11-мавзу. Таълим олувчилар билимларини ташкил этиш – дидактик тушунча сифатида, унинг вазифалари


Download 258.38 Kb.
bet11/12
Sana19.06.2023
Hajmi258.38 Kb.
#1620237
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11.1.Баҳолаш мезонлари . —

Назорат қилиш вазифаси ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалар даражасини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Бу ўқув материалларини ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини аниқлаштиради ҳамда таълим берувчининг ўқув методларини ва усулларини тўғри танлаганини назорат қилади. Назорат қилиш вазифаси ўқув материалларини ўрганишнинг мақбул йўлларини топиш билан боғлиқдир.
Ўқитиш вазифаси таълим олувчиларнинг билимини текширишда аниқ кўринади. Янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ёки уй вазифаларини текширишда таълим олувчиларнинг ўтилган мавзуни такрорлашга, улар учун тушунарсиз бўлган маълумотларни билиб олишларига имкон туғилади. Чунки, гуруҳдаги бошқа таълим олувчилар жавоб бераётган таълим олувчининг фикрини диққат билан тинглашади ва аввал эгаллаган билимларини мустаҳкамлаб, қўшимча маълумотлар билан бойитишади. Ўртоқларининг жавобларига қўшимча қилишга ёки ечилмай қолган саволларга жавоб беришга шайланиш орқали ўрганилган мавзуни аниқлаштиришга ҳаракат қилади.
Назоратнинг тарбиялаш вазифаси шундан иборатки, таълим олувчилар текширишга тайёр бўлиш учун дарсларни ўз вақтида тайёрлайдилар, бўш вақтларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, интизомга ўрганадилар.
Шунингдек, текшириш ва баҳолаш таълим олувчининг ўз билимлари ва қобилиятларини ўзи мустақил аниқлашига ҳам ёрдам беради. ўзидаги камчиликларни кўра олишга ва уни тугатиш йўлларини излашга кўмаклашади. Лекин таълим олувчининг билимини баҳолашда таълим берувчи ноҳақликка йўл қўйса, таълим олувчи ва таълим берувчи ўртасида зиддият келиб чиқади. Уй вазифаларининг эса ҳаддан зиёд кўп бўлиши ҳам таълим олувчиларнинг юзаки дарс тайёрлашига олиб келади.
Энг асосийси, ўзлаштиришни ҳисобга олиш, шахснинг ижобий фазилатларини шакллантириш, яхши ўқишга хоҳиш уйғотиш, ўқув ишларига виждонан ёндашиш, жавоб беришга тайёрланишда мустақил бўлиш ҳамда билиш фаолиятини чуқурлаштиришга қаратилмоғи лозим.
Агар назоратнинг ўқитиш ва тарбиялаш вазифалари тўғри амалга оширилса, шахснинг тафаккурини ривожлантиришга, ҳис – туйғулари ва ахлоқий сифатларни тарбиялашга имкон туғилади. Бу эса ўз – ўзидан назоратнинг ривожлантирувчи вазифаси саналади.
Талаба ўз билимининг қандай ютуқ ва камчилиги борлигини тушуниб, нима учун унинг бали ошганлигини ёки пасайганлигини англагандагина у рағбатлантирувчи рол ўйнаши мумкин. Талаба ўз хатосини тушунгач, уни тўғрилашга онгли равишда интилади. Акс ҳолда, бу талабага ҳам, унинг ўқишга бўлган муносабатига ҳам салбий таъсир этади. Унда тиришқоқлик, ўз билимига ва иқтидорига бўлган ишончи пасайиб боради, таълим берувчига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиб уни “адолатсиз” га чиқариб қўяди.
Таълим берувчининг тўғри ва адолатли асослаши, гарчи, салбий ҳарактерда бўлса ҳам, талабани қаноатлантиради. Таълим берувчи билимни доим назорат этиб балл билан баҳолар экан, талабанинг ишига бўлган муносабатини айтиб ўтади. Эришган ютуқлари учун рағбатлантирса, камчилиги учун койийди. Уни бартараф қилиш мумкинлигини ҳам ижодий тайёргарлик пайтида асосий эътиборини нималарга қаратиш кераклигини кўрсатади. Бундай асослаш талаба ютуқларнинг аниқ баҳоси бўлибгина қолмай, балки унинг бундан кейинги ўқишдаги вазифаларини бажаришга ёрдам беради. Бу, талабада умид уйғотади. Ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди ва таълим берувчи – устозга нисбатан ҳам эътиқодни янада кучайтиради. Энг асосийси улар келажакда ўзфаолиятларига танқидий кўз билан қарайдиган жиддий шахслар бўлиб етишадилар.
Демак, билимни тўғри ва ҳаққоний баҳолаш таълим берувчининг педагогик фаолиятига ҳам катта таъсир курсатади ва қуйилган баҳога жавобгарлигини оширади. Баҳо талабага таъсир этиб, унинг ижодий ва салбий кечинмаларини жумбушга келтирувчи омил сифатида намоён бўлади. Бу кечинмалар фақат баҳонинг қандайлигига боғлиқ бўлмай, балки унинг талаба онгига қандай етказишига ҳам боғлиқдир. Фақат юқорида айтиб ўтилган шартларга риоя қилиб, ҳамма томон ҳисобга олинган ҳолда, қўйилган объектив баҳо талабаларда ахлоқий – иродавий хусусиятларни таркиб топтиришга ёрдам беради.



Download 258.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling