меъёрларнинг четланиш сабаблари, унинг айбдоралри, жойини аниқлаш ва таҳлил қилиш имкониятини йўқлиги; и/ч жараёнида фақат ҳисобот даврининг охирида ўтказилиши мумкин ва ҳ.к.
Жараёнли усул
Маҳсулот и/ч да хом ашёнинг бир неча жараёндан ўтганидан сўнг тайёр маҳсулот ҳолига келадиган и/ч ларда фойдаланилади. Таннархни калькуляция қилишнинг жараёнли усули узлуксиз, бир неча босқичдан иборат жараёнлар бўйича кўп миқдордаги маҳсулотлар и/ч-увчи корхоналарда қўлланилади.
БУЮРМАЛИ УСУЛ
Хусусий ва майда ишлаб чиқаришда , шунингдек, тажриба экспериментал и/ч-да ва таъмирлаш ишларида қўлланилиши мумкин.
Буюртмали усулнинг моҳияти, бир ёки бир неча хилдаги маҳсулотларнинг унча катта бўлмаган туркумини тайёрлашда ҳар бир буюртма бўйича алоҳида ҳаражатлар ҳисобини амалга оширади.
Маҳсулот таннархига доимий ва ўзгарувчан, бевосита ва билвосита харажатларга бўлинишидан қатъий назар, корхонанинг барча харажатлари киритилади.Бевосита маҳсулот га киритиб бўлмайдиган харажатлар аввал улар келиб чиққан жавобгарлик марказлари бўйича тақсимланади, танланган асосга мутаносиб равишда маҳсулот таннархига киритилади.
Маржинал харажатларни умумлаштириш усули
Маҳсулот таннархига корхона харажатларининг ҳаммаси киритилмайди, балки унинг бир қисми – ўзгарувчан харажатлар киритилади. Ушбу доимий харажатларни маҳсулот таннархига киритмайдилар ва шундай харажатлар юзага келганда ўша давр фойдасини камайтиришга йўналтирилади.
Калькуляция қилишнинг аралаш усули
Юқорида санаб ўтилганларнинг ҳар бирини алоҳида қўллаш имкони бўлмаса ёки маҳсулот таннархини асосли ҳисобга олиш таъминланса, уларнинг бир нечтасини бирикувини ифодалайди.
“Стандарт-кост” тизими бўйича бошқарув ҳисобини ташкил этиш
“стандарт-кост” – маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун зарурий бўлган молиявий, моддий ва меҳнат харажатлари учун олдиндан ҳисоблаб қўйилган харажатларни нормативини англатади. “Кост” сўзи эса маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |