Казус юзасидан топшириқ
1. Юқоридаги вазиятларни таҳлил этинг ва улар орасидан конституциявий-ҳуқуқий муносабатларни ажратиб кўрсатинг.
2. Жавобингизни конституциявий нормаларни қўллаган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларига риоя этилишига оид ҳуқуқий муносабатларни асослантириб беринг.
3. Давлат фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш керак эмасми?
4. Конституцияда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларидан келиб чиқиб фуқаро В.Солиевнинг ҳуқуқ ва эркинликлари аслида ички ишлар органлари томонидан ҳимоя қилиниши керак эмасми? Фикрингизни Конституция нормаларини таҳлил қилган ҳолда асослаб беринг.
12-МАВЗУ. КОНСТИТУЦИЯВИЙ БУРЧЛАР
1-казус
“Бешчашма” МФЙ фаоллари қишлоқ ҳудудида жойлашган масжиддан фойдаланишга рухсат беришини сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Туман ҳокимияти қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжини инобатга олиб, фақат мазкур ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда доимий равишда тоза ва озода бўлиш шарти билан диний ибодат учун фойдаланишга рухсат берди.
Масжид ва унинг атрофидаги ҳудудларга керакли дарахт кўчатлари, гул экишни мажбурият сифатида қишлоқ аҳолиси зиммасига юклади.
Бироқ орадан кўп ўтмасдан вилоят адлия бошқармаси туман ҳокимининг қарорини бекор қилган ҳолда ушбу масжиддан фойдаланишни таъқиқлади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус
Фуқаро Ф. ўз оиласи билан Учтепа туманидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватида яшайди. Унинг кекса онаси давлат муассасаси (Қариялар уйи) қарамоғига олинган. Онаси туман судига мурожат қилиб ўғли ундан хабар олмаётганлигидан шикоят қилади.
Учтепа туман суди Ф.ни чақиртириб унга онасининг ҳолидан хабар олиб туришга кераклигини, агар фуқаро ўз конституциявий мажбуриятини бажармаса ва онасига ғамхўрлик қилмаса алимент тўлаш мажбурияти юклатилишини билдириб огоҳлантиради.
Фуқаро Ф. дам олиш куни оиласи билан онасини кўргани муассасага боради. Онаси фуқаро Ф.га 100 минг сўм миқдорда пул етмаётганлигини айтади ва шу пулни беришини сўрайди. Лекин фуқаро Ф. онасига сўраган пулини беришдан бош тортади ва онасини моддий ёрдамга муҳтож эмаслиги чунки у давлат муассасасида қарамоғида эканлигини важ келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |