11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.59 Kb.
|
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2-КАЗУС
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-КАЗУС
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
10-МАВЗУ CУД ҲОКИМИЯТИ 1-КАЗУС 2020 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармони лойиҳасини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати аъзолари, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, шунингдек судьялар киритилди. Фармон лойиҳасини тайёрлашдан олдин жойлардаги муаммоларни ўрганиш, тегишли маълумотлар тайёрлаш керак бўлиб, бу салмоқли вақт талаб қилар эди. Ишчи гуруҳ таркибидаги судьялар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига уларни ишчи гуруҳдан чиқартириб ташлашни сўраб мурожаат қилдилар. Улар бунга судьяларни бундай ишчи гуруҳларга киритиш давлат ҳокимияти бўлиниши принципига мувофиқ эмаслиги, судьялар фақатгина одил судловни амалга шириш билан шуғулланишлари кераклигини асос қилиб келтирдилар. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2-КАЗУС 2019 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Ш.Ваҳобов делегация таркибида Германияга иш сафари мақсадида Тошкент халқаро аэрапортига етиб келди. Ш.Ваҳобов самолётга чиқмасидан аввал барчанинг шахсий буюмлари кўрикдан ўтказилаётгани, хаттоки белбоғ, оёқ кийимларни ҳам ечиш зарурлигини кўриб аэрапорт ходимлари ва масъулларига у судья бўлиб, дахлсизлик ҳуқуқига эга эканини, шу боис бундай кўриб унга нисбатан тадбиқ этилмаслигини айтди. Бироқ, аэрапорт ходимлари ва масъуллари бу қоида аэрапортда амал қилмаслиги, ҳаво кемаси ва ундаги инсонларнинг хавфсизлиги учун бундай кўрик ўта муҳим эканини таъкидлаб, Ш.Ваҳобовдан барча сингари кўрикдан ўтишини сўрашди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3-КАЗУС Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан биринчи маротаба судьялик лавозимига номзоди кўриб чиқилаётган Б.Нурматовнинг судьялик лавозимига муносиблигини ўрганиб чиқилди. Судьялар олий кенгаши томонидан Б.Нурматовнинг 7 йил аввал Ипотека банкида юрист лавозимида ишлаган давридаги шахсий ва касбий сифатлари ҳақидаги фикрини банк раҳбариятидан сўради. Банк раҳбарияти Б.Нурматов кўпинча ишга кечикиб келгани, баъзида ҳужжатларни ижро этиш билан боғлиқ камчиликларга йўл қўйганини айтиб ўтди. Натижада, ўтказилган суриштирувга биноан 2020 йил 15 ноябрь куни Судьялар олий кенгаши томонидан Б.Нурматовнинг судьялик лавозимига муносиб эмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди. Б.Нурматов Судьялар олий кенгишининг мазкур қароридан норози бўлиб унга қарорни қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома киритди. Илтимосномада қонунга биноан бенуқсон обрў-эътибор, ҳалоллик, лаёқатлилик, етарли ҳаётий тажрибага эгалик, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжуд эмаслиги биринчи марта тайинланадиган судьяларни танлашнинг асосий мезонлари эканини таъкидлаб, унда 7 йил аввал янги иш бошлаган банкда йўл қўйган кичик камчиликлари мезонларнинг биронтасига дахл этмаслигини таъкидлади. Шунингдек, ҳар қандай инсонда бундай камчиликнинг борлиги, бунинг учун судьялик лавозимига муносиб эмаслик ҳақида қарор қабул қилиш адолатсиз эканини таъкидлади. Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling