11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари
Download 258.38 Kb.
|
11.1.Баҳолаш мезонлари . —
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8) Вақт омили – тестнинг тезкор бўлиши
- 9) Тестлаштиришни ташкил этиш усулларига
7) Тестнинг номогенлик даражаси (бир жинслик) тестни тузувчи муаллиф томонидан режалаштирилган бўлади. Шу жумладан:
а) кўзланган мақсадга қараб тестнинг нимани текшириш кераклиги, айниқса, интегратив характердаги асосий элементлар ичидан (масалан, маълум амалларнинг талаб қилинган даражада ёки шу амалларни бажаришда сифат, миқдор, тезлик, кетма – кетлик, жавобгарлик каби бир қанча) асосий омилларни ҳисобга олиш; б) шакллантирилган тестда топшириқлар тузилиши шаклининг бир жинслиги (гомогенлиги) ёки турли шаклда бўлишлиги. 8) Вақт омили – тестнинг тезкор бўлиши, топшириқларнинг функсионал равишда маълум белгиланган вақтда бажариш зарурлиги: қайси йўл билан, нимага асосланиб вақтни, баҳолаш вақтининг сарфланиш чегараси белгиланган бўлишлиги. 9) Тестлаштиришни ташкил этиш усулларига эса умумий, индивидуал ёки жуда кам қўлланиладиган, лекин жуда самарали ҳисобланган алоҳида усули ҳам текширилувчиларнинг ташхисчи билан юзма – юз, холис (тестлаштиришнинг ЭҲМ воситаларидаги индивидуал дастурнинг замонавий варианти) туриши кабилар киради. Чет эл педагогикаси тестларининг таҳлили шуни кўрсатадики, уларни бизнинг миллий педагогикамизга кўр – кўрона кўчириб бўлмайди. Чунки, кўпчилик чет эл тестлари ягона дастур бўлмаган шароит учун тузилган. Бизнинг ягона дастуримизнинг асосий мақсади ахборот маданиятининг (компютер орқали) намоён бўлиши ва ўқув дастури асосий талабларини бажарилиши бизнинг тестларимизда асосий талаб – дастурга муносабат бўйича хотирадагини эслаш бўлади. 2. Ўқитувчи назорати ва таълим олувчилар фаолиятини баҳолашнинг уйғунлиги. Таълимнинг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлиб, у педагогик жараён ҳисобланади. Бу жараённинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташкил этилган таълим воситалари тизимига боғлиқдир. Бу воситалар бутун таълим тизимининг таркибий қисми деб қаралгандагина ўз аҳамиятини йўқотмайди ва таълимнинг умумий вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда ёрдам беради. Маълумки, таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири – назорат ва ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Таълим берувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун таълим берувчи таълим олувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бориши лозим. Назорат (таълим жараёнида) таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. Аниқлаш ва ўлчаш эса текшириш деб аталади. Download 258.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling