11-мавзу. Мукаммал рақобатлашган бозорда, ҚИСҚа муддатли оралиқда фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклифи


Download 472.4 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2023
Hajmi472.4 Kb.
#1227273
  1   2   3   4
Bog'liq
11 mavzu Mukammal raqobatlashgan bozorda, qisqa muddatli oraliqda (1)


11-МАВЗУ. МУКАММАЛ РАҚОБАТЛАШГАН БОЗОРДА, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ОРАЛИҚДА ФИРМА ФОЙДАСИНИ МАКСИМАЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАКЛИФИ.



  1. Рақобатлашган бозор ва унинг шартлари.

  2. Фирма даромадлари ва уларни ҳисоблаш.

  3. Корхона фойдасини максималлаштиришни назарий жиҳатдан асослаш ва уни график усулда таҳлил қилиш.

  4. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги йўқотишлари.

  5. Рақобатлашувчи фирманинг қисқа муддатли оралиқдаги таклифи

Фирма зарарини минималлаштирувчи ҳол.


1. Рақобатлашган бозор ва унинг шартлари.

Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар унда қуйидаги шартлар бажарилса:



  • сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила олмайдилар;

  • бозорга янги сотувчиларни кириши чекланмаган;

  • сотувчилар биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқмайди.

Бундай шартлар бажариладиган бозор мукаммал рақобатлашган бозор, соф рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор деб қаралади. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирманинг рақобатлашувчи фирма деб қаралади. Бундан кейин рақобатлашувчи фирма тўғрисида гапирилганда, биз рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирмани назарда тутамиз.
Демак, рақобатлашган бозорда товар нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланади ва унга сотувчи ҳам харидор ҳам таъсир қила олмайди:
.
Рақобатлашган бозорда ҳар бир алоҳида сотувчи томонидан сотиладиган товарнинг бозорда сотиладиган умумий товар миқдоридаги улуши жуда оз бўлгани учун ҳам у товар нархини ўзгартира олмайди.
Рақобатлашган бозорни таҳлил қилганимизда бозордаги товарларни бир хил деб, яъни уларнинг сифати бир хил деб қараймиз. (Амалда товарнинг сифатига қараб, уларнинг нархи ҳар хил бўлади, сифатли товарнинг нархи сифати пастроқ товарнинг нархига кўра юқори бўлади).
Рақобатлашган бозорда умумий даромад фирма томонидан маълум миқдордаги неъматни сотишдан олган даромадига тенг, яъни умумий даромад сотилган маҳсулот миқдорини унинг нархига кўпайтмасига тенг:
, (2)
бу ерда ёки - умумий даромад; - нарх; - сотилган неъмат миқдори.
Умуман олганда, даромад сотилган маҳсулот миқдорига боғлиқ бўлганлиги учун, у кўринишида ёзилади.

Download 472.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling