11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари


Download 258.38 Kb.
bet1/12
Sana19.06.2023
Hajmi258.38 Kb.
#1620237
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11.1.Баҳолаш мезонлари . —


11-мавзу.
Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари.

1. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйилган талаблар.


2. Ўқитувчи назорати ва таълим олувчилар фаолиятини баҳолашнинг уйғунлиги.
3.Билимларнинг натижаларини баҳолашда педагогик тестларнинг роли.
4.Баҳолаш мезонлари ва улардаги хатоликлар.


1. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйилган талаблар.
Бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда таълим олувчиларнинг билимларини назорат қилиш ўта муҳимдир. Тўғри ташкил этилган таълим жараёнида эгалланиши лозим бўлган назарий материаллар бўйича олинаётган билимларни янада мукаммаллаштириш ва энг асосийси таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш учун турли воситаларни танлаш имконини беради.
Таълим натижаларини назорат қилиш воситалари – ўрганилаётган фан (мавзу) бўйича шакллантирилган маълумотлар базаси (билимлар банки)дан таълим берувчи томонидан тайёрланган (тузилган) топшириқлар, саволлар, тест – саволлари ва шу кабилар ва улардан фойдаланиш воситалари. Бундай жараёнларда натижаларни ўзлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Натижаларни ўзлаштириш – бу олинган натижаларни амалий ўзлаштиришга тайёрлаш жараёнидан иборатдир, яъни истеъмол учун тайёрлаш. Бунда таълим берувчи иштироки муҳим рол ўйнайди, чунки керак бўлганда айрим зарурий тузатишлар киритиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Умуман олганда таълим – тарбия жараёнида билим, кўникма ва малакалар шаклланганлигини назорат қилиш муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, назорат қуйидаги функсияларга эга:
1) Назоратнинг диагностик функсияси. Назорат натижаси орқали билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражаси аниқланади.
2) Назоратнинг таълим олувчилардаги билим олишга бўлган иштиёқини ўстириш функсияси.
3) Назорат жараёнида таълим олувчиларнинг шахсий жиҳатлари шакллантирилади ва энг асосийси ривожлантирилади.
4) Таълим функсияси.
5) Назоратнинг тарбиявий функсияси.
6) Назоратнинг баҳолаш функсияси.
7) Назоратнинг таълим олувчилардаги билимга қизиқишни ўйғотиш, жонли фикрлашга ўргатувчилик функсияси.
Маълумки, назорат асосан уч турга бўлинади. Улар: жорий назорат, оралиқ назорат ва якуний назоратлардир. Булардан ташқари сўнгги назорат тури ҳам бор.
Назорат тури тестлар, ёзма ишлар ва оғзаки савол – жавоблар орқали амалга оширилади. Педагог олимлар И.Турсунов ва У.Нишоналиевларнинг маълумотларига қараганда тестлар орқали қуйидаги имкониятлар яратилади:

  • таълим олувчилар назарий ва амалий билимларининг даражасини объектив шароитда аниқлаш имконини беради;

  • бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ ёки кўп сонли таълим олувчилар билимини назорат қилиш мумкин;

  • ҳамма таълим олувчиларда бир хил қийинчиликдаги саволлар берилиб, ҳаммасига бир хил шароит яратилади;

  • тест натижаларини таълим берувчи томонидан тезкорлик билан (оператив) текшириш мумкин;

  • турли гуруҳдаги таълим олувчилар билимини солиштириш, қўлланилаётган методнинг самарадорлигини аниқлаш мумкин;

  • таълим жараёнида учрайдиган камчиликларда аниқлаш мумкин.

Таълим натижаларини баҳолашда рейтинг тизимининг тест усули кейинги пайтларда истеъмолда кенг фойдаланилмоқда.
Тест – бирор бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга қаратилган топшириқдир. Тест тўғри бажарилганлигини ўлчаш ва баҳолаш мақсадида ҳар бир тестга эксперт методи ёрдамида этолон ишлаб чиқилади.
Умуман олганда тест сўзи инглизчадан олинган бўлиб, у синов, текшириш, тадқиқот маъноларини билдириб “Синалаётган шахснинг психо хусусиятларини, шунингдек, интеллектуал ривожи, қобилияти ва малакасини текширишда қўлланиладиган стандарт машқлар” демакдир. Педагогик ва услубий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида дидактик тестлар қуйидаги икки гуруҳга ажратилади:

  • назарий билимларни назорат қилувчи, малака ва қобилиятларни текширувчи ўзлаштириш тестлари;

  • реал ўқув имкониятлари бўйича (Ю.Бабанский) диагностика тестлари ҳамда умумий ва махсус (масалан, микро ёки макро иқтисодиёт фани ва бошқа фанлар бўйича) ўқитиш тестлари.

Тестлар типологияси асосида топшириқларни танлаш, уларнинг структуравий ўзаро алоқадорлиги ва таърифлари қуйидаги омилларга боғлиқдир.

Download 258.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling