Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
22-МАВЗУ. ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ
1-казус
Бир гуруҳ тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида Бош прокуратура томонилан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг айрим нормалари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деган хулосага келиниб, тегишли қонун лойиҳаси тайёрланди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус
Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Адлия вазирлиги фаолиятини текширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2020 йилдаги ПФ‒5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талабларига риоя этилмаслиги масаласи ўрганилди ва вазирликнинг айрим буйруқларини бекор қилиш бўйича тегишли прокурор назорати ҳужжатини тайёрланди. Ўз навбатида Адлия вазирлиги Олий судга Тошкент вилоят прокуратурасининг ҳаракатлари устидан шикоят тақдим этиб, унда Конституциянинг 118-моддасига мувофиқ прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини ўрганишга ваколатли эмаслигини, юқоридагиларга кўра Тошкент вилояти прокуратурасининг ҳужжатини бекор қилишни сўради.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |