БОШҚАРУВ ҲИСОБИ ҚУЙИДАГИ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ЮРИТИЛАДИ:
таъминот-тайёрлов фаолияти
ишлаб чиқариш фаолияти
молия-тижорат фаолияти
ташкилий фаолият
Бошқарув ҳисобининг асосий тамойиллари
иккиёқлама ёзув усулида юритиш
узлуксизлик
аниқлик
ҳисоблаш
эҳтиёткорлик
қиёсланувчанлиги ва ҳ.к.
Молиявий ва бошқарув ҳисобининг ўзаро боғлиқлиги
Молиявий ҳисобнинг қабул қилинган тамойиллари бошқарув ҳисобида ҳам амал қилиши мумкин, чунки
корхона раҳбарлари ўз фаолиятларида мутлақо текширилмаган тахминлар ва фикрларга таяниб иш қилишлари мумкин эмас,
зарурий бошқарув қарорлари қабул қилиш учун
Молиявий ҳисоб ахборотларидан фойдаланувчилар, асосан корхонадан ташқарида бўладилар.
Молиявий ҳисоб расмий ҳисоб бўлиб, барча корхоналар учун уни юритиш мажбурийдир.
Корхоналар солиқлар, ижтимоий таъминот ва суғурта, меҳнат биржаларига ўрнатилган тартибда ҳисобот топширадилар.
Бошқарув ҳисоби ахборотлари эса фойдаланувчиларга эркин шаклда тақдим этилади.
Бошқарув ҳисоби натижаларидан корхона бошқаруви ходимлари фойдаланадилар.
Бошқарув ҳисобини олиб бориш корхона раҳбарияти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Бошқарув ҳисобининг асосий вазифалари
Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш борасида истиқболли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур ахборотлар манбасини шакллантириш ва раҳбарларни улар билан таъминлаш;
Корхона молиявий-хўжалик фаолиятини тезкор бошқаришда менежерларга ишончли, юқори самарадор ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш;
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархини тўғри аниқлаш, белгиланган меъёрлардан четланишлар ва уларнинг юзага келиш сабабларини кўрсатиб бериш ва ҳ.к.
Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном ва интеграцилашган вариантлари
Автоном
Интеграциялашган
Do'stlaringiz bilan baham: |