11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари


Download 258.38 Kb.
bet4/12
Sana19.06.2023
Hajmi258.38 Kb.
#1620237
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11.1.Баҳолаш мезонлари . —

Ташхисловчи тестлар таълимдаги муаммоларни белгилаб олиш учун индивидуал равишда қўлланилади.
3) Тестларнинг дидактик – психологик йўналиши қандай тест ишлаб чиқилаётганлиги ёки адаптатсиясидан ўтаётган тестни унинг муаллифи қандай характерлашни аниқлайди:
а) назарий билимларни назорат қилиш учун ўзлаштириш тестлари;
б) берилган фан (ўқув ва мутахассислик) бўйича билим ва малакаларни назорат қилиш тестлари;
в) ўқитиш тестлари (маълум фан ёки унинг цикли бўйича ўқув имкониятларининг диагностикаси).
4) Назорат босқичлари бўйича йўналиш:
а) кириш назорати (Олий ўқув юртига киришдаги ёки курсни, фан бўлимини ва ўқитиш босқичининг бошланишидаги назорат);
б) кундалик (жорий) назорат – бу ҳар куни амалга ошириладиган ёки ўқув жараёни мавзулари бўйича ўтказиладиган назорат;
в) оралиқ назорат – бу муайян фаннинг алоҳида бўлиши тугаши муносабати билан ўтказиладиган назорат;
г) якуний назорат – бу маълум курс (фан) нинг тугаши муносабати билан ўтказиладиган назорат.
5) Тестлаштиришнинг диагностик (ташхисланганлик) даражаси бўйича берилган тестдан кўзланган мақсад:
а) Симптоматик диагностикага, яъни билим ва ўзлаштиришнинг “юқори қатламларига” қаратилиши (яъни, маълум қонуният ёки формулаларни билиш, билмаслиги ёки таниш – нотанишлиги ва бошқалар);
б) Этилогия диагностикага, текширув – алоқа сабаби (нима учун айнан ўша билимларни билмаслиги ва бунинг қай даражада бошқа билимларни билишга боғлиқлиги)га қаратилиши;
в) типология диагностикада эса таълим олувчининг ўтилаётган дарс ва билимларни билишга, ўзлаштириш ва уддалай олишида қандай ғояларни кучайтириш кераклигига қаратилган бўлади.
6) Синалувчининг тестни бажариш фаоллигини оширишга эса ёзма ва оғзаки тестларга мос равишда ёзма ва оғзаки жавобларни қўллаш. Масалан, ҳаракат тестларида, айниқса, компютерларда клавишларни босишдан тортиб, дастурлар ёки қисм дастурларни чиқаришгача ҳамда ҳисоблаш ишларини ўтказиш ва графикрларни чизиш, лойиҳалаштириш кабиларда. Ҳаракат тестлари ўқиш ёки ишлаш қурилмаларида машқ (тренажерларда) тестларини мутахассислик бўйича ўқитиш тизимларига киритиш мумкин.

Download 258.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling