжатларини қабул қилиб олиш учун Самарқандга боради. Г.В.Парфёнов В.Л.Вяткиннинг шахсий архивида сақланаётган ҳужжатларни ўзаро тузилган шартнома асосида барча ҳуқуқий қоидаларга асосан қабул қилиб олади. Ушбу ноёб архив ҳужжатлари орасида В.Л.Вяткиннинг шарқшунос олим В.В.Бартольд ва Н.И.Веселовскийлар билан ёзиш- малари, тарихий обидалар ҳақида қимматли маълумотлар бор эди.
1936 йилда музейнинг илмий экспозициясини яратишда ҳам бир қатор ишлар қилинди. Айниқса, Самарқанд музейининг илмий хо- дими И.А.Сухарев томонидан тарих бўлими экспозициясини яра- тишда катта ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, музей экспозициялари- ни яратишда Москва Антропология ва Планетарий, Шарқ мадания- ти музейи ходимлари жуда катта амалий ёрдам кўрсатдилар.
1936 йилда музейнинг зоология бўлими муваффақиятли фао- лият кўрсатди. 1936 йилда зоология бўлими музейнинг ажралмас бўлаги сифатида расмий равишда тан олинди. Г.В.Парфёнов зооло- гия бўлими бошлиғи Г.Н.Максимов, илмий ходимлар Г.Д.Журавлёв, Д.Е.Араловларни жалб этган ҳолда зоология бўлимини зооботаника боғига айлантириш режасини тузди ва уни амалга ошириш мақсадида Ўрта Осиё Ботаника боғи директори Ф.В.Русанов, Москва ва Тош- кент ҳайвонот боғлари раҳбарлари профессор П.А.Матафли ва доцент В.Курбатовларга мурожаат этади ва улардан амалий ёрдам сўрайди.


18




Термизда зооботаника боғини яратиш ғояси ниҳоятда қизиқарли эди. Чунки Термизнинг бошқа ерларда учрамайдиган ўзига хос табиати ва ҳайвонот дунёси ана шундай боғни яратиш учун асос бўлиб ҳисобланар эди.
Музейнинг зоология бўлими бошлиғи Г.Н.Максимов зооботани- ка боғи учун мос жой сифатида Нариманов кўчасидаги гўшт ком- бинатига яқин жойни таклиф этади. Шу тариқа зооботаника боғини яратиш устида тайёргарлик ишлари бошланиб кетади.
1936 йилда Шеробод тумани ўлкашунослик музейи вилоят дав- лат округ музейининг филиали сифатида бир қатор ишларни амалга оширади.

  1. йилнинг январида ташкил этилган кўргазмага 2000 га яқин томошабин ташриф буюради. Аммо тумандаги баъзи раҳбарлар туман музейининг фаолиятига тўсқинлик қиладилар ва, ҳатто, му- зей директори Г.А.Журавлёвнинг эркин фаолият юритишига йўл қўйишмайди. 1936 йилда туман музейи туман маданият бўлимига қарашли бўлиб, унинг раҳбари Исломова музей фаолияти учун за- рур маблағ ажратилишида амалий ёрдам кўрсатмайди ва шу билан туманда ўзига хос тарихга эга бўлган ўлкашунослик музейининг фа- олияти тугатилишида ўзининг катта тарихий «ҳиссаси»ни қўшади.

  2. йилга келиб округ давлат музейи фаолиятида зоопарк учун ажратилган 20 га ерни ва 15 га тўқайни обод қилиш, у ерда ҳайвонот ва ботаника боғини яратиш асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабли музейнинг илмий тадқиқот соҳасидаги фаолияти бирмун- ча вақт камтарона тарзда юритилди. Шунга қарамай, 1937 йилнинг кузида Г.В.Парфёнов Москва Шарқ маданияти музейи ходимлари иштирокида Б.П.Денике раҳбарлигида Термизшохдар саройида ўтказилган қазув ишларида фаол қатнашди. Музей ходимларидан Г.Н.Максимов, Д.Е.Аралов, И.Ф.Ломаевлар Термиз, Шеробод ва Бойсун туманларида бўлиб, табиат ва ҳайвонот дунёсига мансуб коллекцияларни яратиш устида ишладилар.

  1. йилда Тошкентда ТАКЭ кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада илк маротаба округ музейи ўз экспонатлари билан иш- тирок этди. Кўргазма экспонатларининг 50 фоизидан ортиғи му- зейга тегишли эди. Музей ташкил этган кўргазмаларда, маданий- оқартув, оммавий-сиёсий тадбирларда, музейга ташриф буюрган


19




томошабинларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, қамрао олинган аҳоли сони 45117 кишиниташкил этган1. Бу ҳозирги кунда ҳар қандай му- зей орзу қиладиган кўрсаткичдир.

  1. йилда Термиз шаҳар кенгашининг 1937 йил 21 январда- ги қарорига асосан гўшт комбинати билан шаҳар қамоқхонаси ўртасидаги 20 га ер зоопарк учун ажратилди. Ажратилган май- донда йирик ҳайвонлар учун тегишли шарт-шароит яратиш учун Г.Н. Максимов катта жонбозлик кўрсатди. Ер майдонида боғ яра- тиш, ободончилик ишларини амалга ошириш мақсадида Тошкент- дан 2 та сув чиқарадиган двигатель олиб келинди.

  2. йилда округ давлат музейи вилоят Халқ таълими бошқар- маси ихтиёрида бўлса-да ҳам республика, ҳам вилоятнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланар эди. Аммо 1938 йилда Бухоро ва Сурхондарё округлари бирлаштирилиб, Бухоро вилояти ташкил этилиши муносабати билан музей Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ихтиёрига ўтказилади.

  1. йилда яна бир муҳим воқеа рўй беради, яъни Узбекистон Халқ таълими комиссарлиги фармойишига кўра музейнинг зооло- гня бўлими мустақил юридик мақомга эга бўлган Зооботаника боғи сифатида ажралиб чиқади. Шунга қарамай, 1938 йил мобайнида у барибир музей қарамоғида қолди.

Музей ходимлари тош даврига мансуб ёдгорликларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кучайтирдилар. Бироқ, вилоят марказининг музейдан узоқлиги унинг фаолиятида маълум дара- жада салбий таъсирини ўтказди. 1938 йилга келиб музейда бюджст маблағлари ҳисобидан илмий ходимлар 13 штат бирлигида, музей- нинг махсус ҳисоб рақамидан эса 7 штат бирлигидаги ходимлар меҳнат қиларди. Шу тариқа музейнинг 33 штат бирлиги мавжуд эди.

  1. йилнинг охирида музей директори Г.В.Парфёнов Ўзбекистон Халқ таълими комиссарлигига музей ишлари бўйича илмий котиб вазифасига ўтказилади. Музей директори этиб Г.Н.Максимов тайинланади.

1938 йилда музейнинг амалга оширган энг муҳим илмий тадқиқот йўналишидаги фаолияти сифатида Тсшиктош ғорида


1 Қаранг: Парфёнов Г.В. Краткая история Сурхандарьинского областного краевед- ческого музея (1933-1943 гг.). Термез, 1943. Архпвное дело № 520. 134 л. С. 77.


20




ўтказилган тадқиқот ишларини кўрсатиш мумкин. 1938 йил 2 майда музей ходими И.Ф.Ломаев томонидан биринчи бўлиб рўйхатга олинган Тешикгош ғори археологлар А.П.Окладников,

  1. А.Козловский, И.Ф.Ломаев, Е.С.Ломаевалар томонидан ўрганилди. А.П.Окладников ва Ф.П.Калашников ҳамкорликда қазув ишларини бошлаб бердилар.

Тешиктош ғорида ўтказилган археологик қазув ишлари жаҳоншумул кашфиётга олиб келди. Бу ердан мустье даврига ман- суб 8-9 ёшли неандерталь бола бош суяги, тоғ эчкилари шох суякла- ри, кўплаб тош қуроллари топилди.
Тешиктош ғоридан топилган қуролларни илмий жиҳатдан ўрганиш учун Ленинград моддий маданият тарихи институтига, Москва Антропология институтига ва Москва давлат университе- тига юборилди. Ғордан топилган ҳайвон суяклари Москва Зоология институтига юборилди. Умуман, Тешиктош ғоридан 12665 дона то- пилмалар аниқланди. Тешикгош ғори тўғрисида етарлича адабиётлар нашр этилганлиги сабабли бу ҳакда батафсил тўхталиб ўтирмаймиз.
1938 йил 10 августдан 10 сентябргача Мачай ғорида ҳам Г.В.Парфёнов бошчилигида Ф.М.Калашников, В.А.Козловский,

  1. Н.Ҳасанов, И.Ф.Ломаев, Е.Ломаева, Н.Д.Таманин, М.К.Кашаев- лардан иборат гуруҳ иш олиб борди. Мачай ғоридан пичоқсимон пластинкалар, қирғич тош қуроллар, найза учлари, суякдан ясалган буюмлар, игналар ва бошқа меҳнат қуроллари топилди. Шунингдек, одам суяги қолдиқдари (бош чаноғи, тишлари, қовурға суяклари) ҳам топилди. Шунингдек, музей ходимлари Бойсун туманидаги Х-Х1У асрларга мансуб деб тахмин этилган «Абдуллахон работи»ни, Чак- чак дарасидаги «Темир дарвоза»ни, Қизилолма қишлоғи яқинидаги «Қўрғон» тепалигини (ўша пайтларда Хўжа Исо деб аталган), Хўжа Исо ат-Термизий мақбарасини ва бошқа кўплаб Бойсун ҳамда Шер- обод туманларидаги тарихий обидаларни ўргандилар.

1938 йилга келиб музейнинг илмий архивида 151 та ҳужжатлар сақланган. Илмий кутубхонасида эса 9592 татурли мавзулардаги ки- тоблар бўлган. Ушбу кўрсаткич ўша пайтларда республика музейла- ри кутубхоналари ўртасида энг яхши кўрсаткич бўлиб ҳисобланган. 1938 йилда музей биноси капитал таъмирдан чиқарилди. Таъмир- лаш ишларини С.А.Ревенко бошлиқ қурилиш ташкилоти ходимла-


21




ри амалга оширди. Таъмирдан чиқарилган музси ҳовлиси 1939 йил- нинг январига келиб 546,2 кв м ни, экспозиция заллари 651,36 кв м ни, умумий майдон эса 1197,6 кв м ни ташкил этгап.


Сурхондарё округи ўдкашуносдик музейининг ташкил этилиши
(1939-1940 йй.)


  1. йилнинг 16 февралига келиб музейнинг зоология бўлими мустақил ташкилот сифатида музейдан ажралиб чикди ва Сурхон- дарё округи зооботаника боғи деб номланди. 1939 йилга келиб му- зей фаолиятини юритиш учун давлат маҳаллий бюджети ҳисобидан 117000 сўм ажратилган бўлиб, ходимлар сони 16 штат бирлигида гасдиқланган эди. Шундан 10 тасини илмий ва илмий-техник хо- димлар ташкил этган.

1‘ИЧ ццц | майда му ц-йпиш биринчи экспозицияси очилишига ■ нн -1 1\41111111 мупосаоаги билан Ўзбскистон Халқ таълими комис- • 1|гц|| п 1<)М(Ш1Г1аи 1.<брик \а< и олииди. Табрик хатини Республика \ .111. 1.11.11ИМИ М1М1П1 лри11И1П ўринбосари профессор А.Л.Бродский (оОорган ЭДИ.
Габрикномага миннатдорчилик жавоб хатини музей жамо- аси номидан музей директори Г.Н.Максимов, С.Ю.Ҳасанов ва М.Т.Ментниценлар юборишади. Шунингдек, музей жамоаси но- мидан Республика Халқ таълими комиссарлигининг музейлар бўлимида фаолият кўрсатаётган музейнинг биринчи директори Г.В.Парфёнов номига ҳам табрик хати жўнатилади.
Шу тариқа 1939 йилга келиб Сурхондарё вилоят округ музейи республикадаги энг таниқли музейлардан бирига айланган эди. 1939 йилда музей ходимлари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар хусусида илиқ сўзларни айтиш мумкин. Масалан, му- зейнинг препараторлари И.Ф.Ломаев ва Е.С.Ломаевалар 1939 йил 16 июлдан августга қадар Шеробод туманида илмий сафарда бўлиб, Кўҳитанг тоғининг ғарбий қисмидан турли хил тоғ маъданлари, ўсимлик ва ҳайвонот оламига мансуб ноёб намуналар тўплашди. Айниқса, уларнинг ўрта тош даврига мансуб Зараутсой ёдгорли- гини кашф этишлари жаҳон археологияси фанида муҳим воқеа бўлиб қолди. Умуман, Ломаевлар Шсробод туманидаги 7 та ғор, 4 та қадимги кон, 1 та қалъа харобаси ва Зараутсойни ўргандилар. Ўрганилган 7 та ғор қуйидагилар эди:


22


  1. Қизилолма қишлоғидан 2,5 км узоқликда жойлашган ғор.

  2. Хатак қишлоғи ёнидаги ғор.

  3. Хомкон қишлоғи яқинидаги ғор.

  4. Панжоб қишлоғи ёнидаги ғор.

  5. Хўжагулдир ғори.

  6. Тиллакон ғори.

  7. Хўжа Исо Гулдур бобо ғори.

Қадимий конлар:

  1. Тиллакон ғори.

  2. Қўрғошинкон ғори.

  3. Қўрғошинкон ёнидаги ғор.

  4. Тиллакон ғори - 2.

  5. Сеплон қишлоғи ёнидаги металл шлаклар.

  6. Хатак қишлоғи яқинидаги қалъа харобалари.

  7. Зараутсой қоятош тасвирлари.

Зараутсой кашф этилганидан сўнг Ломаевлар билан бирга Г.В.Парфёнов ушбу ёдгорлик милоддан илгариги минг йилликка мансуб ёдгорлик эканини аникдайди. Шунингдек, Зараутсойдаги араб ёзувлари тахминан X асрга мансуб эканлиги аниқланади. Ушбу ёдгорликда И.Ф.Ломаев томонидан 33 та фотосуратлар ва 9 та фото- негативлар қилинган.

  1. йилда музей директори Г.Н.Максимов профессор Л.Н.Воронин билан биргаликда Эски Термизда жойлашган меъмо- рий ёдгорликларда илмий тадқиқот ишларини ўтказди.

Музей ходимлари 1939 йилда Эски Термизда ўтказилган қидирув ишлари жараёнини доимий равишда кузатиб бордилар ва ишлари давомида турли даврларга мансуб бўлган 235 та экспонат музей фондларини тўлдирди.
Музейнинг 1940 йилдаги фаолияти ҳақида шуни айтиш мумкин- ки, музей директори Г.Н.Максимов музейнинг ташкилий ишларини амалга оширишда бир оз қийинчиликларга дуч келди. Бу, асосан, музейда малакали музейшунос ходимларнинг тақчиллиги билан изохданар эди.
Тўғри, музейда музейшунослик тажрибаси борасида анча-мунча тобланган музей фонди бўлими мудири А.М.Шемко, хўжалик муди- ри С.Ю.Ҳасанов сингари жонкуяр ходимлар ҳам бор эди.


23





Аммо жуда кам сонли ходимлар билан музейнинг янги кўргазма ва экспозиция залларининг, доимий бўлимларини очиш ниҳоятда муш- кул эди. Бундан ташқари, 1940 йилга келиб музейни маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ билан таъминлашда ҳам кўпгина қийинчиликлар пайдо бўлди. Масалан, 1940 йилда тасдиқланган сметага кўра му- зейга бир йиллик учун 82450 сўм ажратилган бўлса-да, амалда 32624 сўм маблағ билан таъминланди. Натижада музейнинг асосий диққат-эътибори илмий тадқиқот ишларига эмас, балки вақтинчалик кўргазмаларни ташкил этишга қаратилди. Масалан, 1940 йилда му- зейда 19 та кўргазма ташкил этилиб, шундан 3 таси музей биноси пчида, 16 га кўчма кўргазма эса музейдан ташқари жамоатчилик жой- нари 1.1 1аипч111 нилдн Аммо, шупга қарамай музейга ташриф бую- 1>*. п'|11 и.||> I <иш нш ўрпша бир оз камайди на 1940 йил мобайнида ><>м.>ш.1«>11пилр < (Ч1п 10449 кншшш гашкил этди. Музей маъмурияти 1<1Мп а.ш I ашкилотлар иш вақти бир-бирига мувофиқ келиши- 1.П1. а< I > > >и 1ПП>. музсшшнг иш режимини ўзгартиришга қарор қилди.
|*)|| пил I январдан бошлаб музей томошабинлар учун кечки соагларда хизмат кўрсата бошлади. Умуман, 1940 йилда музей хо- димларининг умумий сони 23 кишидан иборат бўлган:



Штат

Штат бирлиги

Иш ҳақи (сўмҳисобида)

1

Директор

1

600-00

2

Идмий ишдар бўйича директор ўринбосари

1

600-00

3

Фонд мудири

1

400-00

4

Бўлим мудири

3

500-00

5

Катта илмий ходим

1

400-00

6

Кичик илмий ходим

3

300-00

7

Препаратор

1

200-00

8

Хўжалик бўлими мудири

1

285-00

9

Ҳисобчи

1

-

10

Котиба

1

200-00

11

Хизматчи

4

120-00

12

Қоровул

3

110-00

13

Фаррош-алоқачи

1

125-00

14

Кутубхона мудири

1

200-00


24




Музейнинг 1940 йилдаги тасдиқланган харажатлар сметаси 164900 сўмни ташкил этган. Шундан 57784 сўми иш ҳақи ва ил- мий тадқиқот ишлари учун эса 19845 сўм сарфлаш белгиланган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, музей фаолияти учун ажратилган маблағнинг 12,03 фоизи илмий мақсадлар учун йўналтирилган эди.
Вилоят ўлкашунослик музейи Иккинчи жаҳон уруши
йилларида

Вилоят ўлкашунослик музейининг Иккинчи жаҳон уруши йил- ларига оид фаолияти музейнинг архив ҳужжатларида ниҳоятда кам сақланиб қолган. Бу, албатта, уруш бошланиши туфайли кўплаб му- зей ходимларининг фронтга сафарбар этилиши билан ҳам боғлиқ. Аммо, шунга қарамай ушбу даврга оид баъзи ҳужжатлар музей ар- хивида сақланиб қолган. Жумладан, 1941 йил 6 мартда Сурхондарё вилояти ташкил этилиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳақидага маълумот делоси илмий архивда сақланмоқда1.
Ушбу делода Сурхондарё вилояти ҳақида жуда муҳим маъ- лумотлар берилган. Жумладан, 1941 йилнинг бошига келиб ви- лоятнинг умумий майдони 20293 кв.км, аҳолиси эса 316 минг киши эканлиги кўрсатилган. Вилоят Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз, Шеробод, Шўрчи, Узун туманлари ва Термиз шаҳридан таркиб топган.
Вилоят аҳолисининг ўртача зичлиги ҳар 1 кв км га 15 кишини ташкил этиб, бу республика миқёсида энг паст кўрсаткич бўлган. Аҳолининг миллий таркиби 68,6 фоиз ўзбеклар, 17 фоиз тожиклар, 7,2 фоиз руслар ва бошқа миллатлардан иборат бўлган.
Вилоят маркази Термиз шаҳри бўлиб, аҳоли сони 11630 киши- дан иборат бўлган. Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин вилоятда 306 та мактаб (624 минг ўқувчи), 23 та кутубхона, 43 та клуб ва пионерлар саройи, 10 та болалар боғчаси, 2 болалар уйи мавжуд бўлган. Шунингдек, музейнинг 259-сонли илмий архиви- да сақланиб келган делода ҳам Иккинчи жаҳон уруши йилларига тааллуқли баъзи ҳужжатларни учратамиз2.

  1. Қаранг: Сурхандарьинский областной краеведческий музей. Научньгй архив. Инв № 404. 23 л.

  2. Қаранг: Парфёнов Г.В. Научно-исследовательская работа Сурхандарьинского об- ластного краеведческого музея за 10 лет (1933-1943 гг. К десятилетному юбилею музея). Термез, 1943. Научной архив Термезского Археологического музея. 7 л.


25




Масалап, ушбу « ип м\ «111111111 1933-1943 йиллардаги қисқача фаолия'1 и део кур<;н иш ,ш < < у п« 1.1 пи 1 фақат ушбу йилларга доир жамлашаи жула хлм ь м.п. г,м<>1 с.цм л дуч ксламиз. Жумладан,
ушбу маьлумо! иомада айтинишича, ўггап 1913-1943 йилларда му- юйда 9 1а мус1ақил жспсдиция 1 ашкил эт илгаи. 23 та узоқ муддат- лп сафарлар уюипирилгаи. Ьуидан гашқари, музсй ходимлари 5 та рсспублика на итгифоқ миқёсида гузилган архсологик экспедици- ялар таркибида ўз ходимлари билаи қагиашгаи. 1943 йилга келиб музсйдаги экспонатлар сони 66130 тага етганлиги кўрсатилган1.
Археология музейи илмий архивида сақланаётган ҳужжатлардан эса Иккинчи жаҳон уруши йилларида вилоят ўлкашунослик музейи- нинг фондларида ноёб терракоталар сони 11 та, грек-бақтрия даври- га мансуб сопол идишлар - 6 та, кичик архитектура бўлаклари - 5 та, суяк қуроллар - 21 та, нумизматика тангалари - 1351 та эканлиги кўрсатилган2.
1945 йил охирига келиб музейдаги экспонатлар сони 67655 тага етди. Шундан 5891 таси табиат бўлимига, 3069 таси социалистик қурилиш бўлимига, 135 таси тарих ва этнография бўлимига тегиш- ли бўлган3.
Музейнинг 1941-1945 йиллардаги илмий фаолияти, асосан, тош даври билан боғлиқ ёдгорликларни тадқиқ қилиш билан изоҳпанади. Масалан, музей 1940-1945 йиллар давомида Зараутсойга бир неча маротаба илмий экспедициялар уюштирди ва олинган натижалар билан республика илмий жамоатчилигини доимий равишда хабар- дор этиб турди. Булар асосида қисқа вақт ичида «Зараутсой» давлат комплекс қўриқхонаси ташкил этилди4.
Ушбу комплекс 5,5 минг га майдондан иборат қилиб белгилан- ган. Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг 1944 йил 29 октябрдаги қарорига асосан Зараутсой қоятош тасвир-


1 Фаёзов Р.Ф., Козловский В.А. Краткое описание Сурхандарьинского областного кра- еведческого музея. Дело №294. 14 л. С.1. Термиз Археология музейи илмий архиви фопди.


2 Қаранг: Парфёнов Г.В. Научно-исследовательская работа Сурхандарьинского об- ластного краеведческого музея за 10 лет (1933-1943 гг. К десятилетному юбилею музея) Термез, 1943. Научной архив Термезского Археологического музея. 8 л.


’ Фаёзов Р.Ф., Козловский В.А. Краткое описание Сурхандарьинского областного кра- еведческого музея. Дело №294. 14 л. С.1. Термиз Археология музейи илмий архиви.


4 Парфёнов Г.В. Сведения о музеях узбекской республики на 20 августа 1946. Термиз Археология музейи илмий архиви. Дело № 263.


26




лари тарихий ёдгорлиги давлат комплекс қўриқхонаси деб эълон қилинди ва унинг атрофида жойлашган 5,5 минг гектар майдон ви- лоят ўлкашунослик музейининг ихтиёрига топширилди'.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларида музей илмий хо- димлари Эски Термиз, Айритом, пайғамбар ороли, Қоракамар ва собиқ СССР ҳуцудида ўзининг баландлиги жиҳатидан ягона ҳисоблан- ган Зурмала ступаси атрофида илмий тадқиқот ишларини ўтказдилар.
Музейда эса «Зараутсой» номли махсус зал очилди ва ушбу ёд- горлик ҳақида кўплаб илмий мақолалар ёзилди. Қоятош тасвирла- ридан олинган нусхалар Москванинг Антропология, Дарвин, Тасви- рий санъат, Тарих ва биология музейларида ҳам махсус кўргазмалар орқали намойиш этилди1 2.
Музей ходимларининг тинимсиз ўтказган археологик қидирув ишлари самарасиз кетмади. Собиқ СССР Фанлар академияси Бутуниттифоқ археологик кенгаши Сурхондарё вилоятида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мунтазам равишда фаоли- ят юритувчи Тохаристон археологик экспедициясини Г.В.Парфёнов бошчилигида тузиш ҳақида қарор қабул қилди3.
Вилоят ўлкашунослик музейи Иккинчи жаҳон урушидан
кейинги йилларда (1946-1991 йй.)

Республикамиз мустақилликка эришгач, Тохаристон архео- логик экспедицияси Э.В.Ртвеладзе бошчилигида ўз фаолиятини муваффақиятли тарзда давом эттирмоқда.
1947-1948 йилларга келиб музейнинг экспозиция ва хизмат хо- налари анча кенгайди. Масалан, 1947 йилда музейда 15 та намойиш зали ва 17 та хизмат хоналари бор эди. Шунингдек, 3 хонадан иборат фонд захирахонаси, кутубхона ва қироатхона, устахона ва хўжалик хоналари мавжуд эди. Музейнинг шаҳардаги Деҳқон кўчаси 17-уйДа жойлашган умумий майдони 131,8 м кв дан иборат 5 та хонадон учун ажратилган ётоқхонаси ҳам бор эди.


1948 йил 1 октябрь ҳолатига кўра музейда 25 кишидан иборат
1 Отчёт о работе музея за 1948 г. (с 1.1- по 1 .IX 48 г.). Дело № 406. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди. 2-бет.

- Рогинская А. Зараутсай. (Записки художника). М., 1950. С.53.


1 Парфёнов Г.В. Сведения о музеях узбекской республики на 20 августа 1946. Дело


№263. С.З. Термиз Археология музейи илмий архиви.


27


штат бирлиги мавжуд бўлиб1, музейнинг махсус ҳисобидан 3 та штат очилган.


1948 йилда музей ходимлари томонидан ўтказган илмий тадқиқот ишлари ниҳоятда сермаҳсул бўлди. Чунки эндиликда музей илмий ходимлари қўшни Тожикистон Республикаси олимлари билан ил- мий ҳамкорликни йўлга қўйдилар. Масалан, Тожикистон тарихий ўлкашунослик музейи билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музсйи ўртасида шартнома тузилади. Ушбу шартно- ма Ўзбскисгон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих, Архе- опогия иа Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институтларининг қўшма |'пп п 11111ПИда кўриб чиқилиб, 1945 йил 5 августда 54-сонли Фанлар ак.|дсмия1 инипг қарори билан тасдиқланган эди2.
Ушбу қарор асосида 1948 йилнинг май ойида Ўзбекистон ССР <1»А Ўзбек-3арафпюн экспедицияси бошлиғи В.А.Шишкин ва архе- олог Я.Ғуломов ҳамда Сурхондарё музейи директори Г.В.Парфёнов ипп ирокида ўтказилган кенгашда Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи ва Тожикистон Давлат тарихий ўлкашунослик музейи хо- димларидан иборат гуруҳни бирлаштириб, ЎзССР ФА Ўзбек- Зарафшон экспедициясини Тохаристон отряди этиб тайинлашга қарор қилинди.
Тохаристон отрядини тузишдан асосий мақсад Ўзбекистон Ўзбек-Зарафшон ва Тожикистондаги профессор А.Ю.Якубовский бошчилигида музей фаолиятини ягона мақсад йўлида бирлашти- риш ва мувофиқлаштириш эди. Шу тариқа, 1948 йилда ЎзССР ФА Тарих ва археология институтининг қарорига кўра Ўзбек-Зарафшон экспедицияси таркибида Г.В.Парфёнов бошчилигида Тохаристон отряди тузилди.
Ушбу отряднинг илмий салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида Тарих ва археология институтининг кичик илмий ходи- ми, иқтидорли қадимшунос олим Л.Альбаум Термизга юборилди.
Тохаристон отрядининг асосий вазифаси Сталинобод шаҳридан то Қуйи Панжгача, ундан Тахта Кубадгача, ундан Бешкент, Ай- вадж, Шаҳритуз ва яна Сталинободгача бўлган масофадаги тарихий


1 Отчёт о работе музея за 1948 г. Дело № 406. С. I. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


2 Ўша манба. 3-бет.


28




ёдгорликларни ўрганиш эди. Ушбу отряд юзага келган бир қанча муаммолар туфайли илмий сафарини ўз вақтида бошлай олмади. Фақат 1948 йилнинг 15 июлидан Сталинобод-Шаҳритуз-Чашма-Соя булоқ-Шаҳритуз-Айвадж-Қушхўр Мулла-Хотинработ-Хўжа Гул- сувар (Бургут тепалиги)-Айритом-Термиз йўналиши бўйича йўлга чиқилди. Экспедиция 1948 йилнинг 4 августидаўз ишини якунлади.
Узбек-Зарафшон комплекс экспедициясининг Тохаристон отряди салмоқли илмий натижаларга эришди. Энг аввало, Кофирниҳон ва Амударёнинг ўнг қирғоқлари бўйлаб тўқай ва қумликларнинг таби- ий ландшафти ўрганиб чиқилди. Кофирниҳон ва Амударё дарёлари бўйлаб тўқай ўсимликлари деярли бир хил эканлиги ҳисобга оли- ниб, бошқа жойларни ўрганиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топил- ди. Амалга оширилган ишлар натижасида дарёлар бўйида ўсувчи ўсимликларнинг 43 туридан иборат гербарийлар тўпланди.
Шунингдек, ўрганилган ҳудудда Шаҳритуздаги Чашма қишлоғи тарихий жиҳатдан илмий аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. Экспе- диция аъзоларининг фикрича, айнан шу ердан Буюк ипак йўлининг савдо карвонлари ўтган. Тохаристон отряди амалга оширган энг муҳим илмий ишларидан бири Амударё ва Кофирниҳон ўнг қирғоғи соҳилидаги тош даврига мансуб 17 та ибтидоий одамларнинг манзилгоҳларини аниқлашдан иборат бўлди, деб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, Амударё бўйлаб грек-бақтрия маданиятига мансуб Тах- та Кубадда, Қушхўр Мулла, Айвадж, Бешкент, Чашма, Хотинработ, Хўжа Гулсувар сингари ёдгорликлар ҳам ўрганилди. Тахта Кубадда ва Чашма қишлоқларида мергелий оҳаги олинадиган каръерлар бор- лиги ҳамда устахоналар фаолият кўрсатганлиги аниқланди.
1948 йилда музейнинг оммавий-сиёсий ишлари фаолиятида ҳам бир оз жонланиш кузатилган. Жумладан, 1948 йилнинг 1 январидан 1 октябрига қадар музейга 9894 та томошабин ташриф буюрган. Тур- ли мавзуларда 17 та экскурсия ўтказилган. Шунингдек, музейнинг илмий ходимлари томонидан, асосан, шаҳар мактабларидаги 8765 нафар ўқувчига турли мавзуларда маърузалар ўқилган, қизиқарли суҳбат ва учрашувлар ўтказилган. Музей ходимлари томонидан 2 та агитмашина ташкил этилиб, вилоятнинг Термиз, Жарқўрғон, Шеро- бод, Шўрчи туманларидаги 13 та колхоз меҳнаткашлари билан учра- шувлар ташкил этилган. Ушбу учрашувларда 3255 нафар қишлоқ


29




29373 нафар томошабин бориб кўрди. 1950 йилда ўлкашунослик музсйининг бюджетдаги штатлари сони 28 та, махсус ҳисоб рақамидаги штатлар сони 2 та, жами 30 штат бирлигини ташкил 1гди. Музсйнинг умумий майдони 1803 кв м бўлиб, шундан экспо- шция заллари 497,8 кв м ни ташкил этди.
1950 йилнинг 15 майидан 1 июнигача Жарқўрғон туманида архе- ологик изланишлар олиб борилди.
Музей Республика ФА илмий ходими археолог Л.И.Альбаум би- лан Ангор ҳудудига кирувчи тарихий обидаларни ўрганиш бўйича мсҳнат шартномасини тузди ва қазишмалар чоғида топилган мингга яқин сопол буюмлар музей фондига қабул қилиб олинди.
Умуман, 1950 йил мобайнида музей фондига жами 1991 та экс- понат қабул қилинди.

  1. йилда музейнинг илмий ходимлари Республика ФА томо- нидан ўтказилган археологик экспедициялар фаолиятида иштирок этдилар. Жумладан, ФА археологик экспедициясининг раҳбари Л.И.Альбаум бошчилигидаги гурухда музейнинг илмий ходимла- ридан В.А.Козловский ва В.Н.Жуковлар фаол қатнашиб, Сурхон- дарёсининг ўнг ва чап қирғоғи бўйлаб жойлашган тарихий ёдгор- ликларни, Зартепа қўрғонини ҳамда Каттақумнинг қумликларини ўрганишда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Айниқса, Зартепада ўтказилган археологик тадқиқотлар ўзининг самарали натижала- рини берди. Энг аввало, ёдгорлик грек-бақтрия даври маданиятига мансуб эканлиги аниқланди. Қазув ишлари давомида ёдгорликдан 523 та архитектура бўлаклари ва сопол буюмлар топилди. Топил- ган ашёлар Республика ФА нинг Тарих ва археология институтига ўрганиш учун юборилиб, кейинчалик музей фондига топширилди.

  2. йил 23 октябрдан 10 декабргача Республика ФА нинг ан- тропологик экспедицияси вилоят туманларида вилоят аҳолисининг ирқий ва этник таркибини ўрганиш мақсадида ўтказган тад- қиқотларида музей илмий ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Вилоятнинг Узун, Сариосиё, Денов, Термиз туманлари ўрганил- ди. Аҳолининг этник таркибини илмий жиҳатдан ўрганиш орқали вилоят ҳудудида, асосан, Қўнғирот ўзбек қабиласи аҳолининг асосий қисмини ташкил этиши, шунингдек, юз, қатағон, манғит, дўрман, қўштамғали, турк - калтатой, турк-барлос сингари кўплаб


36




туркий қабилалар вилоят ҳудудида истиқомат қилиши аниқланди. Шунингдек, вилоятнинг Термиз тумани ҳудудида туркман милла- тига мансуб така, эрсари, тожикларнинг ҳардури ва афғон уруғлари яшаши аниқланди.
Музей илмий ходими Ф.Н.Жуков томонидан «Зараутсой»да ил- мий кузатув ишлари олиб борилди. Зараутсойда 13 та ғор бўлиб, унда: №1-198 та, №2-14 та, №3-6 та, №4-7 та, №5-5 та, №6-13 та, №7-99 та, №8-9 та, №9-4 та, № 10-6 та, №11-6 та, № 12-4 та, № 13-3 та жами 374 та қоятош тасвирлар борлиги қайд қилинди. Шунингдек, Зараутсойдаги ёзувлар мавжуд бўлган ғорлардан 23 та тоғ жинс- ларидан намуналар 20 см дан тортиб то 1 м 40 см чуқурликкача олинди1.
1951 йилда музейга 25436 нафар томошабин ташриф буюрди. Шундан 5206 кишига 162 та экскурсия ташкил этилди.
1951 йил мобайнида музей фондларига 3106 та янги экспонатлар келиб қўшилди.
Агар 1951 йилнинг бошида мавжуд экспонатлар сони 83488 та бўлса, йил охирига келиб 86594 тага етди. Музей кутубхонасидаги китоблар сони 13527 тани ташкил этди. Музейда ишлаётган ходим- лар сони 30 кишидан иборат бўлиб, шундан 2 таси (кассир ва назо- ратчи) махсус ҳисоб рақамида ҳисобда турар эди.
1953 йилдан бошлаб музейнинг илмий йиғилишлари тасдиқланган режа асосида ўтказила бошланди. Унда, асосан, му- зейнинг илмий тадқиқот ишларига тааллуқли масалалар муҳокама этилар эди. Бу музейнинг илмий салоҳияти тобора ошиб бораётган- лигини кўрсатувчи нишона эди2.
1953 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Маданият иш- лари вазирлигининг «Республикадаги музейлар изйи тўғрисида»ги 28-сонли буйруғи қабул қилинди. Бу ҳам республика музейлари ҳаётида муҳим босқич бўлди. Ушбу буйруқ асосида музейда тад- бирлар режаси ишлаб чиқилди.
1953 йилда музей ташкилий жиҳатдан қуйидаги бўлимлардаи иборат бўлган: табиат, инқилобга қадар тарих бўлими, шўролар дав- ри бўлими.


1 План и отчстьт о работе Сурхандарьинского областного музея за 1951 г. Дело № 409. С.16. Термиз Археология музейи илмий архиви.


2 Ўша манба. 20-бет.


37




Бундан ташқари фонд бўлими, илмий маълумотлар кутубхонаси, илмий архив, фотолаборатория, бадиий муляж устахонаси, мактаб ўлкашунослик хонаси каби тузилмалар мавжуд эди.
1953 йилда музей илмий ходимларидан В.А.Козловский ва бўлим мудири Т.Н.Царевскаялар Л.И.Альбаум гуруҳи таркибида Болалик- гспа ва Зартепа ёдгорликларини ўрганишда иштирок этдилар.
1953 йил давомида музейга 27969 нафар томошабин ташриф бу- юрди. Шундан 6847 нафар томошабинга 277 та экскурсия ташкил этилди. 1953 йилнинг охирига келиб музейдаги мавжуд экспонат- ларнинг умумий сони 88577 тага етди. Шундан 4171 таси музей- нинг асосий фонди ҳисобида эди1.
1957-1959 йилда музей илмий ходимлари томонидан воҳа халқининг тарихи ва урф-одатларини ўзида ифода этувчи буюмларни аҳолидан йиғиб олиш мақсадида вилоятимизнинг Денов, Шўрчи, Са- риосиё туманларидан XIX аср охири - XX аср бошларидаги Денов ва Шеробод бекликларидаги деҳқонларнинг ҳаёти ҳақидаги қимматли маълумотларни тўпладилар. Музей ходимлари 2 гуруҳга бўлиниб фа- олият кўрсатдилар. 1-гуруҳга музей директори Р.Фаёзов раҳбарлик қилди. Ушбу экспедицияда, шунингдек, музейнинг илмий ходимла- ридан М.М.Зокирова, Бовкун, Бердиев, сураткаш Бобоевлар бор эди. Шеробод экспедициясида эса Симонова (раҳбари), В.А.Козловский, Мережин ва Очиловлар бор эди2. Ҳар бир экспедиция 10-15 кунлик муддат билан 3 йил мобайнида воҳа ҳудудида фаолият кўрсатдилар.
Экспедициялар давомида тарихий обидалар суратга олинди. XIX аср охири - XX аср бошларида Денов беклигига қарашли Ам- барсой қишлоғининг ер-мулкликлари харитаси тузилди.
Музей фондлари эса 59 та янги ва ноёб экспонатлар билан бойи- тилди. Масалан, ҳозирги кунда вилоят ўлкашунослик музейининг этнография фондида сақланаётган мой жувоз, ип йигириш учун мўлжалланган ҳунармандчилик чархи, Денов беклигининг Остона қишлоғида сув солиш учун ишлатилган меш идиш, солиқ тўплаш учун фойдаланилган амалдорнинг ёғочдан қилинган муҳри ва бошқа қимматбаҳо ашёлар шулар жумласидандир.


1 План и отчёть! о работе Сурхандарьинского областного музея за 1953 г. Дело № 413. С.86. Термиз Археология музейи илмий архиви.


2 Зокирова М.М. Собирательская работа Сурхандарьинского областного краевед- ческого музея. Дело №486. С.П Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


38 >




Айниқса, Қумқўрғон туманининг собиқ «Комсомол 30 йиллиги» совхозининг ишчиси, фидойи ўлкашунос Тўраев томонидан 1957 йилда музей фондига 284 дона мис тангалар хазинаси, сирланган сополдан тайёрланган 32 донадан иборат шахмат хоналарининг тўлиқ мажмуаси, бронза ойна ва XVI асрга тааллуқли 2 дона буюм- лар музей фондини анча бойитди1.
Темурийлар даврига мансуб шахмат доналари ҳозирги кунда Термиз Археология музейининг «Амир Тсмур ва темурийлар даври маданияти» номли кўргазмалар залида намойиш этиб келинмокда. 1960 йилга келиб музей ҳаётида ўзгаришлар рўй берди. Маълумки, 1945 йилдан музей республика аҳамиятидаги музейга айланиб, та- рихий ўлкашунослик музейи деб атаб келинмоқда эди.
1946 йилда музейда, асосан, табиат, инқилобга қадар тарих бўлими ва социалистик қурилиш бўлимлари бор эди. 1961 йил 1 ян- вардан эса 5 та бўлим: эволюция, табиат, инқилобга қадар тарих, шўролар даври тарихи, амалий санъат бўлимлари фаолият кўрсата бошлайди.
1961 йилнинг 1 январига келиб музей фондларида ҳам струк- туравий ўзгаришлар рўй берди. Экспонатлар асосий ва илмий ёр- дамчи фондларга ажратилди. Асосий фондларга 21546 та ва илмий ёрдамчи фондга 18797 та экспонатлар рўйхатга олинади2. Қолган экспонатлар эса коллекциялар фондига ўтказилди.
1963 йил 1 январдан Узбекистон маданият ишлари вазирлиги- нинг қарорига кўра музейнинг мавжуд 24 та штатидан 7 та штат бирлиги қисқартирилди3. Энг ачинарлиси шунда эдики, директор- нинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 3 нафар илмий ходим, Зара- утсой қўриқхонаси илмий-техник ходими, фотолаборатория мудири сингари муҳим штатлар қисқартирилди. Оқибатда музейнинг архе- ологик қазув ишларидаги фаоллиги ҳам сустлашиб кетди.
Лекин шунга қарамай, музейнинг илмий ходимлари В.А.Козловский ва Т.Г.Салиховалар Тарих ва археология институ- ти археологик экспедицияси таркибида Ангор туманидаги VI-VII


1 Ўша жойда.


2 Фаязов Р., Козловский В. Справка о Сурхандарьинском областном историко-крае- ведческом музее. Дсло №523. 9 л. Термиз Археология музейи илмий архиви.


3 План и отчётм о работе музея за 1962 г. Дело №526. С.16. Термиз Археология музейи илмий архиви.


39




асрларга мансуб Зангтепа қалъасидаги археологик қазув ишларида иштирок этдилар.

  1. йилнинг 1 январига келиб музей фондларидаги экспонатлар сони 43455 тани ташкил этиб, шундан асосий фондда - 24500 та, жумладан, дублет экспонатлар - 2528 та қўшимча фондларда - 19076 та, шу жумладан, дублет экспонатлар - 2750 тани ташкил этган.

Ҳисоботда коллекциялар фондидаги экспонатлар сони кўрсатилмаган. 1962 йил ҳисобидан музей фондига 623 та экспонат қўшилди. 1964 йилнинг 1 июнига келиб музей фондидаги экспонат- лар сони 44197 тага етди. Шундан 24752 таси асосий фондда, 19445 таси илмий ёрдамчи фондда сақланган. Музейнинг 5 та бўлимдан иборат кўргазма залларида жами бўлиб 2489 та экспонат намойиш этилган.

  1. йилнинг иккинчи ярмида музейга 25705 нафар томошабин ташриф буюриб, шундан 10998 нафари катта ёшлилар, 14707 нафа- ри болалар, 7381 нафари аёллар эди1. 1964 йилнинг охирига келиб эса экспонатлар умумий сони 44636 тага, томошабинлар сони эса 43684 нафарга етган. Шундан аёллар 12863 нафарни, катта ёшлилар 22069 нафарни, болалар 21615 нафарни ташкил этган2.

Музейнинг 1968 йил учун ҳисоботида музей биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги туфайли, янги бино қуриш зарурлиги ма- саласи яна кўтарилди. Музей биноси деярли ҳар йили жорий таъ- мирлашдан чиқарилаётган бўлса-да, бино деворлари дарз кетиб, поли, томи яроқсиз бўлиб, дераза ва эшиклари тобора ўз сифатини йўқотаётган эди.
1968 йил 9 июлда Норали Боймуродов номидаги мемориал музей иши ва унга раҳбар тайинлаш юзасидан колхоз правлениеси мажли- сида 13-сонли қарор қабул қилинди3.
Музей ходимлари ҳам Жарқўрғон туманида вилоятимиз аграр ҳаёти тарихида ёрқин из қолдирган Норали Боймуродов мемориал музейини яратишда фаол қатнашдилар. Музей директори Р.Фаёзов

  1. План работм Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1964 г. Дело №524. 1964. г.Термез. 37 л. С.9. Термиз Археология музейи илмий архиви фоиди.

  2. План работьг Сурхандарьинского областного красведческого музея за 1964 г. Термез, 1964. Дело №524. 13 л. С.9. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.

  3. Симонова В.С. Мемориальний музей Норали Боймуродова. Тематическая структу- ра. Перечень основнмх тематических комплексов. Тематико-экспозиционимй план. Дело № 618. 44 л. С.44. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


40




ва тарих бўлими мудири В.С.Симонова ушбу музей экспозици- ясини яратиш билан боғлиқ 5 марта хизмат сафарида бўлдилар. Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди М.С.Истомин муаллифлигида 3,5 босма табоқдан иборат Норали Боймуродов хўжалиги тарихи- га бағишланган рисола нашр этилди. Шу муносабат билан Сурхон воҳаси пахтакорларининг яқин дўсти, қишлоқ хўжалиги ва пахтачи- лик соҳасида етакчи олим М.С.Истомин ҳақида қисқача маълумот берамиз1.
М.Истомин 1906 йил декабрь ойида Кронштадт шаҳрида, ден- гизчи оиласида дунёга келган. Отаси, дастлаб Кронштадт матрос- лар мактабида савод олган. У рус-япон урушида қатнашган ва 2-Георгий крести билан такдирланган. 1917 йил инқилобидан сўнг Мурманск ҳарбий портида бошлиқ бўлган ва ўша ерда вафот этган. Онаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида вафот этган.
М.Истомин қишлоқ мактабида икки йилгина ўқиди. Сўнгра ўқишни давом эттиришнинг иложи бўлмагач, 15 ёшида Архан- гельск денгиз портида матрос бўлиб ишлади. У шу ерда тарозибон, экспедитор ва юк ташувчи бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, Мур- манск темир йўлида ҳам ишлади. М.Истомин иш ахтариб, 1927 йил- да Самарқанд шаҳрига келди. Шу ерда ўрта маълумот олиб, кечки фабрикада ўқишни давом эттирди. 1930 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ўқишга кирди. Талабалик йилларида диплом амалиётини Шеробод районида ўтказди. У 1934 йилда институтни тугатди. Шундан сўнг у Шеробод район МТС участкаси агрономи, МТС бош инженери вазифаларида ишлади.
М.Истомин Шеробод районида биринчи бўлиб серҳосил ингич- ка толали пахта етиштирди. Бу хизмати учун у 1938 йилда «Меҳнат илғори» медали билан тақдирланди.
У 1934йилдан 1941 йилгача Шеробод районида Миср пахтасини экиш нормасини, пахтанинг ер ва сувга реакциясининг янги усули- ни аниқлади. М.Истомин Миср пахтасини ўстиришни деҳқонларга ўргатди ва унинг самарадорлигини Сурхондарё вилояти шароитида аниқлаб берди. У ингичка толали пахта етиштиришда Ангор, Тер- миз, Гагарин, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи районларида кўплаб тажрибалар ўтказди.


1 Истомин М.С. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди. 1980.


41




М.Истомин 1941 йилнинг сентябрида Сурхондарё вилоят ер бўлими бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. У 1950 йил- да СоюзНИХИнинг аспирантурасшдсиртдан ўқишга кирди ва 1954 йилда «Сурхондарё вилояти шароитида ингичка толали пах- га етиштириш агротехникаси» мавзуида номзодлик диссертаци- ясини ҳимоя қилди. Бу илмий иш областда ингичка толали пахта навлари етиштиришнинг биринчи ютуғи эди. М.Истоминнинг диссертация ишида Сурхондарё вилояти шароитида ингичка то- лали пахта етиштириш агротехникасига оид маълумотлар аниқ кўрсатилган.
М.Истомин 1956-1959 йилларда Ўзбекистон вилоят қўми- тасининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасида ишлади. 1959 йилдан 1961 йилгача Сурхондарё областидаги СоюзНИХИ- нинг зонал тажриба етанцияси директори лавозимида ишлади.
1961-1962 йилларда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, 1964 йилгача Ўзбекистон вилоят қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими мудири вазифаларида ишлади. 1964 йилда соғлиги ёмонлашгани сабабли СоюзНИХИнинг тажриба станциясига ишга ўтказилди. 1964-1969 йилларда тажриба станциясида илмий котиб, 1969 йилдан умрининг охиригача Сурхондарё вилоят тажриба стан- цияси бошлиғи вазифаларида ишлади.
М.Истомин ингичка толали пахта навини яхшилаш, унинг ҳосилдорлигини ошириш, турли хил касалликларга чидамли навлар- ни яратиш устида тинмай изланиб, бир қатор муваффақиятларни қўлга киритди.
М.Истомин А.Валиулин билан ҳамкорликда 1960-1966 йилларда касалликларга чидамли, тезпишар навларни яратди ва унинг агро- техникасини ишлаб чиқди. Шунингдек, М.Истомин, А.Рахмонов билан бирга ер қазиш ва унинг захини қочириш, Р.А.Очилдиев, М.И.Камолиддинов ва Полупановлар билан вилоятимиз шароити- да етиштириладиган ингичка толали пахта бўйича бир қатор ишлар олиб борди.
М.Истомин ўз фаолияти давомида 80 дан ортиқ илмий асарлар, бир қатор мақолалар нашр эттирди. Унинг илмий ишлари Самарқанд, Тошкент университетлари илмий тўпламларида, республика ва собиқ совет энциклопедияларида чоп этилган.


42




М.С.Истоминнинг хизматлари давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, у бир қатор орден ва медаллар билан тавдирланди ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном фахрий унвонига сазовор бўлди.
Сурхондарё пахтачилик илмининг етакчи олими, пахтакор- деҳқонларнинг самимий дўсти, ажойиб инсон М.С.Истомин 1980 йилда вафот этди. Унинг номини абадийлаштириш учун Термиз шаҳридаги кўчалардан бирига, вилоят тажриба станциясига Миха- ил Сергеевич Истомин номи берилди.
Жанубий Сурхон сув омбори барпо этилиши муносабати билан бўлажак сув омбори ҳавзасида жойлашган, сув тагида қолиб кетиш хавфи бўлган Мунчоқтепа, Яхшибойтепа, Қоровултепа ва Чаёнте- паларда қазишма ишлари олиб борилди. 1968-1973 йилларда музей ходимлари Археология институтининг Л.И.Альбаум бошчилигида- ги гуруҳи билан ҳамкорликда Эски Термизнинг буддавийлик ибо- датхоналаридан бири бўлган Фаёзтепани тўлиқ қазиб ўргандилар.
1968 йилда Термиз туманидаги Куйбишев номли мактабнинг та- рих ўқитувчиси Камолитдинова музей фондига Х1У-ХУ асрларга оид темурийлар тангаларини, Рябов, Усманов, Сирожиддиновлар- дан иборат земснаряд ишчилари эса 94 та ноёб тангаларни топшир- дилар. Тангалар орасида Антиох, Гелиокл, Васудева-1, Васудева-П сингари грек-бақтрия ва кушон даври тангалари бор эди.
1968 йилда Л.И.Альбаум томонидан собиқ Гагарин туманидаги Кучуктепа ёдгорлигида археологик қазув ишлари ўтказилиб, бронза даврига мансуб 11 та ашёвий буюмлар (тош пичоқлар, тош болта, бронза пичоқлар, бронзадан қилинган найза учлари, сопол буюм- лар) музей фондига топширилди. Ангор туманидаги мил. 1-УП аср- ларга мансуб Зартепа ва Хайрабодтепа ёдгорликларидан ҳаммаси бўлиб 79 та терракотик ҳайкалчалар топилиб, музей фондлари бойитилди1.
Айниқса, музей ходимларининг Ўзбекистон ФА Тарих ва ар- хеология институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Л.И.Альбаум бошчилигидаги гуруҳ таркибида Фаёзтепа буддавий- лик ибодатхонасини очишда қатнашганлиги катта аҳамиятга эга эди.


1 Отчёт о работе Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1968 г. Дело № 601. 34 л. Термиз Археология музейи илмий архиви.


43




Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонасининг тасодифан аниқлани- ш и Тсрмиз тумани Намуна колхозининг чўпони А.Бекнаев номи билан боғлиқ. 1968 йил 21 сентябрда А.Бекнаев Эски Термиздан унча узоқ бўлмаган қумликлар орасидан оқтошдан ишланган инсон қисфаси тасвирланган ҳайкал топиб олади ва музейга топширади. Топилган ҳайкалча ҳақида музей директори Р.Фаёзов ўша куниёқ телефон орқали Л.И.Альбаумга хабар қилади. Тезлик билан ушбу ёдгорликда қазув ишлари бошлашга тайёргарлик кўрила бошланади.
Душанбе шаҳрида кушонлар даври маданиятини ўрганишга бағишланган Халқаро симпозиум якунланиши билан Л.И.Альбаум, В.А.Козловский, Р.Ф.Фаёзов ва Ф.А.Заславскийлардан иборат гуруҳ 1968 йил 12 октябрдан бошлаб Фаёзтепада археологик қазув ишла- рини бошлаб юборди.
Фаёзтепа археологик ёдгорлигини ўрганиш жараёнида археолог олимларга илмий ва ташкилий муаммоларни ҳал этишда яқиндан ёрдам бергани, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб- қувватлаб тургани учун янги очилган ёдгорликка Раҳмат Фаёзов- нинг отаси номи берилиб, «Фаёзтепа» деб атала бошланди.
Фаёзтепа Термиздан шимоли-ғарб томонда 14 км узоқликда жойлашган. Фаёзтепада ўтказилган илк қазув ишлари бу жой олам- шумул аҳамиятга эга тарихий ёдгорлик эканлигини кўрсатди. Даст- лаб, 5,3x3,8 м дан иборат хона очилди. Ушбу хонадан кўплаб сопол буюмлар, сопол идишлар ва терракотик ҳайкалчалар, ҳатто, кушон ёзуви битилган сопол парчаси топилди1.
Шунингдек, ибодатхонада ступа очиб ўрганилди. Ступа бошқа ибодатхоналардан фарқли равишда ибодатхона ҳовлисининг мар- казида эмас, балки унинг ташқарисида, муқаддас саждагоҳ билан параллел чизикда жойлашган. Кейинги йилларда ўтказилган ар- хеологик қазув ишлари натижасида улар ўзаро ҳовли майдони- ни кесиб ўтган ғишт ва мергелий тоши тўшалган йўлакча билан боғланганлиги аниқланди.
1969 йилда ўтказилган қазилма ишлари натижасида ибодатхо- нанинг ғарбий томонидаги йўлакдан кушонлар даврига мансуб Ге- лиокл тангаси, Канишка тангалари, узунлиги 8 см дан 12 см гача


1 Козловский В.А. Археологический памятник Фаязтепе. Дело № 710. С.5. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


44




бўлган чироқдонлар, қизил рангли айлана сопол идишлар, баланд- лиги 25 см бўлган кўза топилган. 1969 йилда ибодатхонанинг 15 та хонаси очилиб, энг сўнгги хонасидан VIII асрга оид 250 та кумуш тангалар хазинаси топилган.
Ҳозирги кунда Термиз Археология музейи фондида сақланаётган ва томошабинларга намойиш этилаётган ганчдан ишланган будда- нинг бош қисми жуда ноёб топилма ҳисобланади. Чунки унда тас- вирланган будданинг қоп-қора сочи ва фусункор чеҳраси кушон даври ёдгорликларида биринчи маротаба учрамокда. Айниқса, Фа- ёзтепадан яхлит мергелий тошдан ясалган триаданинг топилиши чинакам жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлди. Триада марказида ипак мантияга ўралган будданинг арка ва муқаддас бодхи дарахти ости- да ўтиргани, будданинг икки ёнида тик турган роҳиблар эса унга илтижо қилиб турган ҳолати тасвирланган. Ушбу экспонат ҳозирги кунда Тошкентдаги Марказий Давлат музейида сақланмоқда. Унинг айнан ўша ўлчамдаги нусхаси Термиз Археология музейининг Фа- ёзтепа музейи филиалида намойиш этиб келинмокда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2007 йил 23 апрелдаги 65-сонли қарорига асосан Фаёзтепа буддавийлик ибодатхона маж- муаси ҳамда унда ташкил этилган буддавийлик тарихи ва мадани- ятини ўрганиш маркази биноси Термиз Археология музейи балан- сига ўтказилди. 2007 йилнинг сентябридан бошлаб Фаёзтепа будда- вийлик ибодатхонаси мажмуаси Термиз Археология музейи фили- али сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1970 йилда музей илмий ходимлари Фаёзтепа археологик ёдгорлигини, шунингдек, Денов, Шеробод, Бойсун туманларида жойлашган тарихий ёдгорликларни ўрганишни давом эттирдилар.
70-йилларда музей ходимлари томонидан Сариосиё туманида- ги Биттепа ва Эски Термиздаги Қўрғон ёки Кўшк деб номланган ёдгорликлар тўлиқ қазиб ўрганилди. Қазишмалар натижасида илк ўрта асрлар Тохаристон халқларига хос дафн маросимлари ва бу ўлкада истиқомат қилган одамларнинг ташқи қиёфасини белгилаш- да муҳим манбаларга эга бўлинди.
1973 йил 1 августда В.А.Козловский бошчилигидаги музей экс- педицияси Эски Термиз қалъасида стратеграфик шурф қазиш иш- ларини бошлади. Бир ойлик қазиш ишлари натижасида қалъанинг


45




10 мстрлик девори 4 метр чуқурликда қазиб ўрганилди. Кўплаб сопол идишлар, терракоталар ва тангалар топилиб, музей фон- дига топширилди. Бироқ, музейнинг етакчи қадимшунос олими В.А.Козловскийнинг тез-тез хасталаниб туриши режада белги- ланган тадқиқот ишларини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, 1971 йил 18 августдан 1 ноябр- га қадар В.А.Козловский Археология институтининг катта илмий ходими Л.И.Альбаум билан биргаликда Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонасида ўтказилган археологик қазув ишларида фаол қатнашиб, ибодатхонанинг 18 та хонаси тўлиқ очиб ўрганилди. 8 та хонанинг ичида одамлар кўмилганлиги аниқланди. Утказилган тадқиқотларда баъзи бир муҳим илмий хулосаларга келинди. Жумладан, милодий V асрда эфталийлар ҳужумидан кейин ибо- датхона ўз фаолиятини тўхтатди ва унинг баъзи бир хоналаридан дахмалар сифатида фойдаланила бошланди. Хоналарда очилган 26 та қабрларнинг жасад суякларининг кўпчилиги қўлларида қаттиқ қисиб ушланган танга, аёлларнинг бўйин қисмида эса қимматбаҳо тақинчоқлар, кўкрак устига эса бронзадан ишланган ойна қўйилган ҳолатда топилди.
Ибодатхонанинг жанубий ва ғарбий деворларида эса эркак ва аёлларнинг расмлари топилди. Афтидан, улар буддага сажда қилаётган кишилар бўлиши керак. Шунингдек, III асрга мансуб буд- данинг мойбўёқда ишланган ягона деворий расми топилди. 1971 йилда биринчи мартда Фаёзтепадаги археологик қазув ишлари ва айрим ноёб буюмлар ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан тасвирга олинди1.
1971 йил 31 декабрь ҳолатига кўра музейда 48798 та экспонат бўлиб, шундан асосий фондда - 22833, ёрдамчи фондда - 16928, негатив фондда - 12802 таси мавжуд. Йил давомида музейга 537 та экспонат келиб қўшилган.
1971 йилда музейга 60502 нафар томошабин ташриф буюриб, шундан 23698 нафарини катта ёшдагилар ва 26803 нафарини мак- таб ўқувчилари ташкил этган2.


1 Отчёт о работе Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1971 г. Дело № 643.С.9.


2 Отчёт о работе Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1973 г. Тер- мез. 32 л. С.10. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


46




1973 йилда В.А.Козловский бошчилигида музейнинг илмий хо- димлари Кўҳна Термиз ҳудудида жойлашган қалъада археологик қазув ишларини олиб бордилар. Қалъа остидан узунлиги 9 м, ба- ландлиги 1,64 м, эни 1,10 м келадиган 40° бурчак остида Амударёга қараб қазилган ер ости йўлаги топилди. Ер ости йўлаги 9 м дан кейин тўхтаб қолган. Бунга сабаб ер ости қатламининг ниҳоятда қаттиқлиги бўлса керак. Кейинчалик ушбу ғор дафина сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин. Шунингдек, катта ўзбек тракти йўли бўйида жойлашган ва Чингизхон қўшинлари ҳужуми туфайли харобага айланган Х1-ХШ асрларга мансуб Эски Термиз шаҳрининг мудофаа деворлари, Х-ХШ асрларга оид сопол буюмлар пишири- ладиган ўчоқ, эски қабристон ўрганилди.
1973 йилда ўтказилган археологик қазув ишлари натижасида, шунингдек, маҳаллий аҳолидан олинган экспонатлар ҳисобига му- зей фонди 2363 та ашёлар билан бойитилди.
1973 йилнинг 31 декабрига келиб музей фондларидаги экспо- натларнинг сони 53282 тага етди. Шундан асосий фондда- 31021, илмий ёрдамчи фондда-7409, негатив фондда- 14116 таси мавжуд. Музейнинг илмий архивида 573 та архив ҳужжатлари бўлган.
1973 йил мобайнида музейга 55636 нафар томошабин ташриф буюрди. Шундан ўқувчилар 32339 нафарни ташкил этди.
1975 йилда музей ходимлари археологик ва тарихий ёдгорликлар- ни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини давом эттирдилар. Жумладан, Шеробод тумани Бек қўрғони вилоят раҳбарлигининг илтимосига кўра ўрганилди. Бек қўрғонининг юқори қисмидаги маданий қатлам мил. 1-Ш асрга, яъни кушонлар давлати мадания- тига мансуб эканлиги аниқланди. Бироқ, табиий офатлар сабабли, кушонлар даври маданий қатлами шағал тошлар билан қопланиб қолган. Фақатгина Чингизхон қўшини ҳужумидан сўнг тахминан XIII асрларда тепалик аста-секин аҳоли томонидан ўзлаштирила бошланган ва фақат ХУ-ХУ1 асрларга келиб ўзининг тараққиёт босқичига кирган. Ушбу даврга келиб, қалъанинг қуйи қисмида чорва моллари учун мўлжалланган қўтон, маъмурий ва хўжалик бинолари қурилиб ишга туширилади. Тепаликнинг юқори қисмида эса Шеробод бекининг қўрғони барпо этилган. Шерободнинг энг сўнгги беки Тўхтамиш 1920 йилгача Шерободни бошқариб келган.


47




Музей ходимлари Зараутсой қоятош тасвирларини, XII аср- нинг бошларига тааллуқли Жарқўрғон минорасини ўргандилар, Жарқўрғон туманида Норали Боймуродов номидаги жамоа хўжалигида музей яратилишида фаол иштирок этдилар. Айниқса, музей ходимлари Эски Термиз ҳудудидаги «Қўрғон» ёдгорлигини ўрганишда салмоқли ютуқларни қўлга киритдилар. Ушбу ёдгорлик милодий 1-1У асрларда барпо этилган бўлиб, майдони 20x20 кв м ни ташкил этган. Бинонинг илк кушонлар даври қисмидаги хона- лар эфталийлар даврида (У-У1 аср) дахмалар сифатида фойдалани- ла бошланган. Қўрғон IV-V асрларда икки қаватли бинога айланти- рилиб, ичида махсус марказий йўлакча барпо этилган. Қўрғоннинг биринчи қавати шарқий ва шимолий томонларида 5 та хона бўлган.
Қўрғон илк кушонлар даврига мансуб бўлиб, жанубий томонида 32 киши дафн этилган дахма ва милодий IV-V асрларга оид пахта- дан тайёрланган матодан тикилган кийимлар топилган. Кийимлар- нинг кўпчилиги кўк, яшил, қизил ва оқ рангли бўёқларга бўялган. Ушбу кийимлар IV—V асрларга тааллуқли Урта Осиёдаги ягона нус- ха бўлиб ҳисобланади.
1975 йил 31 декабрга келиб музей фондларидаги экспонатлар сони 55590 тага етди. Шундан асосий фондда - 46889, илмий ёр- дамчи фондда- 8243, негатив фондда- 14859 таси мавжуд.
1975 йилнинг январь-апрель ойларида музей фондларида инвен- таризация ўтказилди1.
1979 йилда музейнинг илмий ходимлари вилоят ҳудудлари бўйлаб 5 марта археологик экспедициялар уюштирдилар. Ушбу экспедицияларни уюштиришда музейнинг илмий ходимларидан К.А.Шейко ва Ш.Рахмоновлар фаол қатнашдилар. Термиз тумани ҳудудидан (Октябрь 40 йиллиги колхози) ўрта асрлар даврига ман- суб 7 та кумуш танга, кушонлар даврига мансуб умумий оғирлиги 20 грамм келадиган олтин буюмлар, бронза ойнаси ва темирдан ишланган қайчи, сопол қадаҳлар топилиб, музей фонди бойитил- ди. В.А.Козловский бошчилигида эса Сариосиё тумани ҳозирги Б.Омонов жамоа хўжалиги ҳудудидан УП-УШ асрларга мансуб дахмалар очиб ўрганилди.


1 Отчёт о работе Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1975 г. Арх. дело № 681 .С. 10. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


48




Қабрларни очиб ўрганиш жараёнида 3 та узун сирға, бронза ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган тақинчоқлар, жами 140 та илк ўрта асрларга мансуб буюмлар топилиб, музей фондига топширил- ди. Шунингдек, Шеробод туманидаги сўнги бронза даврига мансуб Бўстон-П қабристонида қазув ишларини ўтказган проф. А.Асқаров томонидан 2 та хум музей фондига топширилди1.
Музейнинг Тасвирий санъат бўлими ходимлари саъй-ҳаракатлари туфайли воҳамизнинг машҳур рассоми Рўзи Чориевнинг 13 та карти- наси маҳаллий аҳолидан харид қилиниб, музей фондига топширилди.
1979 йил давомида музейнинг илмий ходимлари томонидан 1280 та буюм тўпланиб, музей фондига топширилди2.
1981 йилга келиб музейнинг ташкилий тузилмасида илмий хо- димлар гуруҳи таркибининг сифати бирмунча яхшиланди.
Мавжуд 37,5 штат бирлигининг 17 тасини, асосан, олий маълу- мотли мутахассислар ташкил этди. 1981 йилда музей илмий ходим- лари томонидан Шеробод, Бойсун туманларидаги тоғ баландликла- рида жойлашган кўллар, шунингдек, ибтидоий давр овчиларининг яшаши ва ов қилиш мумкин бўлган манзилгоҳлари ўрганилди.
Кўҳитангда жойлашган «Бешбулоқкўл», «Ойнакўл», шунингдек, Туркманистон ҳудудидаги вилоят билан чегарадош «Қирққиз» ғори, «Қайнарота» мозори ва унинг атрофидаги булоқлар ўрганилди. 1981 йилнинг март ойида Жайронхона санаторияси ҳудудида жойлашган У-У1 асрларга мансуб қалъа қолдиқлари топилди.
1981 йилнинг 31 декабрига келиб музей фондидаги экспонатлар сони 61809 тага етди. Шундан асосий фондда - 41466, илмий ёр- дамчи фондда - 9884 та экспонат мавжуд.
1981 йил 22 декабрда узоқ йиллар мобайнида Қоратепада ар- хеологик қазув ишлари олиб борган таниқли қадимпгунос олим, проф. Б.Ставиский вилоят ўлкашунослик музейи ходимлари билан ҳамкорликда Москва шаҳрида «Қоратепа топилмалари» мавзусида кўргазма ташкил этди. Ушбу кўргазма катта муваффақият билан ўтди3.
Музейнинг 1980 йиллар охиридаги илмий тадқиқот ишлари соҳасида бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1987 йилда Шўрчи туманидаги собиқ «Октябрь 30 йиллиги» жамоа хўжалигидаги


1 Отчёт о работе Сурхандарьипского областного краеведческого музея за 1979 г. С. 10. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


2 Уша манба. 14-бет.


3 Советская культура. № 102. 1981 г. 22 декабря.


49




Муҳожиртепадан 1500 дан ортиқ темурийлар тангаси, 1985 йилда Тер- миз туманидаги собиқ «Октябрь 40 йиллиги» жамоа хўжалигидан XV асрга оид 137 дона араб тангалари, 1988 йилда Эски Термиз шаҳри харобаларидан чегарачилар томонидан топилган ХП-ХШ асрга оид 480 дона танга 1988 йилда музейга топширилган. Олтинсой тумани- дан 430 дона Шайбонийхон давридаги XVI аср тангалари, 1991 йил- да Жарқўрғон тумани собиқ «Сурхон» хўжалигидаги Болаликтепадан топилган НГЛШ1-1Х асрларга оид 12 дона танга 1986 йил февраль ва 1987 йил окгябрь ойларида музей фондига топширилган.
1987 йилнинг биринчи ярмида собиқ Гагарин районидаги Кам- пиртепа археологик ёдгорлигига археологик экспедиция, Сариосиё туманининг Сангардак, Тутак, Газарак қишлоқларига этнографик экспедициялар уюштирилган. 1987 йилнинг биринчи ярмида музей- га 59854 нафар томошабин ташриф буюрган. Шундан 34204 нафари катта ёшлилар, 25658 нафари ёш болалар. Йилнинг биринчи ярмида турли мавзуларда 6 та доимий кўргазма ташкил этилган.
Музей фондларидаги экспонатларнинг сони бу даврга келиб 68921 тага, асосий фонддаги экспонатлар сони - 57803 тага, илмий ёрдамчи фонддаги экспонатлар сони - 10639 тага етди'.
1987 йилнинг 1 июлига келиб музей кутубхонасидаги китоблар сони 14178 тага етган.
Кутубхонанинг илмий архивида 865 та архив ҳужжатлари ҳисобга олинган1 2.
Музей илмий ходимлари томонидан 1988 йилдаСанъатшунослик илмий тадқиқот институти ходимлари билан тузилган ўзаро шарт- номага асосан Музработ (собиқ Гагарин) туманидаги Кампиртепа археологик ёдгорлигида (мил.авв. П-мил. IV аср) илмий тадқиқот ишлари ўтказилди.
Ёдгорликнинг Шаҳристонида жойлашган жануби-ғарбий қисми, Бойсундаги Мунчоқтепа ёдгорлиги (1Х-Х1У асрлар), Термизшоҳлар саройи (IX аср) ўрганилиб, бой археологик материал тўпланди ва музей фондига топширилди3.


1 Отчёт о работе Сурхандарьинского областного қраеведческого музея за I полугодие 1987 г. С. 8. Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


1 Уша манба. 11-бет.


’ Отчёт о работе Сурхандарьинского областного краеведческого музея за 1988 г. С. 9.


Термиз Археология музейи илмий архиви фонди.


50




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА

1988 йилдан Ўзбекистон халқлари ҳаётида муҳим ўзгаришлар даври бошланди. Ўзбекистон Компартия раҳбарияти ўзгариб, уни республикамизнинг бўлажак Президенти Ислом Каримов бошқара бошлади. 1989 йилнинг октябрь ойидаёқ ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Натижада барча ташкилотларда, шу жумладан, ви- лоят ўлкашунослик музейида ҳам ҳужжатлар ўзбек тилида тайёрла- на бошлади.
Вилоят ўлкашунослик музейининг 1991 йилдаги илмий ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисидаги иш режаси биринчи марта ўзбек тилида тайёрланди. Тасдиқланган иш режасида илмий тадқиқот ва тўплам ишларини кучайтириш, музейнинг табиат бўлимини янги экспонатлар билан бойитиш, Кампиртепа, Ғозлартепа, Мунчоқтепа каби тарихий ёдгорликларда археологик қазув ишларини ўтказиш, вилоят ташкил этилганлигининг 50 йиллигига атаб кўргазма очиш каби вазифалар белгиланди.
Ҳаким ат-Термизий мақбараси музейга филиал этиб берил- ганлиги муносабати билан мақбара билан боғлиқ тарихий маълу- мотларни тўплаш, маҳаллий ва республика матбуот нашрларида мақбара ҳақида маълумотлар бериб бориш, унинг ободонлиги би- лан шуғулланиш каби вазифалар белгиланди.
1991 йил 28 январь ҳолатига кўра музейда жами 45 штат бирли- ги мавжуд бўлиб, шундан илмий ходимлар сони 15 кишини ташкил этган1.
1993 йил сентябрь ойида музей ташкил этилганлигининг 60 йил- лиги республика миқёсида кенг нишонланди. Шу муносабат билан 20 киши самарали меҳнатлари учун ҳукумат томонидан орден ва медал-


' Сурхондарс вилояти ўлкашунослик музсйининг 1991 йилги илмий ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида иш рсжалари.


51




лар билан такдирланди. Улар орасида Г.Парфёнов, В.А.Козловский, С.М.Мсйлибоевалар Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият хо- дими деган фахрий унвонга сазовор бўлишди. Музей 10 та диплом, 9 та фахрий ёрлиқ, 2 та кўчма қизил байроқ ва битта вимпел билан тақдирланди.
Шу давр мобайнида музейга директорлик қилган Г.В.Парфёнов (1933-1948), Р.Фаёзов (1948-1972), Й.Исмоилов (1972-1984), Х.К.Саидов (1984-1996)лар музей тараққиётига катта ҳисса қўшган. Агар музей ташкил этидган йилда бор-йўғи 5 нафар ходим фаолият кўрсатган бўлса, 1993 йилга келиб музейда 42 нафар ходим меҳнат қилди. Музейдаги 18 нафар илмий ходимлардан 2 нафари фан ном- зоди, 1 нафари Республикада хизмат кўрсатган халқ таълими ходи- ми эди.
Агар 1933 йилда музей фондида атиги 111 та экспонат бўлган бўлса, 1936 йилга келиб уларнинг сони 366 тага, 1971 йилда 48798 та, 1983 йилда 64 мингта, 1993 йилда эса 72 мингтага кўпайди.
Музейга ташриф буюрувчи томошабинлар сони йилдан-йилга ошиб борди. Масалан, 1933 йилда музейга 6834 киши ташриф бу- юрган бўлса, бу кўрсаткич 1950 йилда 23000 кишини, 1992 йилда эса 80132 кишини ташкил қилди.
Томошабинлар учун 1933 йилда 84 марта экскурсиялар уюшти- рилган бўлса, 1950 йилда 316 марта, 1970 йилда 542 марта, 1992 йилда эса 1510 мартага етди1.
1994 йил 1 майда Термиз шаҳрида рўй берган табиий офат - кучли зилзила туфайли Ўлкашунослик музейи биноси қатгиқ ши- кастланди. Шундай бўлиши табиий ҳам эди. Чунки музей биноси 1900 йилда пойдеворсиз, хом ғиштдан қурилган бўлиб, у дастлаб савдо дўконлари учун мўлжалланган эди. Ушбу бинони 1910 йилда савдогар Давидов сотиб олади ва хом ғиштдан терилган бинонинг олд қисмини пишиқ ғиштдан қайта тердириб таъмирлайди ва сав- до дўконлари ва, ҳатто, баъзи хоналаридан отхоналар сифатида ҳам фойдаланиб юради. 1933 йилдан бошлаб бино вилоят ўлкашунослик музейига берилади. Айтиш мумкинки, музей биноси собиқ шўролар


' Музейнинг 60 йиллик тадбирлари. 1993 йил. Термиз Археология музейи илмий ар- хиви.


52




даврида деярли капитал таъмирлашдан чиқарилмаган. Фақат 1956 йилда музей биносининг тепа қисми сомонли сувоқ қилиниб, ши- фер билан ёпиб чиқилган, холос.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан зилзила оқибат- ларини тугатиш юзасидан тузилган фавқулодда ҳолатлар давлат комиссиясининг 1994 йил 17 майда қабул қилган 6-сонли қарорига асосан музей биносидан ва кўргазма залларидан фойдаланиш хав- фли, деб топилди ва музей томошабинлар учун ёпиб қўйилди. Шу тариқа, 1994 йилдан бошлаб музейнинг маъмурий-хўжалик, кутуб- хона ва илмий ходимлар учун мўлжалланган хоналардагина иш фа- олияти амалга ошириб келинди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 декабрдаги «Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тад- бирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан вилоят ҳокими вилоят ўлкашунослик музейининг янги биносини қуриш тўғрисида 1995 йил 6 мартда 72-сонли қарор қабул қилган бўлса-да, ушбу қарорлар бажарилмасдан қолиб кетди'.
Шунга қарамай, музей раҳбарияти (музей директори Х.Саидов) илмий ходимларнинг кўмагида турли хил ташкилот ва муасса- саларда кўчма кўргазмалар ташкил этдилар. Жумладан, Термиз шаҳар педагогика билим юртида, Собир Термизий номидаги вило- ят кутубхонасида, вилоят мусиқали драма театрида, Термиз шаҳар қурилиш лицейида, Термиз зобитлар уйида, Термиз дарё портида, Термиз туманида турли хил тарихий ва миллий мустақиллигимизга бағишланган мавзуларда кўчма кўргазмалар ташкил этилди. Му- зейнинг Этнография ва халқ амалий санъати бўлими ходимлари «Анъанавий байрам кийимлари ва тақинчокдардан намуналар» деб номланган кўчма кўргазма тайёрлаб, Термиз шаҳридаги кўпгина мактабларда намойиш этдилар.
1996 йилнинг баҳорида Ўлкашунослик музейи директори этиб П.Жўраева тайинланди.
Музей биноси кучли зилзиладан зарар кўрганлиги туфайли томо- ша заллари томошабинлар учун вақтинча ёпиб қўйилган бўлса-да, музей илмий ходимлари ўзларининг асосий диққат-эътиборларини


' Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейининг 1996 йилда қилинган ишлари бўйича йиллик ҳисоботи. 8-бет.


53




кўчма кўргазмалар ташкил этиш, вилоят табиати, археологияси, халқ амалий санъатини илмий жиҳатдан ўрганишга қаратдилар. Музсй кутубхонаси ва илмий архивидаги қўлёзмалар, тарихий ки- тоблар қайта рўйхатга олинди.
ЮНЕСКО қарорига асосан 1996 йил - «Амир Темур йили» деб эълон қилиниши муносабати билан музей ходимлари ушбу санага қизғин тайёргарлик кўрдилар. Бу санага бағишлаб илмий-назарий анжуман ўтказилди.
Музейнинг 1997 йилдаги ҳисоботига кўра музей фондларида 71556 та экспонат мавжуд бўлган. Шундан асосий фондда - 61448 та, илмий ёрдамчи фондда - 8954 та, вақтинчалик фондда - 712 та экспонатлар мавжуд бўлган1.

  1. йилдан музейлар ҳаётида муҳим ўзгаришлар даври бош- ланди. Музейлар иши республика раҳбарияти томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1998 йил 12 январда «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» ги Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Фармони эълон қилинди. 1998 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамасининг 98-сонли «Музейлар фаолиятини қўллаб- қувватлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Мустақилликка эришилгандан сўнг республикамиз Президенти ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжатлар музей- шунослик тараққиёти йўлида муҳим босқич бўлди.
Энг аввало, вилоят ўлкашунослик музейи учун янги бино қуриш масаласи кўндаланг қилиб қўйилди. Вилоят маданият ишлари бошқармаси бошлиғи А.Иброҳимовнинг буйруғига кўра, 1998 йил- нинг 5 мартидан вилоят ўлкашунослик музейининг директори этиб тайинланган И.Ботировнинг зиммасига масъулиятли вазифа юкла- тилди.
Музей фондида тўпланган 72 мингга яқин экспонатни авайлаб сақлаш билан бир қаторда янги музей биносини барпо этиш юзаси- дан ташкилий ишлар билан шуғулланиш катта меҳнат ва сабр-тоқат талаб қиларди.
Музейнинг 1999 йилдаги илмий фаолиятида ҳам ижобий


1 Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейининг 1997 йилда олиб борган ишлари бўйича йиллик ҳисоботи. 9-бет.


54




ўзгаришлар йўлга қўйила бошлади. Жумладан, музей ва Термиз давлат университети илмий ходимлари ўртасида илмий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб борди. Жумладан, И.Ботировнинг «И.А.Каримов асарларида миллий мафкура масалаларининг қўйилиши», З.Холиқовнинг «Чағониён тарихий манбаларда» номли мақолалари ТерДУ нинг илмий тўпламида чоп этилди.

  1. йилнинг апрель ойида япониялик археолог, Сока универ- ситети профессори К.Като билан музей илмий ходимлари ўртасида учрашув уюштирилди.

Музей илмий ходимлари 1999 йил Эски Термиз ва Музработ ту- манидаги Сополлитепа археологик ёдгорликлари бўйича ўтказилган экспедицияларининг маълумотларини тўплаб, музейнинг илмий ар- хивигатопширдилар. Шунингдек, музей илмий ходимлари 1999 йил 15 апрель - 5 май кунларида академик Э.В.Ртвеладзе бошчилигида- ги Тохаристон комплекс археологик экспедицияси ишида қатнашиб, Музработ тумани Кампиртепа археологик ёдгорлигида иш олиб бордилар.
Ўлкашунослик музейида амалга оширилган илмий тадқиқот иш- ларининг сифат кўрсаткичлари бир оз яхшиланди. Масалан, агар 1998 йил бошидамузейдажами21 нафарходимбўлиб, шунингфақат 6 нафари олий маълумотли ва фақат мутахассислиги бўйича 2 киши тарихчи бўлган бўлса, 1999 йилга келиб жами ходимларнинг сони 28 кишига етди. Шундан 15 нафари олий маълумотли бўлиб, мута- хассислиги бўйича 9 киши тарихчи, 2 нафар табиатшунос фаолият кўрсатди. Вилоят ўлкашунослик музейи фондларида сақланаётган нодир экспонатларнинг илмий тадқиқот ишларига муҳтож эканли- гини инобатга олиб, музей раҳбарияти томонидан ўриндошлик асо- сида Термиз давлат университетининг профессор-ўқитувчилар жа- моаси таркибидан етакчи олимлар ишга таклиф этилди. Улар жум- ласига т.ф.н., доцент Ю.Валиқулов, т.ф.н., доцент Ж.З.Мирзаев, т.ф.н., доцент З.Р.Холиқов, т.ф.н., доцент Б.Т.Тиловов, ф.ф.н., до- цент Н.Орипов ва бошқаларни киритиш мумкин. Улардаги мавжуд илмий салоҳият ва бой ҳаётий тажриба музейда ишлаётган илмий ходимларнинг меҳнат фаолиятларига ижобий таъсир этди.
Музейнинг фонд бўлимлари фаолиятида ҳам бирмунча ижобий ўзгаришларга эришилди. 1999 йилнинг охирига келиб музейнинг


55




фонд бўлимларидаги жами экспонатлар сони 71222 тага етди. Шун- дан 61967 та асосий фондда, 8543 та илмий ёрдамчи фондда, 712 та вақтинча сақлаш фондида1.
Вилоят ўлкашунослик музейининг илмий салоҳияти ва унинг фондларида сақланаётган экспонатларнинг ноёблиги ва хилма-хил- лиги эътиборга олиниб, музей 2000 йил февраль ойида Ўзбекистон Миллий музейлар кенгаши орқали Халқаро музейлар кенгаши- га (ИКОМ) аъзо бўлди. Музейнинг бу кенгашга аъзолиги тарихий воқеа бўлди. Чунки эндиликда музей халқаро миқёсда жаҳондаги етакчи музейлар, илмий тадқиқот марказлари ва илмий муассаса- лар билан халқаро алоқалар ўрнатиш учун кенг имкониятларга эга бўлди. Шу сабабли музей фондларида сақланаётган нодир экспо- натларни илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ этиш ва уларнинг илмий тавсифномаларини қайта кўриб, илмий ишлов беришга эътибор қаратилди.
Масалан, 2000 йил апрель ойида Термиз давлат университетида ўтказилган илмий-назарий конференцияда музейнинг 3 нафар ил- мий ходими фаол қатнашиб, уларнинг илмий мақолалари ТерДУ тўпламида чоп этилди. Шунингдек, музей илмий ходимлари томо- нидан вилоятдаги кушонлар даврига оид ёдгорликлар ҳақида маъ- лумотлар тўпланди ва илмий архивга топширилди.

  1. йил 18 май - музейлар куни муносабати билан салмокди ишлар амалга оширилди. Музей директорининг илмий иш- лар бўйича ўринбосари М.З.Қорақулова республика «Машъал» радиотўлқинининг «Давр садоси» номли эшиттириши орқали ви- лоят ўлкашунослик музейида олиб борилаётган илмий ва кўргазма ишлари ҳақида кенг маълумот берди.

Вилоят ўлкашунослик музейи фондларида сақланаётган нодир осори-атиқалар оммавий матбуот ва ахборот воситаларида кенг тарғиб этилиши туфайли музейнинг мутахассис-олимлар билан ўзаро илмий ҳамкорлиги тобора кучайиб борди. Жумладан, 2000 йилнинг март ойида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси учин- чи котиби жаноб Эсихаро музейга ташриф буюриб, ўзаро илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўша йилнинг май ойи-


1 Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейининг 1999 йилда қилинган ишлари бўйича йиллик ҳисоботи. Термиз. 10-бет.


56




да япониялик олима Садака Куидзо «Ўзбек аёлларининг миллий либослари» мавзуидаги докторлик диссертацияси юзасидан музей фондларида бўлиб, унга музейнинг илмий ходимлари амалий ёрдам кўрсатдилар.
«Ўзкинохроника» киностудиясининг режиссёри Ҳ.Валиев ва киностудия оператори У.Хўжаевлар «Фиқҳ оламининг султони» (Бурҳониддин Марғиноний) номли фильмни суратга олишда му- зейнинг археология бўлими экспозиция залларидан ва археология фондида сақланаётган экспонатлардан фойдаландилар. Уларга му- зей раҳбарининг илмий ишлар бўйича ўринбосари М.З.Қорақулова яқиндан ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 27 декабрда «Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида» Фармон қабул қилинди. Ушбу Фармон асосида Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи- ни муносиб кутиб олиш, шаҳар ва шаҳар ҳудудини кенг миқёсда ободонлаштириш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимининг 2000 йил 14 август 965-сонли қарорида музей фондларида сақланаётган экспонатлар шаҳардаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7383-сонли ҳарбий қисм жойлашган тари- хий ҳарбий қалъа биносининг ажратилган хоналарига вақтинча кўчириш кўрсатилди. Ушбу тадбир амалга оширилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги музей- лар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят маданият ишлари бошқармасининг мутасадди раҳбарлари тегишли тарзда хабардор қилинди.
Музей экспонатларини кўчириш жараёнида вилоят ҳокимлиги ва маданият ишлари бошқармаси, Термиз шаҳар ҳокимлиги, 7383-сонли ҳарбий қисм раҳбарияти, шаҳардаги «Газмол» номли ҳиссадорлик жамияти, вилоят миллий банки раҳбарияти, Термиз шаҳар пахта тозалаш заводи раҳбарияти, Термиз шаҳар «Барчиной» номли бозор маъмурияти яқиндан ёрдам бердилар.
Ҳарбий қалъадаги музей экспонатлари учун ажратилган хоналар шаҳар ҳокимиятининг ёрдами билан қайта таъмирланди ва тартибга солинди. Хоналарнинг дераза ва эшикларига махсус темир панжа- ралар ва огоҳлантириш мосламалари ўрнатилди.


57




Вилоят ўлкашунослик музейи фондларида сақланаётган 71 минг- дан ортиқ экспонат 2000 йилнинг сентябрь ойидан 2001 йилнинг мартига қадар ажратилган техника воситасида кўчирилди.
Фондларда сақланиб келинган қимматбаҳо металлар (ўрта аср- ларга оид 10 дона араб тилла тангалари, 1-П асрга тегшпли тил- ла тасма балдоғи (плакетка), кумуш узуклар, сирғалар, турли хил қуроллар) нинг ҳар бири алоҳида рўйхат қилиниб, вилоят миллий банкининг махсус хоналарига жойлаштирилди. Ҳозирги кунга қадар ушбу қимматбаҳо ашёлар миллий банкда сақланиб келинмоқда.
Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Ўрта Осиёда ягона Термиз Археология музейининг жаҳон стандарти талаблари асосида бунёд этилган янги биноси 2002 йил 2 апрелда ишга ту- ширилгач, ҳарбий қалъада жойлашган ўлкашунослик музейи экс- понатлари Археология музейининг тегишли шарт-шароитлар билан таъминланган захира фонди хоналарига кўчириб келтирилди.
Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейининг 2002 йилдан кейинги фаолияти ҳақида ҳам ижобий, ҳам танқидий фикрлар бил- дириш мумкин. Эътиборлилиги шундаки, ўлканинг табиати, тари- хи, этнографияси, халқ амалий санъати, халқ хўжалигининг тур- ли соҳаларига оид ашёларни ўзида тўплаган бу улуғ ва мўътабар даргоҳга 2001 йилдан директор этиб тайинланган фидойи инсон, музейшунос Р.Ш.Умбаров томонидан, унда меҳнат қилаётган том маънодаги шижоатли инсонларнинг сидқидилдан қилган меҳнати туфайли ўз номини йўқотмади ва фаолиятини давом этгириб туриб- ди. Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ёнида барпо этилган «Мерос» музейининг биноси томоша залларида ўлкашунослик музейининг нодир экспонатлари 2010 йил март ойига қадар намойиш этиб ту- рилди. 2010 йилнинг март ойидан бошлаб ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бош- лаб юборилиши муносабати билан «Мерос» музейида сақланаётган ўлкашунослик музейининг экспонатлари қайтадан Археология му- зейига кўчириб келтирилди.


58


ХУЛОСА




Республикамизда амалга оширилаётган маънавият соҳасидаги ислоҳотнинг туб моҳиятини Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Маънавият — инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иро- дасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виж- донини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир»
Download 71.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling