11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 36.59 Kb.
bet7/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

3-казус
1. “Хуррият” газетасининг журналисти Фотима Одилова озиқ-овқат ярмаркасида ҳолатни видеотасвирга олиш пайтида Чиноз тумани ҳоким ўринбосари унинг қўлидан телефонни олишга ҳаракат қилган. Кейинроқ уни туман ички ишлар бўлимига олиб келтирган ва ушлаб турган. ИИБ биносида журналистнинг телефон қурилмасидаги видеоёзувлар ўчириб ташланган.
2. Журналист ўзининг ҳуқуқ-эркинликлариг қўпол бузилиши борасида ҳуқуқий баҳо беришни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилди. 
3. Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиб, журналистга қўпол муносабатда бўлган ҳокимият вакили эса бу ерда ўзининг айбдор эмаслигини, ўша куни ярмаркада англашилмовчилик рўй берганини айтиб, фуқародан оғзаки узр сўрайди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
15-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ


1-казус

2020 йил 18 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сессиясида Андижон вилоятининг Асака шаҳрини Асака туманига бирлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.


Мазкур қабул қилинган қарор билан Асака шаҳрини Асака туманига бирлаштирилиши кейинчалик мазкур ҳудудни маъмурий жиҳатдан бошқаришда муайян бир қийинчиликларни келтириб чиқира бошлади.
Туман ҳокими томонидан шаҳарнинг инфратузилмаси, аҳоли сони ва ер майдони шаҳар ташкил этишга етарли эканини асос қилиб, шаҳарни қайтадан ташкил этишни сўраб, Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома билан мурожаат қилиш лозим эканлигини айтиб туман маҳаллий кенгаши қарорини чиқарган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилади.
Бироқ, хоким томонидан қилинган мурожаат Вазирлар Маҳкамаси томонидан рад этилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус

2019 йил 20 сенятбрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Бухоро вилоятининг маъмурий ҳудудий бирлигининг ўзгартириш мақсадида қарор қабул қилинди. Ҳамда мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига мазкур қарорни тасдиқлаб беришни сўрашди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги сессиясида Бухоро вилояти халқ депутатларининг маъмурий ҳудудий бирлигини ўзгартириш юзасидан Сенатга юборилган қарорни кўриб чиқилди. Ҳамда кўриб чиқиш натижалари юзасидан Сенат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери бундай масала Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида муҳокама этилиб, сўнг тегишли қарор қабул қилиниши кераклигини билдириб ўтди.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling