11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари


Билимларнинг натижаларини баҳолашда педагогик тестларнинг роли


Download 258.38 Kb.
bet7/12
Sana19.06.2023
Hajmi258.38 Kb.
#1620237
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11.1.Баҳолаш мезонлари . —

3.Билимларнинг натижаларини баҳолашда педагогик тестларнинг роли.
Таълим олганликни ташхис этишнинг моҳияти1. Ташхис – бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демакдир. Ташхиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас. Бунга сабаб талим олганликни ташхислаш орқали эришилган натижалар ва таълим олганлик ажратиб олинади. Шунингдек, таълим олганлик ташхислаш вақтида белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси сифатида ҳам қаралади. Дидактик ташхислашнинг мақсади ўқув жараёнида кечадиган барча жиҳатларнинг унинг маҳсули билан боғлиқ ҳолда ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Демак, ташхис таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини анъанавий текширишга нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ маъно касб этади. Ташхис натижаларни уларга эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди, таълим маҳсулининг шаклланиш жараёнлари ва босқичларни аниқлайди. Ташхислаш, назорат, текшириш, баҳолаш, статистик маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш, динамика, тенденсияларни (анъаналарни) аниқлаш, воқеаларнинг кейинги ривожини тахминлашни ўз ичига олади.
Таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, баҳолаш ташхислашнинг зарурий таркибий қисмлари саналади. Таълимни баҳолашда зиддиятли қарашларнинг туғилишини буюк педагог Я.А.Коменский ҳам таъкидлаб ўтган эди. У педагогларни ўзлари эга бўлган баҳолаш ҳуқуқидан ақл билан фойдаланишга чақирган. Таълим олувчиларга нисбатан назоратнинг объектив бўлишига эришиш дидактик тизимларнинг асосида ётади.
Олимларнинг таъкидлашича, демократлашган таълим тизимида юзаки (формал) назорат бўлмаслиги лозим. Дидактик назорат ўқитишнинг ўзига хос методи сифатида аниқ ифодаланган таълим берувчи, ривожлантирувчи йўналганликка эга бўлиши, ўз – ўзи билан назорат қилиш билан бирлашиши, энг аввало, таълим олувчининг ўзи учун зарур ва фойдали бўлиши лозим.
Таълим тизимини демократлаштириш билим, кўникма ва малакаларни назорат қилишдан эмас, балки баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг эскирган шаклларидан воз кечишни талаб қилади. Таълим олувчиларнинг ўқув меҳнатини рағбатлантиришнинг янги усулларини излаш, таълим ва тарбия соҳасида куч тўплаб бораётган шахсий фойда тамойили янгича ёндашувларни белгилаб беради. Ташхислаш тизимида баҳо рағбатлантириш воситаси сифатида бир қатор афзалликларга эга бўлади. Биринчи навбатда, баҳоловчи фикрлар (баллар) қўлланиши мумкин бўлган ташхислаш натижалари шахснинг ўз даражасини белгилашга кўмаклашади, бу эса рақобатбардош таълим шароитларини яратишда муҳим омил саналади. Таълим (шунингдек, назорат)нинг ихтиёрийлиги тамойили билан бойитилган баҳо ўтмишда кўплаб таълим олувчилар учун мажбурий таълимнинг зарурий воситасидан шахсий рейтинг – инсоннинг жамиятдаги мавқеи кўрсаткичини тадрижий аниқлаш усулига айланади.

Download 258.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling