11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2-казус
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
17-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ 1-казус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бир қатор депутатлар гуруҳи томонидан Қонунчилик палатаси Регламентига ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси киритилди. Мазкур лойиҳага мувофиқ Қонунчилик палатаси кенгашига мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб янги қўмиталар ташкил этиш, вақтинчалик комиссиялар тузиш ҳамда қуйи палата қўмиталарига айрим масалалар бўйича қуйи палата номидан қарор қабул қилиш ваколати берилиши назарда тутилган. Қарор лойиҳаси ташаббускорларининг фикрига кўра, мазкур амалиёт бир қатор хорижий мамлакатлар парламентида кенг қўлланилаётган бўлиб, қуйи палата фаолиятини оптималлаштириш ва самарадорлигини оширишга, унинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига таъсирини ортишига хизмат қилади. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2-казус Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколати муддати тугаши муносабати билан истеъфога чиқди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 97-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг умрбод аъзоси лавозимини эгаллади. Мазкур муносабат бидан Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Сенат таркиби Конституцияга мувофиқ 100 нафар сенатордан иборат бўлиши кераклигини кўрсатган ҳолда давлат бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси асосида тайинланган 16 нафар сенатордан бирини Сенат аъзолиги лавозимидан озод этиш таклифи билан Президентга мурожаат қилиш тўғрисидаги масалани кун тартибига киритди. Бироқ Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг бошқа аъзолари Кенгаш раисининг таклифига эътироз билдириб, парламентнинг юқори палатаси 100 нафар аъзодан ортиқ таркибда ҳам фаолият юритиши қонунчиликка зид эмаслигини таъкидлаб ўтдилар. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар бўлиб ўтди. Маълумки, Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади. Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан ўн беш кишидан иборат Оксоқоллар кенгаши тузилади, мазкур кенгаш ваколатлари Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлангач тугайди. Янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сессияси ўз ишини бошлади. Сессия кун тартибидаги биринчи масала Қонунчилик палатаси Спикери ва спикер ўринбосарларини сайлаш қўйилди. Сайловда энг кўп депутатлик ўрнини олган фракция Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзодни таклиф қилди ва депупларларининг кўпчилик овози билан ушбу номзод сайланди. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling