11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 4-казус
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганидан сўнг Сенатга юборилди. Бироқ Сенат мажлисидаги муҳокама натижасига кўра қонун лойиҳаси рад этилди. Мажлисда қонуннинг рад этилиш асослари, уни қайта кўриб чиқиб, бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши лозимлиги хақида хулосага келинди ҳамда ушбу хулоса Сенат мажлиси баённомасига киритилиб, баённомадан кўчирма эса Қонунчилик палатасига юборилди. Қонунчилик палатаси қонунни қайта овозга қўйиб, депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқуллади ҳамда тўғридан-тўғри Президентга имзолаш ва эълон қилиш учун юборди. Сенат, қонун юқори палатада маъқулланганидан сўнггина Президентга имзоланиш ва эълон қилиш учун юборилиши мумкинлигини важ қилиб, ушбу ҳолатга нисбатан ўз эътирозини билдирди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-казус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2019 йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тасдиқланди ва Вазирлар Маҳкамаси таркибини шакллантирилди. Янги шакллантирилган Вазирлар Маҳкамасининг биринчи мажлисида Бош вазир томонидан Бош вазир ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларнинг қайтадан тақсимоти амалга оширилди. Вазифалар тақсимотига мувофиқ, Бош вазир ўринбосарларига ўзлари раҳбарлик қилаётган комплексдаги ишларнинг аҳволи учун шахсан жавобгарлик маъсулияти юклатилди ҳамда ушбу тақсимот Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни билан расмийлаштирилди. Бироқ ушбу баён Ўзбекистон Республикаси Президентига келишиш учун тақдим этилганида, ушбу масалага давлат бошлиғи томонидан эътироз билдирилди. Асос сифатида Бош вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларнинг тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилиши лозимлиги алоҳида кўрсатилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 4-казус 2015 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” фармойишига асосан ушбу бошқарма тўғрисида янги Низом тасдиқланди. Ушбу низомга кўра, Ишлар бошқармасига қатор хўжалик-молиявий функциялар ва вазифалар юклатилди. Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш вазифаси ҳам ўрин олган бўлиб, келгуси йиллар учун давлат бюджетининг лойиҳасини шакллантиришда мазкур Низом қоидаларининг инобатга олиниши кўрсатилди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилик нормаларида парламент фаолиятининг моддий-техник таъминлаш масаласида Президент ва давлат бошлиғи Девонининг иштирокига оид қоидалар мавжуд эмаслигини ва бундан тартиб қонунчилик ҳокимияти мустақиллигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда эътироз билдирдилар. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling