11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари


Download 258.38 Kb.
bet9/12
Sana19.06.2023
Hajmi258.38 Kb.
#1620237
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11.1.Баҳолаш мезонлари . —

Шкалалаш – аниқ жараёнларни рақамлар тизими ёрдамида моделлаштириш.
Рейтинг назоратида таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини назорат қилишнинг юқорида келтирилган методлари билан бирга тест усулидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Тест сўровидан нафақат таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, балки 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида абитурентларни Олий ўқув юртларига танлов асосида қабул қилиш жараёнида ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.
Педагогик амалийтда тестнинг бир қатор афзалликлари кўзга ташланади. Улар қуйидагилардир:

  • назорат учун вақтнинг кам сарфланиши;

  • назарий ва амалий билим даражасини объектив шароитда аниқлаш имконининг мавжудлиги;

  • бир вақтнинг ўзида кўп сонли таълим олувчилар билан назоратни ташкил этиш мумкинлиги;

  • билим натижаларининг таълим берувчи томонидан қисқа муддатда текширилиши;

  • барча таълим олувчиларга бир хил мураккабликдаги саволлар берилиб, улар учун бир хил шароитнинг яратилиши.

Таълим тизими узлюксиз равишда ислоҳатларни амалга оширишни талаб этадиган соҳадир.
Таълим тизимида ислоҳатларни амалга ошириш жараёнида таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш ҳам янгича мазмун касб этади. Бу Давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилганлиги ва янги ўқув дастурининг амалиётга жорий этилганлиги билан ҳам изоҳланади. Эркин ва мустақил фикрловчи шахсни тарбиялашга нисбатан юқори талабнинг қўйилганлиги, таълим олувчиларни касбга муваффақиятли йўллаш мақсадида психологик ва педагогик диагностика барча турдаги таълим муассасаларида кенг кўламда амалга оширилаётганлиги каби ҳолатлар кўзга ташланаётган бир вақтда таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини энг самарали шакл, метод ва воситалар ёрдамида назорат қилиш ҳамда баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Таълим олувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тизимининг эскирганлиги ва замон талабларига жавоб бера олмагани учун уни рейтинг тизими асосида баҳолаш услуби билан алмаштириш давр тақозосига айланади. Шу ўринда “қандай сабабларга кўра беш балли баҳолаш мезони ўзини оқламади?” деган саволга жавоб бериш ўринлидир:
Биринчидан, Ўзбекистон Респбуликасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” таълимни демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ривожлантиришни назарда тутади. Беш балли баҳолаш тизими қаттиққўлликни. Таълим берувчининг мустабидлиги ҳамда унинг таълим жараёнида якка ҳукмронлигини таъминлашга хизмат қилиб келган.
Демак, ушбу жараёнда талаб ва амалдаги ҳолат бир – бирига мувофиқ келмайди.
Иккинчидан, баҳолаш мезони таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида ихтилофларни келтириб чиқаришга эмас, аксинча, ўзаро фаол ҳамкорлик, бир – бирини тушуна олишлари учун хизмат қилиши лозим.
Учинчидан, баҳолаш мезони фақатгина таълим олувчилар томонидан билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш даражасини назорат қилиш учунгина эмас, балки таълимни ташхис этишнинг фаол кўмакчисига айланиши зарур.
Баҳолашнинг беш балли тизими бирдан бешгача фарқланувчи дастлабки баҳолар қўйиш тартибини билдириб, моҳияти эса баҳоларнинг ўртасидан келиб чиққан ҳолда чораклик (йиллик) ўзлаштириш натижаларини аниқлаш тартибидан иборат.
Масалан, таълим олувчи бирор ўқув фанидан учта назорат ишини 3, 4 ва 5 га бажарган, жорий назорат бўйича ҳам шундай натижаларни қайт этган бўлса, унга чорак учун “4” баҳо қўйилади.Бу эса жорий, оралиқ ва якуний назорат пайтида яхши тайёргарлик кўрган таълим олувчининг ижобий баҳоланиши ўрнига, олдинги мавзулардан “5” баҳога берилган жавобларининг мутлақо инобатга олмаслигига сабаб бўлади.

Download 258.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling