Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
5-казус
Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш учун юборилди. Бироқ давлат бошлиғи ўз эътирозлари билан Қонуни имзоламасдан қайтарди. Бундай ҳолатда Олий Мажлис палаталари Қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда қайта овозга қўйиш ёки давлат бошлиғи эътирозлари инобатга олган ҳолда уни қайта ишлаб, сўнг қабул қилиши лозим эди. Парламент палаталари биринчи йўлни танлади. Қонун аввалги таҳрирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланди, яъни Президент ветоси енгиб ўтилди. Бироқ давлат бошлиғи қайта овоз бериш процедураси қўпол равишда бузилганлигини кўрсатиб Қонунни имзоламасдан қолдирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
19-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
1-казус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2019 йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тасдиқланди ва Вазирлар Маҳкамаси таркибини шакллантирилди. Янги шакллантирилган Вазирлар Маҳкамасининг биринчи мажлисида Бош вазир томонидан Бош вазир ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларнинг қайтадан тақсимоти амалга оширилди. Вазифалар тақсимотига мувофиқ, Бош вазир ўринбосарларига ўзлари раҳбарлик қилаётган комплексдаги ишларнинг аҳволи учун шахсан жавобгарлик маъсулияти юклатилди ҳамда ушбу тақсимот Вазирлар Маҳкамасининг мажлис баёни билан расмийлаштирилди. Бироқ ушбу баён Ўзбекистон Республикаси Президентига келишиш учун тақдим этилганида, ушбу масалага давлат бошлиғи томонидан эътироз билдирилди. Асос сифатида Бош вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларнинг тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилиши лозимлиги алоҳида кўрсатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |