11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 5-казус
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 18-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ МАҚОМИ 1-казус
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
4-казус 2020 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Қонун Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш учун юборилди. Бироқ, давлат бошлиғи ўз эътирозлари билан қонунни имзоламасдан қайтарди. Бундай ҳолатда Олий Мажлис палаталари қонунни аввалги қабул қилинган таҳрирда қайта овозга қўйиш ёки давлат бошлиғи эътирозлари инобатга олган ҳолда уни қайта ишлаб, сўнг қабул қилиши лозим эди. Парламент палаталари биринчи йўлни танлади. Қонун аввалги таҳрирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланди, яъни Президент ветоси енгиб ўтилди. Бироқ давлат бошлиғи қайта овоз бериш процедураси қўпол равишда бузилганлигини кўрсатиб қонунни имзоламасдан қолдирди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 5-казус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2019 йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда энг кўп депутатлик ўринларни қўлга киритган сиёсий партия томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилди. Давлат бошлиғи тақдим этилган номзодни қўриб чиқиб, Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этди. Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Бош вазир номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда у Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этди, сўнг номзод овозга қўйилди. Овоз бериш натижасига кўра Бош вазир номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди, бироқ Сенат томонидан рад этилди ва бу ҳусусида парламент палаталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 18-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ МАҚОМИ 1-казус Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 94-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 98-моддасида эса Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқариши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуннинг 5-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари санаб ўтилгани ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг фақат қарорлари келтириб ўтилган. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури сифатида келтирилмаган. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling